Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ҳирот шаҳри. Қадимий қалъа харобалари


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Ҳирот шаҳри. Қадимий қалъа харобалари. 
Ҳозирги давр. 
 
 
Буюк шоирнинг 20 тадан зиѐд йирик асарлари мавжуддир. Улар 
―Хазойинул маоний‖, ―Лисон ут тайр‖, ―Маҳбуб ул қулуб‖, ―Мажолисун 
нафоис‖, ―Муншаот‖, ―Муҳокаматул луғатайн‖, ―Мезонул авзон‖ ва 
бошқалардир. Булар тарихий, фалсафий, аҳлоқий мезонларни ўз ичига олиб, 
уларда инсониятга хос бўлган барча ижобий хислатлар улуғланади. Навоий 
ўз асарларида Ватанга, туғилиб ўсган ерига нисбатан буюк муҳаббатни 
куйлайди, муҳаббат ва садоқат, ҳалоллик ва поклик, дўстлик ва ҳамкорлик, 
эзгулик ва адолат каби ўчмас ғоялар тараннум этилади. Буюк мутафаккир 
инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли, инсоф-диѐнатли, бағрикенг, олижаноб, 


367 
меҳнатсевар бўлишга чақириб, айнан юқори аҳлоқий сифатларга эга бўлган 
инсонгина мамлакат равнақига бевосита ҳисса қўшиши мумкинлигини, ҳар 
бир киши ўз аҳлоқи ва одоби ила жамият маънавий ҳаѐтини юксалтириши 
мумкинлигини уқтириб ўтади. Илм олишга интилмак, хат-саводли бўлиш, ўз 
ҳалол меҳнати, пок калби билан умр кечириш ҳақидаги эзгу фикрлар унинг 
асарларидан кенг жой олган.
Навоийнинг ўзи эса баркамол, комил инсон қиѐфаси учун буюк 
рамздир. Алишер Навоий ўз умри ва ижодини халқ осойишталиги ва 
фаровонлиги, давлат равнақи ва ободлиги, маданият, фан, адабиѐт 
тараққиѐтига бағишлайди. Жаҳон аҳли Навоийни нафақат улуғ шоир ва
давлат арбоби, балки буюк инсонпарвар шахс, қомусий олим, бетакрор сўз 
санъаткори, Гомер, Низомий, Шота Руставели, Шекспир, Бальзак, Пушкин, 
Толстой, Тагор каби адабий дунѐ даҳолари қаторидан жой олганлигини 
эътироф этади. Москва, Токио, Боку шаҳарларида ушбу мутафаккирга 
ҳайкаллар ўрнатилганлиги, асарларининг ўнлаб жаҳон халқлари тилларига 
таржима қилинганлиги юқоридаги фикрнинг тасдиғи бўлиб қолади.
Улуғ шоирнинг ўлмас меросини ўрганиш мустақиллик йилларида 
ўзининг ҳақиқий даражасига чиқди, адибнинг барча асарлари қайта чоп 
этилди. Ҳукуматимиз қарорига биноан, халқимизнинг буюк мукофоти 
рамзида Навоий номидаги давлат мукофоти таъсис этилди. Ўлкамизда 
Навоийнинг улуғ номини билмаган зот йўқдир. Халқимиз Алишер Навоий 
буюк номига юксак ҳурмат ва эҳтироми Президентимиз И.Каримовнинг 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling