Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


-мавзу. Ўрта Осиѐ ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

 
10-мавзу. Ўрта Осиѐ ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, 
унинг сабаблари ва оқибатлари.
 
Режа: 
1. Шайбонийлар давлати. Сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий
ҳаѐт 
2. Аштархонийлар сулоласи даврида Ўрта Осиѐ. 
3. Бухоро амирлиги. Манғитлар сулоласи. 
4. Қўқон хонлиги. Минглар сулоласи. 
5. Хива хонлиги. Иноқлар ва қўнғротлар. 
6. Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар (сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва 
маданий ҳаѐт). 
 
1. Шайбонийлар давлати.
Сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт. 
Ўрта Осиѐ халқларининг XVI асрнинг боши – XIX асрнинг биринчи 
ярми тарихига оид кўпдан кўп ѐзма манбалар бизнинг кунларимизгача 
сақланиб қолган. Улар аввало, маҳаллий тарихнавислик мактаблари 
вакилларининг асарлари, қолаверса, Ўрта Осиѐга ташриф буюрган элчилар
сайѐҳлар, зобитларнинг маълумотларидан иборат. Ушбу манбалар юқоридаги 
давр тарихи, ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик – маданий ҳаѐт ҳамда сиѐсий 
жараѐнлар ҳақида қимматли маълумотлар беради.
Улар орасида қуйидагиларни алоҳида санаб ўтиш мақсадга 
мувофиқдир: 
Бобурнинг 
―Бобурнома‖, 
Муҳаммад 
Солиҳнинг 


370 
―Шайбонийнома‖, Мулла Шодининг ―Фатҳнома‖, Фазлуллоҳ Рўзбехоннинг 
―Меҳмонномаи Бухоро‖, Зайниддин Восифийнинг ―Бадойе ул-вақое‖, Хофиз 
Таниш Бухоронийнинг ―Абдулланома‖, Муҳаммад Юсуф Муншийнинг 
―Тарихи Муқимхоний‖, Хожа Самандар Термизийнинг ―Дастур ал-мулук‖, 
Мирза Бади девоннинг ―Мажма ал-аркам‖, Мир Муҳаммад Салимнинг 
―Силсилат ас-салотин‖, Абдурахмон Давлатнинг ―Тарихи Абулфайзхоний‖, 
Мулла 
Вафо 
Карманагий 
ва 
Олимбекнинг 
―Туҳфат 
ал-хоний‖, 
Абулғозийнинг ―Шажараи турк‖, Ниѐзмуҳаммад Хўқандийнинг ―Тарихи 
Шоҳруҳий‖, Муҳаммад Ҳакимхоннинг ―Мунтахиб ат-таворих‖, Огаҳийнинг 
―Фирдавс ул-иқбол‖, Аҳмад Донишнинг ―Манғит амирлари тарихи‖ каби 
асарлардир. 
XVI-XIX 
асрнинг 
биринчи 
ярми 
тарихига 
оид 
манбалар 
маълумотларини илмий муамалага киритишда кўплаб шарқшунос, тарихчи 
ва ҳуқуқшунос олимлар тадқиқот ишларини олиб бордилар. Бу йўналишда 
В.Абдуллаев, А.Арендс, Б.Ахмедов, С.Азимжонова, М.Абдураимов, 
Я.Ғуломов, 
У.Каримов, 
А.Кононов, 
Н.Малицкий, 
Р.Муқминова, 
А.Муҳаммаджонов, Р.Набиев, Т.Неъматов, Н.Норқулов, А.Ўринбоев, А.Зиѐ, 
Ҳ.Бобобеков, Ш.Воҳидов, Р.Холиқова, М.Йўлдошев, Ҳ.Бобоев, А.Саидов, 
З.Муқимов, И.Саидаҳмедовларнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир.
Сиѐсий тарих. Маълумки, XIV аср бошларига келиб, 1236 йилда 
Ботухон томонидан асос солинган Олтин Ўрда давлати икки қисмга бўлиниб 
кетади ва унинг шарқий қимида Оқ Ўрда давлати ташкил топади. Айрим 
тарихий манбаларда бу ҳудудлар ―Ўзбеклар мамлакати‖ деб ҳам эслатилади. 
XV асрнинг ўрталарига келиб Шарқий Дашти Қипчоқ ҳудудларида
Жўжихоннинг бешинчи ўғли Шайбон уруғидан бўлган Абулхайрхон 
кўчманчи ўзбеклар давлатига асос солди. Мовароуннаҳрдаги ўзаро 
курашлардан фойдаланган Абулхайрхон Сирдарѐнинг ўрта оқимидаги бир 
қанча шаҳарларни, Хоразмнинг бир қисмини босиб олишга эришди. 
Манбаларнинг (Мулла Шоди, ―Фатҳнома‖) маълумот беришича 864 
ҳижрий (1459-1460 йй.) йилда Абулхайрхоннинг катта ўғли Шоҳбудоғ вафот 
этади. Ундан қолган саккиз ѐшли Муҳаммад ва беш ѐшли Маҳмуд уйғур 
Бойшайх кўкалдош тарбиясига берилади. Шоҳбудоғнинг катта ўғли 
Муҳаммад Шоҳбахт кейинчалик Шайбонийлар давлатига асос солади. 
Манбаларнинг маълумот беришича, Муҳаммад Шоҳбахт Шайбонийхон 
истеъдодли шоир ва саркарда, замонасининг ўқимишли ва билимдон 
кишиларидан бўлган. 
XV асрнинг сўнгги чорагига келиб темурий шаҳзодалар ўртасидаги 
тож-тахт учун ўзаро курашлар авж олган эди. Кўпгина мулклар ва вилоятлар, 
хусусан, Фарғона, Ҳисор, Самарқанд билан Бухоро, Тошкент, Хоразм 
ўзларини мустақил ҳисоблаб,кўп ҳолларда бир-бирлари билан кураш олиб 
борар эдилар. Шунинг учун ҳам Мовароуннаҳрдаги темурийлар салтанати 
амалда мустақил бошқариладиган кичик-кичик вилоятларга бўлиниб кетган 
эди. Шайбонийхон эса темурийлар ҳукмронлигига барҳам бериш учун 
бундай вазиятдан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилди.


371 
Темурийлар 
ўртасидаги сулолавий урушлар, кейинроқ эса 
Шайбонийхон 
қўшинларини 
қўллаб-қувватлашда 
Тошкент 
мулки 
зодагонлари катта рол ўйнадилар. 1485 йилда Тошкент ҳокимиятини машҳур 
диний арбоб Хўжа Аҳрор ѐрдамида Юнусхон эгаллаган бўлса, унинг 
вафотидан сўнг ўғли Маҳмудхон (1487-1503йй) Тошкент тахтини эгаллайди. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling