Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


 ХV асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳр ва Хуросон


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

 
4. ХV асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳр ва Хуросон.
Темурийлар салтанатининг инқирозга юз тутиши. 
Ўзаро тожу-тахт учун кураш Абдуллатифни разиллик ботқоғига 
ботириб, уни ўз отасининг қотилига айлантирди. Гарчи у тахт эгаси бўлса-да, 
халқ уни ―падаркуш‖ (отасининг қотили) сифатида лаънатлар, Мирзо 
Улуғбек тарафдорлари унга душманлик кўзи билан қарар эди. Бундай бир 
пайтда Абдуллатиф хурофотчи дин аҳллари, дарвешлар гуруҳи билан ҳам 
яқинлашишга ҳаракат қилди. Бироқ, қотил падаркуш тахтда узоқ ўтира 
олгани йўқ. 1450 йилнинг 8 майида, шаҳар ҳандағи ѐнида, Боғинавдан 
нарироқда унга қарши суиқасд қилиниб, ўлдирилади. Бу хусусда сўз юритган 
тарихчи Мирхонд фитначилар тап тортмасдан ҳаракат қилиб, «унинг 
кесилган бошини Регистондаги Улуғбек ўзи қурдирган мадраса пештоғига 
намойишкорона тарзда илиб қўядилар», деб таърифлаган эди. Бу 
қотилликдан сўнг, тезда Самарқанд тахтига темурийлардан бири Мирзо 
Улуғбекнинг жияни ҳамда куѐви Мирзо Абдулло (1450-1451) ўтиради. 
Бухорода эса ҳокимият Мироншоҳнинг невараси Султон Абу Саид қўлига 
ўтади. Мирзо Абдулло ўзининг бир йиллик ҳукмронлик даврида мамлакатда 
барқарорликни тиклашга, Мирзо Улуғбекнинг маданий соҳадаги ишларини 
давом эттиришга, марказий ҳокимиятни кучайтиришга ҳаракат қилди. У тахт 
учун даъвогарлар Алоуддавла ва Абу Саидлар билан кураш олиб бориб, 
Самарқандга қарши юриш қилган Абу Саид қўшинини тор-мор келтиради. 
Абу Саид Сирдарѐ ортига қочиб, Дашти Қипчоқ ўзбеклари хони 
Абулхайрхондан (1428-1468) тахтни эгаллаш учун ѐрдам сўраб мурожаат 
қилади. 1451 йили ѐзида Самарқанд яқинидаги Шероз қишлоғидаги қаттиқ 
жангда Мирзо Абдулло ўлдирилиб, тахт Султон Абу Саид Мирзо (1451-1469) 
қўлига ўтади. Темурийлар давлатининг Хуросон ерлари Шоҳрухнинг бошқа 
бир невараси, Бойсунқурнинг ўғли Абулқосим Бобур қўлида сақланиб қолиб, 
у то вафоти (1457) га қадар Ҳирот тахтини бошқариб туради.
Бу вақтга келиб ўзаро сиѐсий тарқоқлик янада авж олади. Биргина 
Хуросоннинг ўзи ўндан ортиқ қисмга бўлиниб кетади. Жумладан, 
Хуросоннинг Сабзавор ва Астробод оралиғидаги ерлари Мирзо Жаҳоншоҳга, 
Балх Абусаидга, Ҳирот Мирзо Султон Иброҳимга, Мирзо Шомаҳмудга Тус, 
Алоуддавлага Обивард қалъаси тегишли эди ва ҳакозо. Ўзаро тахт учун 
муттасил курашлар мамлакат иқтисодий ва маданий ҳаѐтига катта зарар 
этказиб, инқирозий ҳолатларга сабаб бўла бошлади. Абулқосим Бобур 
Хуросонни ўз қўли остида бирлаштиришга, Шоҳрух давлатидаги маданий 
ҳаѐтни тиклаш йўлида саъй-ҳаракат олиб борди. Шу билан бирга Абулқосим 
Бобур 
Темурийлар 
салтанатини 
бирлаштиришга, 
ўзаро 
фитна, 


358 
ўзбошимчаликларга чек қўйишга ҳаракат қилди. Лекин, 1454 йили унинг 
Самарқандга юриши муваффақиятсиз тугаб, 40 кунлик шаҳар қамалидан 
кейин у яна орқага қайтишга мажбур бўлган эди.
1457 йили Абулқосим Бобур Машҳадда вафот этгандан сўнг, Ҳирот 
тахти, Хуросон ерлари учун кураш яна авж олди. Бундай вазиятдан усталик 
билан фойдаланган Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абу Саид Мирзо 1457 
йили Хуросонга юриш қилиб Ҳиротни эгаллайди. Шу тариқа Абу Саид 
темурийлар давлатининг иккала қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлади. 
Султон Абу Саид Мирзонинг (1451-1469) ҳукмронлик даврида давлат 
ҳудудлари кенгайиб, унинг чегаралари Шарқий Туркистондан то Ироққача, 
Сирдарѐдан то Ҳиндистон чегараларигача бўлган ерларни ўз ичига олди. Ўз 
ҳукмронлиги даврида Абу Саид доимий равишда ҳокимиятини 
мустаҳкамлашга, исѐнкор амалдор-ноибларни жазолашга асосий эътиборини 
қаратди. Шунингдек, у бирмунча иқтисодий ва маданий тадбирлар ўтказишга 
ҳам уринди. Лекин, унинг бу соҳадаги ишлари ўзининг яхши натижасини 
бера олмади, маърифат ва маданият Мирзо Улуғбек давридек юқори 
даражага чиқа олмади. Шунингдек, Абу Саид Хуросон, Эрон, Хоразмдаги 
сиѐсий тарқоқликни ҳам буткул тугата олмади. Ҳирот тахтига 
даъвогарлардан бири Умаршайхнинг эвараси, ѐш темурий шаҳзода Султон 
Ҳусайн (1438-1506) Абулқосим Бобур вафотидан (1457 й.) кейин Хуросон 
мулки учун ўз ҳаракатларини бошлаб юборган эди. У ХVасрнинг 60-
йилларидан катта ҳарбий отрядга бош бўлиб, 1461-1464 йилларда Ҳирот, 
Обивард, Нисо, Машҳад ва Хоразмда ҳокимият учун гоҳ муваффақиятли, 
гоҳо муваффақиятсиз курашларни олиб борди.
1469 йили эрта баҳорда темурийларга аввалдан тегишли бўлган Ғарбий 
Эрон ерларини қайтариб олиш мақсадида Султон Абу Саид оққўюнлу 
туркманларига қарши юришни бошлайди. Бироқ, оққўюнлулар ҳокими Узун 
Ҳасан (1453-1478) томонидан Озарбайжоннинг Муғон даштида жанг вақтида 
ўлдирилади. Абу Саиднинг ўғиллари Султон Ҳусайн билан тожу-тахт учун 
курашишга ботина олмай, Мовароуннаҳрга қайтиб кетадилар. Султон 
Ҳусайн эса 1469 йил 24 мартда тантанали равишда Ҳиротга кириб келади. 
Натижада темурийлар салтанати яна икки қисм: Хуросон ва Мовароуннаҳрга 
бўлиниб кетади. Мовароуннаҳр эса кетма-кет султон Абу Саиднинг ўғиллари 
Султон Аҳмад (1469-1494), Султон Маҳмуд (1494-1496), Султон Бойсунғур 
Мирзо (1496-1497) ҳамда Маҳмуднинг ўғли Султон Али Мирзо (1498-
1501)лар томонидан мустақил равишда бошқарилди. Лекин кўп ҳолда 
айниқса Султон Аҳмаднинг давлат бошқарувидаги калтабин, уқувсиз ва 
сусткашлиги, Султон Маҳмуд ва Султон Али Мирзоларнинг давлат 
ишларининг ўз ҳолига ташлаб, айш-ишратга муккаларидан кетганлиги боис 
ушбу ҳукмдорлар даврида ўзаро тарқоқлик янада кучаяди. Айрим вилоят 
ноиблари, амирларнинг таъсири ўсиб, кўпинча улар мустақил фаолият 
йўлига ўтиб ола бошлайдилар. Халқ оммаси эса ўзаро курашлардан жабр 
чекишар, савдо-сотиқ ва деҳқончилик ривожи орқага кетган эди. Сиѐсий 
ҳаѐт, ижтимоий-иқтисодий муносабатларда руҳонийларнинг, айниқса 
сўфийларнинг таъсири янада кучаяда. Хусусан шу даврнинг кўзга кўринган 


359 
диний арбоби Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор (1404-1490), мамлакатда таъсирли 
шахсга айланиб, ўзаро кураш низолар вақтида мамлакат тинчлигини сақлаш 
йўлида бир неча маротаба бу курашларни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. 
Эл-юрт тинчлиги, осойишталиги йўлидаги унинг фаолияти, албатта 
эътиборга сазовордир.
Темурийлар давлатининг жанубида 
аҳвол ўзгача эди. Султон Ҳусайн 
(Бойқаро) (1469-1506) давлати ўз 
таркибига 
Хоразм, 
Хуросон, 
Эроннинг бир қисмини олган бўлиб, 
у темурийлар тарихида охирги йирик 
давлат арбобларидан бири бўлиб 
қолди. Унинг деярли 40 йиллик 
ҳукмронлик 
даври 
ҳам 
ўзаро 
курашлардан холи бўлмаса-да, лекин 
мамлакатда иқтисодий ва маданий 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling