Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деметрий тангалари
- Диадохлар тангалари
Юнон-Бақтрия давлати.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, Юнон-Бақтрия давлатининг салавкийлардан ажралиб чиқиши юнон зодагонларининг қўзғолони хусусиятига эга бўлиб, унга Бақтрия аҳолиси томонидан қўллаб- қувватланган Диодот бошчилик қилади. Тадқиқотчилар Юнон-Бақтрия давлати пайдо бўлган турли саналарни белгилайдилар (мил.авв. 256, 250, 248 ва 246-145 йй). Бу давлатнинг асоси Бақтрия бўлиб, баъзи ҳукмдорлар даврида (Евтидем, Деметрий, Евкратид) Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисми, Амударѐ ва Сирдарѐ ўртасидаги катта ерлар қўшиб олинади. Деметрий тангалари Бақтриянинг салавкийлар давлатидан ажралиб чиқиши хусусида римлик тарихчилар Помпей Трог ва Юстинда узуқ-юлуқ маълумотлар сақланган бўлса-да бу ҳақда батафсил маълумотлар учрамайди. Шунга қарамасдан мавжуд тангашунослик, айрим хўжалик ҳужжатлари, санъат ѐдгорликлари, суғориш иншоотлари ва иморатлар қолдиқлари берган маълумотлар асосида бу давлатдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлиш мумкин. Аммо, Юнон-Бақтрия давлатининг сиѐсий тарихи кўп ҳолларда қиѐсий солиштириш ва тахминларга асосланади. Юнон-Бақтрияда давлат подшо томонидан бошқарилган бўлиб, тангашунослик маълумотлари Диодот I,II,III, Евтидем I,II, Деметрий, 134 Гелиокл, Платон каби подшолари ҳақида хабар беради. Салавкийлар каби Юнон-Бақтрия подшолари ҳам давлатни сатрапликларга бўлиб идора этганлар. Диадохлар тангалари Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, Юнон-Бақтрия мулкларининг чегаралар доимий мустаҳкам бўлмасдан, ҳарбий-сиѐсий вазиятдан келиб чиқиб ўзгариб турган. Мил.авв. III асрнинг охирлари Ўрта Осиѐ жанубидаги ҳарбий-сиѐсий вазият ҳақида Полибий маълумотлар беради. Унинг ѐзишича, салавкийлар томонидан Бақтрада қамал қилинган Евтидем уларнинг ҳукмдори Антиох III га «чегарада кўчманчи қабилалар турганлиги ва улар чегарадан ўтадиган бўлса ҳар иккала томоннинг ҳам аҳволи оғир бўлиши мумкинлигини» билдиради. Полибий маълумот берган ушбу кўчманчилар мил.авв. III асрнинг охирларида Зарафшон дарѐсига қадар деярли бутун Суғдни эгаллаган бўлиб, бу ҳудудлар Юнон-Бақтрия давлатининг вақтинчалик шимолий чегараси бўлиб қолади. Шунингдек, ғарбий Ҳисор тоғлари ҳам шимолий чегаралар бўлган бўлиши мумкин. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling