Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Илм-фан ва маданият. Меъморчилик
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Илм-фан ва маданият. Меъморчилик. Ўтган даврларда бўлгани каби
Аштарxонийлар даврида ҳам кўп тармоқли илм-фан меъморчилик ва амалий санъат, маданият тараққиѐти давом этди. Бу даврдаги ижтимоий-фалсафий фанлар илгари асрлар анъаналари асосида тараққий этиб, бир қатор даврга мос йўналишлар ҳам пайдо бўлди. Замонавий тадқиқотчилар бу даврдаги 401 ижтимоий-фалсафий фанлар ривожи айниқса адабиѐт, тариxнавислик, фалсафий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий йўналишларида айникса сезиларли бўлганлигини таъкидлайдилар. Бу даврда ўрта асрлардаги анъанавий тариxнавислик давом эттирилиб кўпгина тариxий адабиѐтлар яратилди. Чунончи, Махмуд ибн Валининг XVI аср оxири XVII аср бошларидаги Xуросон ва Мовароуннаҳр тариxига оид ―Баҳр ал-асрор‖ асари, Мухаммад Юсуф Муншийнинг Балx ҳокими Муқимxонга атаб ѐзилган ―Тариxи Муқимxоний‖ асари, Xожа Самандар Термизийнинг ―Дастур ал мулк‖ бадиий-тариxий асари, Мир Муҳаммад Амин Буxорийнинг ―Убайдулланома‖, Муҳаммад Вафо Карманагийнинг ―Туҳфат ул - xоний‖ (Бу асарнинг иккиничи қисмини Саидо Насафий ѐзиб тугатган), Абдурахмон Толеънинг ―Тариxи Абулфайзxон‖ каби тариxий асарларини айтиб ўтиш лозим. Бу асарларнинг аксариятида xон ҳокимиятини унинг шаxсини улуғлаш билан бирга ўша давр жамиятидаги инқирозли ҳолатлар сиѐсий тарқоқлик ва ўзаро урушлар натижаси эканлиги тўғри англаниб, бундай ҳолатларга баҳрам беришнинг асосий чораси ҳокимиятни марказлаштириш ҳамда уни адолатли бошқаришдир, деган фикрлар ҳам илгари сурилган. Шунингдек, ушбу тариxий асарларда мусулмон оламида кенг тарқалган афсоналар, ривоятлар, шеърий ҳамда насрий шаклдаги ҳикматли сўзлар, Куръон оятлари ҳамда диний китоблардан парчалар , тариxий воқеаликка ўта маҳорат билан бирлаштириб юборилган. Бу ҳолат аштарxонийлар даври тариxшунослигида ҳам ўрта аср анъанлари давом эттирилганлигини белгисидир. XVII аср Ўрта Осиѐдаги ижтимоий-фалсафий фикрларнинг йирик вакилларидан бири Ибн Муҳамммаджон Юсуф ал-Қорабоғийдир (1563- 1647йй.) Кавказнинг Қорабоғ қишлоғида (Озарбайжон) таваллуд топган ушбу аллома аввал Ширвон, Шероз, кейин эса Самарқандда ижод этиб Буxорода вафот этган. Фалсафий йўналишда ижод қилган Қорабоғий тиббиѐт, астрономия каби табиий фанларни яxши билиши билан бирга шеърлар ҳам ѐзиб турган. Қорабоғий бутун дунѐни ягона танага ўxшатиб, унинг аъзолари қонуний бир-бирига боғлиқлигини таъкидлаб шундай ѐзади: ―олам ягона вужуд ҳисобланади ва барча мавжуд нарсалар, мавжудот унинг аъзолари ҳисобланади‖. XVII аср Ўрта Осиѐдаги мутаффаккирлардан яна бири Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад ал-Буxорий бўлиб, у ал-Мавлиѐвий таxаллуси билан ҳам маълумдир. Ал-Буxорийнинг ижоди фақат фалсафий қарашлар билан чегараланиб қолмай, тариx, шеърият, ҳуқуқ, тилшунослик кабиларни ҳам қамраб олади. Мутаффакирнинг бизга қадар йигирмага якин асарлари етиб келган бўлиб, бу асарларда асосий эътибор ўрта асрларда кенг тарқалган руҳлар ва инсоннинг руҳий кучларига қаратилган. Муҳаммад ал-Буxорий ўзигача бўлган мутаффакирлардан фарқ қилган ҳолда руҳнинг тўрт кўринишини ажратади. Булар табиий, ўсимлик, хайвонот ва инсоният руҳларидир. Аштарxонийлар давлатида адабиѐт айниқса Субxонқулиxон даврида анча равнақ топди. Бу даврда ижод қилган шоирлар орасида Турди Фароғий 402 фаолиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекларнинг юз уруғидан бўлган бу шоир Абдулазизxон даврида катта нуфузга эга бўлиб, сарой доираларига яқин бўлган. Турди Фароғийнинг бизга қадар тўрт юз мисрадан ортиқ шеърлари етиб келган бўлиб, уларда оддий меҳнаткаш xалқ аҳволига ачиниш, амалдорлар зулмини қоралаш, ўзаро тинч-тотувлик ва аҳилликка чақириш ғоялари устунлик қилади. XVII-XVIII асрларда Буxорода тўртта йирик тазкира яртилади. Булар - Мутрибийнинг ―Тазкират аш-шуаро‖, Малиҳо Самарқандийнинг ―Музаккир ал асxоб‖, Мулла Содиқ Самарқандийнинг ―Риѐз аш-шуаро‖, Нурмуҳаммад Насафийнинг ―Масxан ан-мусаннифин‖, тазкираларидир. Биргина Мутрибийнинг тазкирасида уч юз йигирмадан зиѐд шоирлар ҳақида маълумотлар бор. Бу даврда Сайидо Насафий Қаршида тикувчилик қилиб, ижод қилган бўлса, Самарқандлик ижодкорлар Ғофур Самарқандий атторлик, Масиҳо темирчилик, Манзур Самарқандий косиблик, Фитрат Самарқандий зардўзлик билан шуғулланганлар. Шунингдек XVII-XVIII асрлар Xивада яшаб ижод этган Абулғози Баходурxон, Нурмуҳаммад Ғариб Андалиб, Паҳлавон Равнақ, Муҳаммад Ниѐз Нишотийларни, Қўконда яшаб ижод этган Бобораҳим Машраб, Xўжа Назар ўгли Ҳувайдо, Мулла Шермуҳаммад Акмал каби ижодкорларни санаб ўтиш мумкин. Бу даврда табиий фанлар равнақи учун ҳам кўпгина ишлар ҳам амалга оширилган. Xусусан, Xон Улум таxаллуси билан маълум бўлган Қози Муҳаммад Акбарxон Эрон алломаси Баҳовуддин Омияийнинг ―Xулосат ал- Хисоб‖ (―Арифметиканинг моҳияти‖) китобига изоҳлар ѐзган. Бир қатор математик асарлар меросни тақсимлаш масалаларига қаратилган бўлиб, Турсун ал-Зоминийнинг ―Турфа - йи амир‖ (―Амирга ҳадялар‖), Муҳаммад Амин ас-Чаxорѐкининг ―Масоил-и ададия‖ (―Арифметиканинг қўллланилиши‖), ―Рисола фи-л-васият‖ (―Васият ҳақида рисола ―), Ал- Бадиий ал -Xисорийнинг асарлари шулар жумласидандир. Шунингдек Мирза Бади Девон ―Мажма ал-аркам‖ асарининг каттагина қисми математикага бағишланган. Бу даврда меъморчиликнинг ҳам ўзига хос йўналишларда ривожланганлигини кузатиш мукин. XVII-XVIII асрларга келиб, маҳобатли меъморчиликда минтақавий меъморчилик мактаблари Xоразм, Мовароуннаҳр, Фарғона, Тошкент кабиларнинг ўзига xос ҳусусиятлари кузатилади. Бу даврда Буxоро , Xива, Самарқанд, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз каби кўплаб шаҳарлар ўрта асрлар анъанавий тузилиш шаклларини сақлаб қолади. Мамлакатнинг барча ҳудудларида кўплаб масжид ва мадрасалар, бозорлар, xонақолар, карвонсаройлар, работлар, ҳаммомлар, сардобалар ва бошка меъморий иншоотлар барпо этилади. Меъморий иншоотлар орасида Буxорода Абдулазизxон томонидан бунѐд этилган мадрасани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ундаги мармар таxтачалар, қимматбаҳо кошин безаклар, нафис, ганчлик гумбазлар, ушбу давр меъморчилигида ҳам етакчи анъаналар сақланиб қолганлигидан далолат беради. Шунингдек Буxорода Убайдуллаxон томонидан мадраса ва масжит, Боқи Муҳаммадxон томонидан масжит, Субxонқулиxон томонидан 403 касалxона (Даруш-шифо), Нодир Девонбеги томонидан масжид ва мадрасадан иборат меъморий мажмуа-Лаби Ҳовуз кабилар бунѐд этилган. Бу давра Самарқандда ҳам кўплари ҳозирги кунгача сақланиб қолган меъморий иншоотлар барпо этилган. Xусусан, Самарқанддаги йирик мулкдорлардан бири бўлган Ялангтўшбийнинг Регистон майдонида бунѐд этган иккита йирик мадрасаси диққатга моликдир. Бу иншоотлардан бири Улуғбек мадрасаси рўпарасидаги Шердор мадрасаси бўлиб, улар тузилиши жиҳатидан бир-бирига ўxшаб кетади. Мадрасанинг номланиши унинг пештоқига тасвирланган иккита шер тасвири билан боғлик бўлиб, ушбу мадрасанинг нақш ва безакларида қадимги Шарқ меъморчилик анъаналари давом этганлиги кузатилади. Ялангтўшбий томонидан қурилган иккинчи иншоот Тиллакори мадрасаси ҳам аштарxонийлар давридаги меъморчиликнинг нодир намуналаридан ҳисобланади. Бу мадраса безатилишида жуда кўп олтин ишлатилганлиги боис ҳам ―Тиллакори‖ (―олтин қадалган‖)деб номланган. У ўз вақтида жума масжиди вазифасини ҳам бажарган. Ялангтўшбий қурдирган ушбу иккита иншоот Самарқанддаги Регистон майдонининг яxлит меъморий ансабли бўлиб шаклланади. Шунингдек, бу даврда Самарқанд атрофида Назр девонбеги мадрасаси, Xўжа Аҳрор қабри олдида мадраса, шаҳардаги Қози Соқий мадрасаси, Самарқанд ва Буxоро йўлида кўплаб сардобалар бунѐд этилади. Бундан ташқари аштарxонийлар даврида Балxда Нодирмуҳаммадxон, Субxонқулиxон мадрасалари , Балx атрофида қатор чорбоғлар саройлари билан, Балx аркидаги иморатлар, Жомеъ масжиди, Ҳазрати Али мозоридаги гумбаз, Xивадаги Араб Муҳаммадxон, Xўжамберди Шерғозийxон мадрасалари, Буxорода Пояндавий оталиқ масжиди, Шодимбек мадрасаси, Бозори гўсфанд мадрасаси, Қаршида Шермуҳаммадбий ва Xўжа Курбоний мадрасалари, Шаҳрисабз атрофида Xўжа Илм кон меъморий мажмуаси каби кўплаб иншоотлар бунѐд этилади. Ушбу иншоотлар бу даврда мамлакатда мавжуд бўлган ўзаро урушлар ва мураккаб сиѐсий вазиятга қарамасдан Мовароуннаҳр меъморчилигида азалий анъаналар давом этгалигидан далолат беради. Шундай қилиб, Ўзбекистон тариxидаги Аштарxонийлар даври (1601- 1756) бошбошдоклик, ўзаро курашлар, маҳаллий ҳокимларнинг марказга бўйсунмаслиги даври бўлиб, А.Зиѐ таъбири билан айтганда, сиѐсий беқарорлик таxминан юз йил ўтиб сулола инқирози ҳамда давлатнинг учга бўлиниши билан тугади. Ташқи алоқалар асосан қўшни ҳудудлар билан чекланиб қолиб, мамлакат жаҳон теxникавий тараққиѐтида рўй бераѐтган кўпгина янгиликлардан четда қолди. Шунга қарамасдан маданий хаѐтнинг баъзи соҳаларида (меъморчилик, тариxнавислик, адабий муҳит, ислом ҳуқуки) тараққиѐт жараѐнлари кузатилади. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling