Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Темурийлар ҳукмронлиги (1405-1506 йй.) даврида илм-фан ва
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
5.Темурийлар ҳукмронлиги (1405-1506 йй.) даврида илм-фан ва
маданий ҳаѐт. Гарчи ХV аср бошидан ички низолар, ўзаро курашлар мамлакат ички ҳаѐтига салбий таъсир ўтказган бўлса-да, лекин темурий ҳукмдорлардан Шоҳрух Мирзо (1405-1447), Мирзо Улуғбек (1409-1449), Султон Ҳусайн (Бойқаро) (1469-1506), қисман Султон Абу Саид (1451-1469) давриларда ички осойишталик, маърифат ва маданиятга катта эътибор берилиши туфайли илму-фан ва маданият соҳаси юксалиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон яна Шарқнинг маърифат ва маданият маркази номини қайтариб олди. Бу вақтда нафақат пойтахт Ҳирот ва Самарқанд, балки Мовароуннаҳр ва Хуросондаги бошқа шаҳарларда ҳам олиму-фузало, шоиру-меъморлар, бастакору-наққошлар гуруҳлари тўплана бошлайди. Бухоро, Хоразм, Балх, Машҳад, Шероз ҳам ўзига хос маданий марказлар ролини ўйнай бошлайди. Тарихда маърифатпарвар ва оқиллиги билан ном чиқарган Шоҳрух (1405- 1447) даврида асрий илм-фан, маданият, анъаналари қайта жонлана бошлаган эди. Шоҳрух Ҳирот, Балх шаҳарларини қайта тиклади, Чингизхон юриши вақтида вайрон бўлган Марв шаҳри қайта барпо этилди, унга Мурғоб дарѐсидан ариқ қаздирилиб, шаҳар сув билан таъминланди. Хуросоннинг барча шаҳарларида ободончилик, қурилиш ишларига катта эътибор берилди, 361 қатор маданий-маънавий характердаги иморатлар қурилди. Шоҳрухнинг ўғиллари Мирзо Бойсунқур Ҳиротда, Иброҳим Султон Шерозда илм-фан, маърифат юксалишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Шоҳрухнинг хотини Гавҳаршодбегим Ҳиротда барпо этган меъморий мажмуаси ҳозирда шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Ҳиротдаги энг гавжум жойлардан бири Шоҳрухнинг ўғли Бойсунқур ташкил этган «Китобхона» номини олган жой бўлиб қолди. Бу ерда ўз даврининг энг сара китоблари қайта кўчирилар, сотиб олинар ва сотилар эди. Бу пайтда ҳукмдор ва амалдорларнинг ҳомийлиги натижасида тасвирий санъат, амалий санъат, ҳаттотлик санъати айниқса ўз ривожини маромига етказди. Мирак наққош бошчилигидаги шарқ миниатюра санъати ҳам ўз фаолиятини шу ердан бошлаган эди. Ҳиротлик ва хуросонлик кўплаб бадавлат зодагонлар, савдогарлар ҳам илм-фан, маданиятга ҳомийлик қила бошлайдилар. Масалан, Шоҳрух даврида яшаган таниқли зодагон Ҳожи Арслон тархон ўзининг маърифатпарварлиги билан ном чиқарган эди. Лекин, ҳар ҳолда ҳукмдорлар ичида илм-фан, маърифат ва маданиятга етарли ҳомийлик қилган шахс-бу ўзи ҳам буюк олим бўлган Мирзо Улуғбек ҳисобланади. Юртбошимиз И.Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида буюк олим ва давлат арбоби хусусида жумладан қуйидаги юксак эҳтиромни акс эттирувчи эътирофни қайд этган эди: «Буюк Амир Темурнинг набираси, беназир аллома Мирзо Улуғбекнинг ўрта асрлар шароитида намоѐн этган илмий жасорати бугунги кун олимларини ҳам ҳайратга солмасдан қўймайди». Мирзо Улуғбек унинг замондошлари, муаррихларнинг хабар беришларича, шарқ мутафаккирлари, улар орқали юнон мумтоз илмий асарларидан хабардор бўлган. Мирзо Улуғбек замондоши Ғиѐсиддин Кошийнинг ѐзишига кўра, Мирзо Улуғбек ўта зукко ва жуда илмли шахс бўлиб, Қуръони каримни ѐд билган, араб ва форс тилларини яхши билиб, тафсир ва ҳадис илми бобида билимдон инсон, фикҳ, мантиқ, адабиѐт, мусиқа, риѐзиѐт ва фалакиѐт илмларини чуқур билган қомусий олим бўлган. Мирзо Улуғбек ислом оламида илк бора ҳукмдорлик ва олимлик даражасини биргаликда олиб борди. У Мовароуннаҳрни мусулмон оламининг илмий марказига айлантиришга ҳаракат қилди. Хусусан Самарқанд, Бухоро, Кеш (Шаҳрисабз) илм-фан марказларига айланди. У 1417 йил Бухоро, 1420 йили Самарқандда, 1433 йилларда Ғиждувонда мадрасалар барпо этди. Самарқанднинг ободончилик ишларига бош-қош бўлиб, Гўри Амир, Шоҳизинда меъморий мажмуаларини охирига етказади. Шоҳи Зинда мажмуасида масжид, пештоқ, чортоқ қурилади. Мирзо Улуғбек даврида Регистон майдони шаклланди, унга Улуғбек мадрасасидан ташқари хонакоҳ, карвонсарой, ўймакор ѐғочлар билан безалган Муқатта масжиди бино этилди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling