Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


 Темурийлар давлатидаги ижтимоий-сиѐсий вазият


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

 
3. Темурийлар давлатидаги ижтимоий-сиѐсий вазият. 
 
Соҳибқирон Амир Темур Хитойга қилинаѐтган ҳарбий юриш вақтида 
қаттиқ оғриб, 1405 йил 18 феврал кечаси Ўтрор ҳокими Бердибекнинг 
саройида вафот этади. Ўз даврининг моҳир табиблари ва уларнинг сардори 
бўлмиш таниқли табиб Файзуллоҳ Табризийнинг даво-корлари буюк 
ҳукмдор танасидаги оғирликка даво бўла олмади. Қазосига қадар ихтиѐри 
ўзида бўлган Соҳибқирон Амир Темур ўзига ворис ва тахт валиаҳди этиб 
невараси Пирмуҳаммад Жаҳонгирни васият қилиб қолдирди. Амир Темур 
барпо этган буюк салтанат (жами ўз ичига 27 та ўлка ва вилоятларни жам 
этган) гарчи Темурнинг маҳорати ва куч-қудрати ила мустаҳкам турган 
бўлса-да, лекин у ички жиҳатдан сиѐсий анча заиф, умумиқтисодий асосга 


347 
эга бўлмаган эди. Ўғиллар, набираларга мамлакатни қисм-қисмларга бўлиб 
берилганлиги ва суюрғол тартиби ҳам Амир Темур давлати парокандалигини 
кучайтирар эди. Амир Темур жасади Самарқандда дафн этилиши ва мотам 
маросимлари тугамасданоқ, тожу-тахт учун шаҳзодалар ўртасида ўзаро 
кураш кучайиб кетди.
Қобул 
ва 
шимолий 
Ҳинд 
мулкларнинг 
ҳокими 
бўлмиш 
Пирмуҳаммадни кўпчилик тахт эгаси сифатида кўришни ҳоҳламас ҳам эди. 
Бунинг устига у анча узоқда бўлиб, Самарқандга тезлик билан этиб келиш 
учун имкони ҳам йўқ эди. Амир Темур вафотидан сўнг Мовароуннаҳр, 
Хуросон, Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва бошқа ерларда нотинчлик бошланиб, 
ғалаѐнли вазиятлар юзага кела бошлади. Секин-аста Темур куч-қудрати 
билан барпо этилган буюк салтанатга путур эта бошлади. Фосиҳ Ҳавофий 
Темурдан сўнг тирик қолган унинг ўғил ва набираларини санаб, жами 
уларнинг сони 36 тага етишини таъкидлаган эди. Айниқса улар орасида 
Шоҳрух (1377-1447) ва унинг ўғли Улуғбек (1394-1449) алоҳида ҳурмат 
билан тилга олиб ўтилган. Шу давр муаррихлари тахт эгалигига кўпроқ 
Шоҳрухни маъқул кўриб, унинг инсоний сифатларига юқори баҳо берар 
эдилар. Шоҳрух тахт эгаси бўлишидан аввалроқ ҳам ўзининг оқил ва илмли, 
зукко ва тақводорлик сифатлари билан ҳурмат қозонган эди. Шунингдек, бу 
вақтда Темурнинг бошқа бир ўғли Мироншоҳ (1366-1408) ҳам ҳаѐт бўлиб, у 
ҳам асосий тахт даъвогарларидан бири ҳисобланар эди.
Темурнинг садоқатли амирларидан кўпчилиги, жумладан Шоҳмалик ва 
Шайх Нуриддинлар ҳам тожу тахт Шоҳрух Мирзога тегиши тарафдори 
эдилар. Шундай бир вақтда Мироншоҳ Мирзонинг ўғли, шимолий ерлар 
(Тошкент, Сайрам, Туркистон) ҳокими Халил Султон (1384-1409) шошилинч 
равишда, ўзининг минг чоғли аскари билан 1405 йилнинг 18 март куни 
Самарқандни эгаллайди ва ўзини Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилади. 
Ҳатто у Пирмуҳаммадга тегишли Амударѐнинг ўнг бетидаги ерларни ҳам ўз 
тасарруфида деб эълон қилади. Аввал бошда уни қўллаган Мовароуннаҳр 
амирлари, ҳарбий саркардалар кўп ўтмай ундан ихлослари қайта бошлайди. 
Халил Султон ва айниқса унинг хотини Шодимулк пойтахтда кўплаб ножоиз 
ишларга изн беришади, Темур давридаѐқ нуфузли бўлган баъзи амалдор, 
зодагонлар мулкларини тортиб ола бошлашади. Давлат хазинаси ўз ҳолича 
совурила бошланиб, ҳокимиятга кўплаб номақбул кишилар кела бошлайди. 
Шоҳрух билан биринчи ўзаро низодан сўнг Халил Султон гарчи унинг олий 
ҳукмдорлик ҳуқуқини тан олса-да, Мовароуннаҳр унинг ихтиѐрида 
қолажагини маълум қилади. Халил Султонни Ироқ томонидан бошқа бир куч 
отаси Мироншоҳ Мирзо ҳам қўллаб-қувватлай бошлайди. Сиѐсий 
калтабинлик йўлини тутган Халил Султондан норозилик тобора кучая 
бошлайди. Фарғона ҳокими Амир Худойдод Халил Султонга қарши бош 
кўтаради. Шоҳрухнинг садоқатли кишиси бўлмиш Шайх Нуриддин Ўтрор 
ҳокими, ўз укаси бўлмиш Бердибек билан бирга бошқа бир исѐн 
кўтарилишига сабабчи бўлади. Халил Султоннинг укаси Мирзо Султон 
Ҳусайн Амударѐ бўйларида ўз акасига қарши бош кўтаради. Хоразм эса 


348 
Олтин Ўрдалик таниқли саркарда Амир Идику ўзбек томонидан ишғол 
этилади.
1405-1406 йилларда Халил Султоннинг Шоҳрух, Пирмуҳаммад 
қўшинлари билан Мовароуннаҳр тахти учун бир неча бор ҳарбий тўқнашуви 
содир бўлади. Бутун Темур салтанати ўзаро тожу-тахт курашлари домига 
тортилади. Ягона ҳисобланган салтанат Шоҳрух бошқараѐтган Хуросон, 
Балхдан то Ҳинд ерларигача бўлган ҳудудга ҳоким Пирмуҳаммад, Ғарбий 
Эрон, Озарбайжон, Ироқ тасарруфида бўлган Мироншоҳ ва унинг авлодлари 
(Умар Мирзо, Абу Бакр) ерларига бўлиниб кетди. Мовароуннаҳр Халил 
Султонга расман қарашли деб ҳисобланса-да, Туркистон, Ўтрор, Сайрамда 
Амир Бердибек, Фарғонада эса Амир Худойдод ҳукмронлик қилишар эди. 
Барча темурийларни салтанатнинг юраги бўлмиш Мовароуннаҳрни эгаллаш 
истаги тарк этмас эди.
Мовароуннаҳр ҳокими Халил Султоннинг ўз ҳолича иш тутиши
темурий зодагон, амирларнинг камситилиши, мусулмон уламолари, 
жумладан нақшбандия тариқатининг таниқли шайхи Муҳаммад Порсонинг 
таҳқирланиши мухолиф кучларнинг душманлигини кучайтириб юборди. Шу 
вақтнинг ўзида ўзаро фитна ва ғалаѐнларнинг навбатдаги қурбонлари ҳам 
пайдо бўлади. 1407 йил 22 февралда тахт валиаҳди ҳисобланган 
Пирмуҳаммад ўзининг вазири Пирали Тоз томонидан суиқасд натижасида 
ўлдирилади. (Кейинчалик ўзини Пирмуҳаммаднинг ―қасоскори‖ деб эълон 
қилган Шоҳрух Пирали Тозни Ҳиротда қатл этди). 1408 йил 22 апрелда эса 
қорақўюнли туркманлар билан жангда ҳокимият учун бошқа бир даъвогар 
Мироншоҳ Қора Юсуф томонидан Озарбайжон ва Ироқ учун бўлган жангда 
ўлдирилади. Натижада Озарбайжон ва Ироқ темурийлар тасарруфидан 
чиқади.
1
1409 йил бошида эса сиѐсий вазият янада кескинлашди. Амир 
Худойдод шу вақтда Халил Султонни Самарқанд ѐнидаги Шероз қишлоғида 
мағлубиятга учратиб, унинг ўзини асирликка олди. Хуросон ҳокими Шоҳрух 
эса ўзига қарашли бўлган Мозандарон ва Машҳадда, сўнгра унинг илкига 
ўтган Сейистон ва Кирмонда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди. Сўнгра бутун 
эътиборини Мовароуннаҳрга қаратади. Шероз жангидан бир оз аввал 
Шоҳрух Халил Султонга Мовароуннаҳр тахти учун жанг қилиш хусусида 
ѐрлиқ ҳам юборган эди. Шоҳрух салтанат марказидаги бедодликларга бундан 
буѐн бефарқ бўла олмаслигини эълон қилди. 1409 йил 25 апрелида у 
Амударѐдан ўтиб Самарқанд томон жадал йўл олади. Халил Султонни қўлга 
олган Амир Худойдод қўшинларини Шоҳрух юборган ҳарбий қисм тор-мор 
этиб, Халил Султонни асирликдан озод қилишади. Олижаноб инсонийлик 
сифатларига эга бўлган темурий Шоҳрух Мирзо ўзаро гина-кудратларни 
унутиб, уни яхши кутиб олади. Амир Худойдод эса мамлакатдан қочиб 
кетади. 1409 йилнинг декабрига қадар Шоҳрух Мирзо Мовароуннаҳрда 
тинчлик осойишталик ўрнатиб, Халил Султон ва бошқа темурий шаҳзодалар 
1
Шоҳрух Мирзо ҳукмронлиги даврида Озарбайжон расман яна салтанат таркибига қайтарилади. 


349 
тарафдорларига қарши кескин чоралар кўради, издан чиққан хўжалик ҳаѐт, 
савдо-сотиқни тиклайди.
Темурийлар салтанатининг тақдири ойдинлашиб, Хуросон ҳокими 
бўлмиш Шоҳрух Мирзо (1405-1409) темурийлар давлатининг олий ҳукмдори 
(1409-1447) сифатида эътироф этилди. Тарихда эса Шоҳрухнинг деярли 40 
йиллик барқарор ҳукмронлик даври бошланди. Ўзаро низо ва фитналардан
иқтисодий, савдо муносабатларини чиппакка чиқарган вайронагарчилик 
урушлардан чарчаган халқ, марказлашган кучли давлат сари интилаѐтган 
Шоҳрух Мирзонинг ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлар эди. Чунки, 
фақатгина кучли, марказлашган давлатгина ўзаро осойишталик, иқтисодий 
барқарорликни таъминлаши мумкин эди.
Темурийлар салтанати тарихида Шоҳрух Мирзонинг (1377-1447) ўзига 
хос ўрни ва роли мавжудлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шоҳрух Мирзо 
номи билан боғлиқ тадқиқот иши илк бора мустақиллик йилларида, 
Х.Файзиевнинг номзодлик диссертациясида ўз аксини топди.
Шоҳрух Амир Темурнинг тўртинчи ўғли бўлиб, у 1377 йили таваллуд 
топган эди. Унинг онаси Тағой Туркон оғо туркий қорахитой уруғидан 
бўлиб, келиб чиқиши бўйича ўртаҳол хонадон вакиласи бўлган. Низомиддин 
Шомий ўзининг «Зафарнома» асарида Шоҳрухнинг сиѐсий фаолияти 1397 
йили, унинг Хуросон ҳокими этиб тайинланишидан бошланганлигини 
таъкидлайди. Шоҳрух ѐшлигидан анча илмга берилган йигит бўлган. Бу 
ҳолат, қолаверса унинг келиб чиқиши она томонидан аслзодаларга 
тақалмаслиги 
кейинчалик 
Шоҳрухнинг 
тахт 
вориси 
этиб 
тайинламаслигининг сабабларидан бири бўлди. Қолаверса, тахт вориси Пир 
Муҳаммад гарчи Темурнинг невараси бўлса ҳам, Шоҳрухдан бир ѐш катта 
бўлган. Шубҳасиз, юқоридаги ҳолатлар Шоҳрухни тахт эгаси бўлиши 
эҳтимолидан узоқлаштирар эди. Яна бир ҳолатга эътиборни қаратиш мумкин. 
Тарихий 
манбаларда, 
масалан 
Низомиддин 
Шомий, 
Абдураззоқ 
Самарқандий, Хондамир асарларида Шоҳрухни «ҳоқони сайид», «баҳодир» 
дея таърифлашади ва ҳеч қаерда «кўрагон» унвони учрамайди. Бу эса 
Шоҳрухни Чингизийлар хонадони билан шахсан қариндошлик ришталарини 
боғламаганлигидан дарак беради. Ҳолбуки, «кўрагон» унвонини олиш ўша 
давр таомилига кўра катта обрў эгаси ҳисобланган.
Шоҳрух Темур давлати ўзагини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Шу 
билан бирга у деярли барча ўлка, вилоят ноибларини ўз лавозимларидан 
четлаштириб, ўзига ишончли ҳисоблаган қариндош-уруғларини бу 
лавозимларга қўя бошлайди. Жумладан, Балх ва Бадахшон-Иброҳим 
Султонга, Шероз-Суюрғатмишга, Кобул ва Қандаҳор-Қайду Мирзога, 
Хуросоннинг бир қисми - Бойсунқур Мирзога, Ғарбий Эрон ҳамда Ироқи 
Ажамнинг бир қисми - Султон Муҳаммадга, Форс вилояти-Абдулло 
Мирзоларга суюрғол тарзида бўлиб берилади.
Шу йўл билан Шоҳрух бошқарув тизими қулай ва ихчам бўлади деб 
ўйлаган эди. Лекин, кейинчалик ишончли қондошлар ичидан ҳам исѐнкор 
ноиблар чиқа бошлайди. Хусусан, Шоҳрухнинг невараси Султон Муҳаммад 
Эрон ноиби этиб тайинлангач, марказга бўйсунишдан бўйин товлай 


350 
бошлайди. Сўнгги маротаба Шоҳрух исѐнкор неварасини ўлимидан сал аввал 
(1446 й.), Эронга юриш қилиб, унинг жазосини беришга мажбур бўлган эди. 
Шоҳрух Мирзо ҳукмронлиги даврида Хитой, Ҳиндистон, Миср, 
Усмонийлар давлати билан дипломатик ва савдо алоқаларини янги даражада 
мустаҳкам муносабатлар тарзида ўрнатишга муваффақ бўлди. Шоҳрух 1419 
йили Амир Шодихўжа бошчилигидаги 500 нафар элчилик гуруҳини Хитойга 
жўнатади. Элчилар 1422 йили Ҳиротга қайтиб келганлар. Элчилар орасидаги 
Ғиѐсиддин наққош хотира дафтарига ўз эсдаликларини ѐзиб қолдирган. 
Абдураззоқ Самарқандий ўз асарида 1412 йилдан 1430 йилга қадар Хитой 
билан жами беш маротаба элчилик алмашуви бўлганлигини қайд этади.
Шунингдек, ушбу муаллиф 1421-1422 йилларда Мирзо Улуғбек Бухорода 
бўлган вақтида Тибетдан келган элчиларга «ҳурмат кўрсатиб, қайтиб 
кетишларига рухсат берди», дея таъкидлаган эди. 
Шоҳрухнинг амалдори дипломат ва тарихчи Абдураззоқ Самарқандий 
1441-1444 йилларда Ҳиндистонга элчи бўлиб борган. Абдураззоқ 
Самарқандий марказий ва жанубий Ҳиндистондаги бир қатор давлат, 
шаҳарларда бўлди. Бу хусусда у ―Матла ас-саъдайн ва мажма ал-баҳрайн‖ 
номли асарида барча сафар хотираларини ѐзиб қолдирган. Ҳиндистондаги 
Деҳли султонлиги, Каликут, Вижаянагар, Бенгал, Жанпур ва бошқалар билан 
ўзаро муносабатлар ўрнатилган. Шунингдек, бу даврда Миср ва Сурияда 
ҳукмронлик қилаѐтган мамлуклар давлати, Олд Осиѐдаги Усмонийлар 
давлати билан ҳам ўзаро дўстона муносабатлар йўлга қўйилган. Тарихчи 
Ҳофизи Абрў ―Зубдат ат-таворих‖ асарида Шоҳрухнинг Миср подшосига 
элчи юбориб, 1444-1445 йиллари Шайх Нуриддин Муршидий бошчилигида 
Маккага Каъба устига ѐпинчиғ – ―каъбапўш‖ жўнатганлигини қайд этади.
Шоҳрух давлатида Мовароуннаҳр қисмининг алоҳида ўрни бўлган. 
Давлатнинг 
марказий 
пойтахти 
Ҳирот 
шаҳри 
ҳисоблансада, 
Мовароуннаҳрнинг маркази Темур пойтахти бўлмиш-қадимий Самарқанд 
шаҳри ҳисобланар эди. Мовароуннаҳр ерларининг бошқаруви эса Улуғбек 
қўлига топширилган бўлиб, у умрининг охирига қадар (1449й.), 40 йил 
мобайнида бу ерларни бошқариб келди.
Буюк олим, давлат арбоби ҳамда маданият ҳомийси Мирзо Улуғбек 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling