Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Кушон тангалари 
 
Бизга қадар етиб келган ѐзма манбалар ва бугунга қадар олинган 
археологик маълумотларга асосланган тадқиқотчилар Қанғ давлати, унинг 
таркиби, сиѐсий, маданий ва иқтисодий тарихини ѐритишга, мазкур сиѐсий 
бирлашмада давлатчилик бошқарувининг шаклланиши ва ривожланиши 
хусусида ўз муносабатларини билдирадилар.
Манбалар Қанғ подшоларининг номлари ҳақида маълумотлар 
бермайди. Фақат шу нарса маълумки, улар ўз номлари билан биргаликда уруғ 
номини ҳам қўллаганлар ва «Қанғ хонадони ҳукмдори» деб аталганлар. 
Қанғда сайланган ҳукмдорнинг ҳокимияти оқсоқоллар кенгашига таянгани ва 
айни пайтда кенгаш томонидан чеклаб қўйилганини кузатиш мумкин. Қанғ 
ҳукмдорларининг қандай унвон билан аталганлиги маълум. Аммо, 
кенгашдаги зодагонлар вакиллари қандай аталганлиги турли баҳсларга сабаб 
бўлган. Антик даврдаги усунлар, юечжилар ва қанғларнинг ҳукмдорлари 
ябғу унвони билан аталган.


140 
Қанғ давлати олиб борган ташқи сиѐсат қўшни давлатлар билан савдо-
сотиқ алоқаларини ўрнатиш, кескинлашган вазиятнинг олдини олиш ва ўз 
чегарасида осойишталик ўрнатишга қаратилган эди. Шу билан биргаликда, 
пайти келганда атрофдаги кучсизланиб қолган қабилаларга, воҳаларга, 
вилоятлар устига ҳужум қилиб, уларни ўзига қарам қилиш айрим ҳолларда 
ташқи сиѐсатни белгилаб берар эди.
Тадқиқотчиларнинг 
фикрича, 
қанғлиларнинг 
энг 
ашаддий 
душманларидан бири – усунлар эди. Қанғ давлати ҳокимият бошлиқлари 
усунларнинг босқинчилик сиѐсатини чеклаш мақсадида хуннлар билан 
яқинлашиб, улар билан дўстона муносабатлар ўрнатадилар. Мил. авв II-I ва 
мил. I асрда усунлар Хитой ҳукмдорлари билан яқин муносабатлар ўрнатиб 
хунлар ва қанғлиларга қарши кураш олиб борадилар. Ўз навбатида Хитой 
императорлари кўчманчиларнинг ўзаро курашларидан фойдаланиб, ўз 
ерларини кенгайтириш мақсадида Қашғар, Ёркент ва Даван ерларига 
ҳужумлар уюштирадилар. Қанғлилар хитойликларнинг ҳарбий ва сиѐсий 
мақсадларини тушуниб, уларни ўз чегараларига яқинлаштирмасликка 
ҳаракат қиладилар. Чунончи, Хитой қўшинлари мил.авв. 104,102,65 йиллар 
ва милодий I асрда Даван, Ёркент ва Қашғар вилоятларига босқинчилик 
юришлари уюштирган вақтларда қанғлилар ѐрдамга келиб хитойликларнинг 
босқинчилик юришларини бартараф этишда фаол иштирок этадилар.
Қанғ давлатининг жанубдаги қўшниси – антик даврдаги улкан ва 
қудратли салтанатлардан бири Кушон давлати эди. Қанғлилар бу давлат 
билан дўстона муносабат ўрнатишга ҳаракат қилишларига қарамасдан мил. I 
асрда кушонлар қанғлиларнинг мулклари ҳисобланган айрим вилоятларни ўз 
чегараларига қўшиб оладилар.
Қанғ давлатининг асосий аҳолиси ўтроқ ва ярим ўтроқ турмуш тарзи 
кечирганлар ва уларнинг атрофида кўчманчи чорвачилик билан 
шуғулланувчи аҳоли яшаган. Ўтроқ аҳоли асосан водийда, дарѐ воҳаларида 
яшаб, деҳқончилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. 
Қанғлилар деҳқончилигида арпа, буғдой, тариқ, нўхот, шоли ва бошқа донли 
маҳсулотлар етиштириш асосий ўринда турган.
Мил. авв IX-III асрларда, яъни, Бурғулик (Бурканлик) маданияти 
ривожланган даврда меҳнат қуролларининг барчаси асосан тош ва бронзадан 
ясалган бўлса, қанғлилар даврига келиб темир буюмлар кенг тарқалади. 
Мил.авв. II-мил. - VI асрларда Тошкент воҳасида чорва қўшиб, омоч билан ер 
ҳайдаш кенг ривожланган эди. Шунингдек, бу даврда ерни сунъий суғориб 
экин экиш, катта ва кичик каналлар қазиш, сув иншоотларини бунѐд этиш 
ҳам тарққий топади.
Воҳаларда яшовчи ўтроқ аҳоли деҳқончилик билан бир қаторда 
чорвачилик билан ҳам шуғуллланганлар. Ёзма манбаларда бу аҳолининг сут-
қатиқлари ва зотдор отлари борлиги ҳақида маълумотлар берилади. Чорва 
молларининг кўпчилик қисми кўчманчи ва ярим ўтроқ аҳоли ихтиѐрида 
бўлган. Кўп сонли чорва молларини эса мавсумга қараб, бир жойдан иккинчи 
жойга ҳайдаб боққанлар. Қанғ подшолари ва уларга яқин бўлган кишилар 
ниҳоятда бой чорвадорлар бўлганлар. Улар баҳор келиши билан яқинлари, 


141 
қариндош уруғлари билан биргаликда ѐзги қароргоҳда, яъни Ўтрорга бориб 
ѐзни ўтказганлар. Кузда эса қишловни ўтказиш учун Канкага қайтиб 
кетганлар.
Археологик тадқиқотлар натижаларига қараганда Ўтрор, Оқтепа, 
Қоровултепа, 
Қовунчи, 
Чоштепа, 
Мингўрик 
харобалари 
ўрнида 
қанғарларнинг қўрғонлари ва кўхна шаҳарлари бўлган. Шаҳар ва 
қишлоқларда яшовчи ўтроқ халқлар кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳолига 
нисбатан юқори турганлар. Тошкент воҳасида яшовчилар асосан 
деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланганлар. Улар арпа, буғдой, 
тариқ, нўхат, шоли ва бошқа донли экинлар етиштирганлар. Мевали 
дарахтзор ва узумзорлари кўп бўлган. Сирдарѐнинг ўрта оқимида яшовчи 
қанғарлар асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. 
Қорамозор, Қурама ва Чотқол тоғларида темирчилик, мисгарлик 
ҳунарининг ривожланиши учун керакли маъданлар бўлган. Бу жойлардан 
жуда кўплаб мис, темир, кумуш ва бошқа металлар олинган. Усталар турли 
металларни бир-бирига қўшиб, мустаҳкам қуроллар ясашни ҳам 
ўзлаштирганлар. Шунингдек, кундалик эҳтиѐж буюмлари ишлаб чиқарилиб 
ички ва ташқи савдо учун турли маҳсулотлар тайѐрланган. 
Қанғ шаҳарлари қалин ва баланд деворлар билан ўралган. 
Деворларнинг ташқарисида қалъа атрофи гир айлантирилиб чуқур ва кенг 
қилиб ҳандақ қазилган. Шаҳарлар ичида мустаҳкам истеҳком (арк) ва 
шаҳристонларнинг ҳам баланд мудофаа деворлари, бир неча дарвозалари 
бўлган. Йирик шаҳарлардан ташқари, Тошкент воҳасида юзга яқин аҳоли 
яшайдиган катта ва кичик қўрғонлар ҳам мавжуд бўлган. 
Тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, қанғлиларнинг кўпчилиги 
шаҳарларда ва катта-кичик қишлоқларда яшаганлар. Шаҳарлар мустаҳкам 
ҳимоя иншоотлари билан ўраб олиниб, уларда қалъалар ҳам мавжуд бўлган. 
Кўпчилик шаҳарларнинг аввалдан ўйланган режавий тўзум асосида 
қурилганлиги Қанғ давлатида шаҳарсозлик маданияти ривожланганлигидан 
далолат беради.
Мустаҳкам ҳимоя иншоотлари ва қалъаларга эга бўлган шаҳарларда 
ҳамда йирик қишлоқ ва қўрғонларда йирик қабила бошлиқлари, уруғ ѐки 
жамоа оқсоқоллари, бой-бадавлат оилалар ва қисман ҳунармандлар 
яшаганлар. Турар-жойлар асосан пахса ва хом ғиштдан қад кўтарган. Қанғ 
давлати аҳолисининг кўпчилик қисми тарқоқ ҳолда кичик-кичик 
қишлоқларда, ертўлаларда, капа уйларда ва ўтовларда яшаб, ярим ўтроқ ва 
кўчманчи турмуш тарзи юритганлар.
Шаҳар ва қишлоқларда ҳунармандчиликнинг кўплаб соҳалари – 
кулолчилик, темирчилик, терига ишлов бериш, заргарлик, тоштарошлик, 
тўқимачилик каби ўнлаб турлари ривожланган эди. Археологик 
маълумотларнинг 
гувоҳлик 
беришича, 
йирик 
шаҳарларда 
ҳунармандчиликнинг 
маълум 
соҳасига 
ихтисослашган 
усталарнинг 
маҳаллалари мавжуд бўлган. Тадқиқотлар натижасида топилган рангдор 
сопол идишлар, турли матолар қолдиқлари, чарм буюмлар, от-улов 
анжомлари ҳамда турли зеб-зийнатлар Қанғ давлати маданияти ниҳоятда 


142 
ривожланганлигидан далолат беради. Шунингдек, Канка ҳаробаларидан, 
Жўнариқ атрофларидаги тепаликлардан, Қовунчитепа, Чоштепа ва Тошкент 
воҳасининг кўпгина ҳудудларидан мил.авв. III – милодий V асрга оид 
археологик топилмалар ҳам Қанғ маданияти ривожининг намунасидир.
Қанғ 
тадқиқотчиларнинг 
эътироф 
этишларича, 
бу 
давлат 
маданиятининг юқори даражаси тасодифий ҳол эмас. Яксарт-Сирдарѐнинг 
ўрта оқимида яшовчи қанғлиларнинг Суғдиѐна, Фарғона ҳамда дарѐнинг 
қуйи оқимида яшовчи кўплаб халқлар билан ўзаро маданий ва иқтисодий 
алоқалари Қанғ давлати маданияти тараққиѐтига асос бўлган эди. Шунинг 
учун ҳам кўп ҳолларда улар маданиятидаги умумийлик кўзга ташланади. 
Ундан ташқари Қанғ давлати ҳудудларидан Буюк ипак йўли тармоқларининг 
ўтганлиги ҳам давлатнинг иқтисодий ва маданий ривожига, қўшни давлатлар 
билан сиѐсий ва дипломатик алоқаларнинг тараққий этиши учун омил бўлиб 
хизмат қилган эди.

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling