Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Ислом дини. Араб халифалиги даврида Мовароуннаҳр
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
3.Ислом дини. Араб халифалиги даврида Мовароуннаҳр. Жаҳон тарихида улкан из қолдирган давлатлардан бири-бу Араб халифалигидир. Араб халифалиги даври Ўрта Осиѐ, Эрон, Афғонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ, шимолий Ҳиндистон, Пиреней ярим ороли ва шимолий Африка халқларининг ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиѐтида ўзига хос юксалиш даврини белгилаб берди. Араб истилочилари хусусида шубҳасиз энг асосий маълумотларни араб, мусулмон муаллифлари бериб ўтганлар. Шу хусусда, жумладан, ал-Балазурийнинг ―Футуҳ ал булдон‖ (Мамлакатларнинг фатҳ этилиши), ат-Табарийнинг ―Тарихи расули ва мулук‖ (Пайғамбарлар ва подшолар тарихи) асарлари алоҳида аҳамият касб этади. Ислом динининг ватани Арабистон ярим оролидир. Араблар семит қабилалари гуруҳига мансуб бўлиб, асосан кўчманчи чорвачилик билан ҳаѐт кечирганлар. Кўчманчилар бадавийлар деб юритилган. Воҳалардаги аҳоли деҳқончилик билан шуғулланган. Денгиз бўйлари, воҳаларда шаҳарлар қад ростлаган бўлиб, уларда асосан савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик билан кун кўрадиган аҳоли яшар эди. VI асрнинг иккинчи ярми, VII асрнинг биринчи ярмидаги араб ижтимоий ҳаѐти жуда мураккаб ва ранг-баранг эди. Унда уруғ-аймоқчилик муносабатлари эндигина куртак очиб келаѐтган феодал муносабатлар билан чатишиб кетган эди. Асосий савдо йўлларининг бу ҳудуддан ўтишидан араб зодагон-савдо аҳли жуда манфаатдор эди. Лекин мамлакатда бу пайтда сиѐсий парокандалик ҳукм сурар эди. Ўзаро қабилавий урушлар натижасида деҳқончилик ва савдо-сотиқ ишларига катта зарар етказилар, хонавайронлик 196 авж олган эди. Бу ҳолат араб аслзода гуруҳлари, зодагонлари манфаатига зид бўлиб, мамлакат иқтисодий йўналишида юқоридаги салбий ҳолатлар катта зарар етказар эди. Юқоридаги вазият ҳам турли табақа, тоифа кишиларининг ўзаро ҳамжиҳатликка ягона, кучли давлат атрофига бирлашишга чақирар эди. Аҳоли ичида кўп худолик-бутпарастлик урф эди (хусусан Каъбада 360 та бут бўлиб, уларнинг энг йириклари Ҳубал ва Лут бўлган). Шундай вазиятда Ислом тўғри ва ҳақ йўлни кўрсатувчи дин сифатида юзага келди. Ислом-бу Аллоҳ ягона деб эътироф этиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалби билан унга ихлос қилмоқлик ҳамда Аллоҳ буюрган диний эътиқодга иймон келтирмоқлик демакдир. Ислом ―итоат‖, ―бўйсуниш‖ маъноларини билдиради. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) (570-632) маккалик Абдуллоҳнинг ўғли бўлган. Унинг бобоси Абумуталлиб қурайш қабиласининг бошлиғи бўлган. Муҳаммад пайғамбарнинг таълимотига эргашганларни ―муслим‖ («мусулмон»), яъни ―итоаткорлар‖ деб юритганлар. Ўз пайғамбарлик фаолиятини Муҳаммад Маккада бошлаган. Макка Арабистон ярим оролининг ғарбий қисмидаги Ҳижоз вилоятида жойлашган шаҳар бўлиб, бу ерда Каъба жойлашган эди. Диний таълимотга кўра Каъбани Одам Ато барпо қилган бўлиб, уни Иброҳим пайғамбар ўз ўғли Исмоил билан бирга қайта қурган ва биринчи Ҳаж сафарини уюштирган. Каъбанинг ичида муқаддас тош ―Ҳажар-ул-асвод‖ ўрнатилган. Ҳар йили бу муқаддас жойга миллионлаб мусулмонлар зиѐратга келадилар. Муҳаммад пайғамбар муслим (мусулмон)ларнинг ягона Аллоҳ олдида тенг эканликларини, Яратганнинг ўзи ризқ-рўз улашишини, жамиятдаги адолатсизликка қарши жазо муқаррар ва ҳар бир киши бу дунѐдаги ишларига кўра тақдирланиши, инсон Яратганга, ѐлғиз Аллоҳгагина эътиқод қилишини тарғиб қилади. Бу таълимот аҳолининг барча қатламлари манфаатларига мос бўлиб, тез орада биринчи навбатда шаҳар аҳли ичида тарқала бошлайди. Лекин янги дин тарафдорларининг аҳволи уларнинг эътиқодларига кўра оғирлашиб боргандан сўнг бир қисм мусулмон аҳоли Ҳабашистонга, баъзилари шимолга қараб кетишга мажбур бўлдилар. Муҳаммад ҳам ўзига қарши турган қурайш қабиласи аъзоларининг таъқиби кучайиб кетган 622 йил 16 июлда (баъзи адабиѐтларда 15 июл дейилади) ўзининг энг яқин дўсти ва сафдоши Абу Бакр билан Маккадан Мадинага кўчишга мажбур бўлади. Бу араб тилида ―ҳижрат‖ деб аталиб, шу кундан бошлаб мусулмон оламида қабул қилинган ҳижрий йил бошланади. (Ҳижрий йил ҳисоби 2 хил бўлади: ҳижрий-қамарий, яъни ой ҳисоби бўйича ва ҳижрий-шамсий, қуѐш ҳисоби бўйича). Мадинада Муҳаммад ўз таълимотини давом эттиради. Мадинада шуҳрат қозонган маккаликлар бутпарастлик ғояларига қарши ҳам ҳарбий, ҳам сиѐсий зарба бера бошлайдилар. Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар вафот этгач (632 й), кетма-кет ―Хулофоий рашоддин‖ (ҳақ йўлдан борган саҳиҳ халифалар) номларини олган Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар (661 йилгача) пайғамбар сиѐсатини давом эттириб, Арабистон ярим оролида марказлашган-Араб халифалиги давлатига асос соладилар. Ўзаро қабилалар 197 бирлашуви, дини исломнинг ѐйилишида илоҳий муқаддас китоб Қуръоннинг ўрни ниҳоятда катта бўлди. VII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Халифалик кенгая бориб ўз чегараларини ғарб ва шарқ томон кенгайтиришга ҳаракат қилди. Яқин ва Ўрта Шарқнинг бой вилоятлари қўлга олиниб, ниҳоятда уюшган ва жанговар араб қўшини шиддат билан ҳаракатларини бошлаб юборган эди. Бир вақтнинг ўзида араблар ўз юришларини Византия ва Эронга қарши олиб бордилар. Сосонийларнинг сўнгги вакили Эрон шоҳи Ёздигард III (632-651) арабларга қарши туришга ҳаракат қилди. Лекин Кадисия (636 й.) ва Наҳаванд (642 й.)даги жангларда араблар қўшини форсларга қақшатқич зарба бериб Сосонийлар сулоласига барҳам бердилар. Византияга қарши қилинган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Фаластин, Миср, Сурия, Ироқ эгалланди. Халифа Умар ибн ал-Хаттоб (634-644) даврида илк бора араб истилочилари Хуросон чегараларида пайдо бўлган эдилар. Араб халифалиги VII асрнинг бошларидан бошлаб ўз ҳудудларини ғарб ва Шарқ томонга кенгайтириш ҳаракатини бошлади. Хусусан 642 йилда Нахаванддаги жангда Эрон сосонийлари тор-мор этилгач Ўрта Осиѐ ерларига ҳужум учун имконият яратилади. Арабларнинг Ўрта Осиѐга дастлабки юришлар Убайдуллоҳ ибн Зиѐд бошчилигида 651 йилда Марвни эгаллаш билан бошланди. Араблар Амударѐ (Жайхун)дан шимолда жойлашган ерларга "Мовароуннаҳр", яъни, "дарѐнинг ортидаги ерлар" деб ном беришади. Наршахий ва араб муаллифи Ёқут берган маълумотларга кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг шахсан ўзи Моварауннаҳрни буйсундиришни муқаддас деб ҳисоблаган ва исломга эътиқод этувчиларни бу муқаддас ишга даъват этган. 652 йилда араблар Балх шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлдилар. Ўша йили Амударѐдан ўтиб Моварауннаҳрга ҳужум қилиш режаси араблар учун муваффақиятсиз тугайди. Аммо, Хуросон ноиби Абдуллоҳ ибн Амир 652 йилда Чағаниѐнни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу эса илк бор Моварауннаҳр ерларини эгаллаш эди. 654 йилда Суғддаги Маймурғ қалъасига арабларнинг биринчи ҳужуми бўлади. 657 йилда араблар Чағаниѐнга қайта юриш қилиб эфталитларга кучли зарбалар бердилар. Араблар кенг миқѐсдаги ҳужумларга тайѐргарлик кўра бошлаган эдилар. Манбаларнинг маълумот беришича, Мовароуннахрга юриш қилишдаги ҳарбий-сиѐсий тайѐргарликдан бири, халифаликнинг Басра ва Куфа шаҳарларидан 50 минг араб оиласи кўчириб келтирилиши ва Хуросоннинг турли шаҳарларига гарнизон сифатида жойлаштирилиши бўлди. 673 йилнинг охири - 674 йилнинг бошларида арабларнинг Хуросондаги ноиби Убайдуллоҳ ибн Зиѐд Моварауннаҳрга ҳужум қилиб Ромитон ва Пойкандни эгаллайди ҳамда Бухоро шаҳрини қамал қилади. Аммо, бухороликлар ва туркларнинг иттифоқчи қўшинларидан қаттиқ қаршиликка учрагач, сулҳ тузишга мажбур бўлади. 676 йилда Хуросоннинг янги ноиби Саид ибн Усмон Бухорога юриш қилиб Бухоро маликаси Хутакхотўн қўшинларини тор-мор этади ва Самарқандга ҳужум бошлайди. Аммо, бир ой давом этган бу урушда 198 Суғдийлар арабларга қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Натижада араблар сулҳ тузиб орқага қайтадилар ва йўл-йўлакай Термизни талон-тарож этадилар. 683 йилда халифа Язид вафот этганидан сўнг халифаликда тож-тахт учун кураш бошланиб кетади. Бундай вазиятда араблар яна Моварауннаҳрга ҳужум қилишдан деярли тўхтаб, ўз ички низолари билан банд бўлиб қоладилар. Халифа Абдумалик ибн Марвон (685-705 йй.) даврида ўзаро ички курашларга чек қўйилиб араблар Моварауннаҳрга жиддий ҳарбий харакатлар бошладилар. Умуман олганда, арабларнинг ярим аср давомида Хуросон ноиблари Абдуллоҳ ибн Амир, Убайдуллоҳ ибн Зиѐд, Сайд ибн Усмон, Салмо ибн Зиѐд қабилар томонидан уюштирилган ҳужумлари талон-тарож қилиш, ўлкадаги ҳарбий-сиѐсий вазиятни ўрганиш, бойликларини олиб кетиш мақсадида уюштирилган эди. 705 йилда Қутайба ибн Муслим Хуросон ноиби этиб тайинлангач, Моварауннаҳрни бутунлай босиб олиш ҳаракати бошланади. Ўрта Осиѐдаги сиѐсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир-бирлари билан тез-тез низоларга бориб туриши Қутайбага ниҳоятда қўл келган эди. 706 йилда у катта қўшин билан Моварауннаҳрга юриш бошлади ва Пойканд шахри 15 кунлик камалдан сўнг эгалланди. Арабларга қарши турклар, суғдийлар умуман, маҳаллий аҳоли ўзаро иттифоқ тузишга эришган бўлса-да, Қутайба найранг йўли билан бу иттифоқни бузишга муваффақ бўлди ва 708-709 йилларда Бухоро ва унинг атрофларига бир неча марта юришлар қилиб Бухорони забт этди. Қутайба 710 йилда Шуман, Насаф ва Кешни эгаллади. 710-712 йилларда Самарқанд ихшиди Тархун ва Хоразмшоҳ Хурзод Қутайба билан тинчлик сулҳи тузиб унга йирик микдорда бож тўлайдилар. Аммо, Самарқанд аҳолисининг товон тўлашга қаршилик кўрсатиши, норозилик натижасида Тархуннинг тахтдан кетиши ва ўлими, Суғд подшоси ва Самарқанд афшини сифатида Гуракнинг тахтга ўтириши арабларнинг Самарқандга ҳужумлари учун баҳона бўлган эди. Шунингдек, Қутайба "Тархуннинг ўлими учун қасд оламан", деб эълон қилди ва Самарқандга ҳужум уюштириб, 712 йилда уни босиб олди. Муғ тоғи ҳужжатларининг маълумот беришича, 712-713 йилларда Суғд, Чоч, Фарғона ва Панжикент ҳокимлари арабларга қарши иттифоқ тузиб вақтинча ғалабаларга эришган бўлса-да, Қутайба бу иттифоқка раҳна солиб, уларни тор-мор этишга муваффақ бўлди. 714 йилда Қутайба ибн Муслим турклардан келаѐтган ѐрдам кучини тўхтатиб қўйиш мақсадида Чоч воҳасига қайта бостириб кирди ва Исфижобни эгаллади. 715 йилда Қутайба Фарғонага иккинчи маротаба юриш уюштиради. Шу йили Қутайба ўзига душман бўлган халифа Сулаймонга қарши исѐн кутаради ва мағлубиятга учраб, ўлдирилади. Шундай қилиб, араблар қисқа муддат ичида Моварауннаҳр ҳудудларини босиб олдилар-ки, бунинг сабаблари қуйидагича эди: 1. Ўлкада ҳукм сураѐтган сиѐсий тарқоқлик ва маҳаллий ҳукмдорларнинг ўзаро курашлари арабларга жуда қўл келган эди. Чунки, пароканда ва сиѐсий жиҳатдан тарқоқ ҳудудларни алоҳида-алоҳида забт этиш Қутайба учун қулай эди. 2. Ўзаро бирлашиш ҳаракатида бўлган ва иттифоқчилик учун 199 ҳаракат қилган маҳаллий ҳокимлар орасига Қутайба турли найранглар билан раҳна солишга эришган эди. 3. Араблар ўзаро курашаѐтган ҳокимларнинг бирига иккинчисини енгиши учун ѐрдам кўрсатиб, кейин уларнинг ҳар иккисини ҳам бирин-кетин буйсундирдилар. Мисол учун, Суғдни забт этишда Қутайба араб қўшини билан бир қаторда Хоразм, Бухоро ва Насафнинг кучларидан фойдаланган эди. 4. Араблар Мовароуннаҳрга қадар жуда катта ҳудудларни босиб олган бўлиб, катта бойлик ва ҳарбий заҳираларга эга эдилар. Араблар қўшинига мунтазам равишда босиб олинган ерлар ва ички вилоятлардан янги ҳарбий кучлар сафарбар килиниб турилар эди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling