Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Антиох тетрадрахми
135 Юнон-Бақтрия давлатининг гуллаб яшнаган даври мил.авв. III асрнинг иккинчи ярми ва II асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Жанубий ҳудудлардаги бу даврга оид Жондавлаттепа, Далварзин (пастки қатламлар), Ойхоним, Қорабоғтепа каби ѐдгорликлардан ҳокимлар саройлари, ибодатхоналар, турар-жойлар, меҳнат ва жанговар қуроллар, турли ҳунармандчилик буюмлари ҳамда кўплаб танга пулларнинг топилиши бу ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтдаги ривожланиш жараѐнларидан далолат беради. Юнон-Бақтрия марказлашган давлат бўлиб, ҳокимиятни подшо бошқарар эди. Давлат бир нечта вилоят (сатрапия) ларга бўлинган бўлиб, бу вилоятлар бошқарувчилари ѐки ҳокимлари подшога бўйсунар эдилар. Аммо, бу даврда давлатда нечта сатрапиялар бўлганлиги ва улар қандай номланганлиги маълум эмас. Страбон маълумотларига кўра, сатрапияларга ноиб сатрапларни тайинлашда қариндошчилик анъаналарига амал қилинган бўлиши мумкин. Юнон-Бақтрия подшолиги давлат тузилишининг муҳим томони – қўшин ва уни ташкил этиш эди. Аввало, таъкидлаш лозимки, юнон-бақтрия қўшинларининг катта қисмини бақтрияликлар ва бошқа маҳаллий аҳоли ташкил этган. Қўшиннинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари отлиқ- суворийлардан иборат бўлган. Қўшинлар таркибида ҳарбий филлар ҳам бўлган. Ўз вақтида В. В. Григорьев Бақтриядаги юнон ҳокимияти ягона монархия томонидан амалга оширилмай давлатлар уюшмаси (иттифоқи) томонидан амалга оширилгани, даставвал, нисбатан кучлилар, улар орасидан «бақтрияликлар», кейин эса «уларга тобе бўлганлар» ҳақидаги концепцияни илгари сурган эди. Ҳозирги вақтда кўпчилик тадқиқотчилар Юнон-Бақтрия подшоларининг бошқарган ҳудудлари Шимолий Афғонистон, Жанубий Ўзбекистон ва Ҳиндиқушдан жанубдаги айрим вилоятлар бўлганлигини эътироф этадилар. Бу ҳудудлардаги марказлашагн давлатда Диодот I, кейин эса Евтидем I (яъни, мил.авв. III асрнинг иккинчи ярми) даврларида кучли подшо ҳокимияти мавжуд эди. Мил.авв. II асрнинг иккинчи чорагидан бошлаб Юнон-Бақтрия подшолигининг инқирозига қадар давлатда мутлақ бирлик ва барқарорлик бўлмаган. Сўнгги йилларда олиб борилган қазишмалар натижасида топилган жуда кўплаб археологик топилмалар Амударѐ ўрта оқимининг ўнг ва чап қирғоғи аҳолисининг мил.авв. III-II асрлардаги ўзаро алоқаларидан дарак берибгина қолмай, бу ерларни Юнон-Бақтрия давлати таркибига кирганлигидан далолат беради. Э.В.Ртвеладзенинг фикрича, мил.авв. 250- 140/130 йиллар давомида Юнон-Бақтрия давлати мустақил давлат сифатида мавжуд бўлиб, бу даврда Диодот, Евтидем, Евкратид, Гелиокл каби подшолар ҳокимиятни бошқарганлар. Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярмига келиб кўчманчилар зарбалари ва ўзаро тахт учун курашлар натижасида Юнон-Бақтрия давлати инқирозга учради. 136 Яқин ва Ўрта Шарқнинг турли давлатлари, жумладан Ўрта Осиѐ ҳудудларида катта хронологик давр юнон-македон сулолалари сиѐсий ҳукмронлиги даври сифатида изоҳланиб фанда бу давр – эллинизм даври деб аталади. Эллинизм – (Болқон ярим оролидаги Эллада шаҳри номи билан боғлиқ) бу аниқ тарихий мавжудлик бўлиб, иқтисодий ҳаѐтда, ижтимоий ва сиѐсий тузумда, мафкура ва маданиятда эллин (юнон) ҳамда Шарқ анъаналарининг ўзаро уйғунлашуви ифодасидир. Қадимги (антик) даврда эллин дунѐси Юнонистондан Ҳинд дарѐси водийсигача бўлган улкан ҳудудни қамраб олган эди. Тадқиқотчилар, эллинлашув даражасига қараб бу ҳудудни учта минтақага бўладилар. 1. Эллада; 2. Кичик Осиѐ, Сурия ва Миср; 3. Ефрат дарѐсининг шарқидаги вилоятлар. Бу ҳудудлар тарихий адабиѐтларда «Эллинлашган Шарқ» тушунчасида акс этган бўлиб, унинг таркибига Месопотамия, Эрон, Ўрта Осиѐнинг жанубий вилоятлари, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг Александр босиб олган ҳудудлари кирган. Александр Македонский юришлари натижасида кенг миқѐсда бошланган эллинизм маданиятининг кириб келиши Бақтрия, Парфия ва Суғдиѐна шаҳарлари, ҳунармандчилиги ва бадиий-амалий санъатига катта таъсир кўрсатди. Ёзма манбалар Александр номи билан боғлиқ учта шаҳар: Александрия Оксиана (Окс бўйидаги Александрия), Александрия Марғиѐна (Марғиѐна Александрияси), Александрия Эсхата (Чеккадаги Александрия) ҳақида маълумотлар беради. Улардан ташқари ‖катойкиялар‖ деб номланган юнон ҳарбийлари манзилгоҳлари ҳам мавжуд эди. Олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Ўрта Осиѐнинг жанубий ҳудудларидан эллинизм маданияти билан боғлиқ бўлган турар- жойлар, моддий-маънавий маданият буюмлари, танга пулларнинг топилиши бу ҳудудлардаги маҳаллий маданиятга эллин анъаналари (шаҳарсозлик, ҳайкалтарошлик, бадиий-амалий санъат, алифбо ва бошқ.) кучли таъсир этганидан далолат беради. Шу билан биргаликда бу топилмалар маҳаллий маданиятдаги ривожланиш қадимги (антик) давр Шарқ ва Ғарб маданиятининг ўзаро уйғунлашуви натижасида ўзига хос маданият даражасига кўтарилишининг ҳам гувоҳидир. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling