Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

4. Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр. 
Таъкидлаш жоизки, қорахонийлар давлати тарихшунослиги у қадар 
бой эмас. Тарихчи олимлар қорахонийлар давлати тарихи ҳали тўлиқ 
ўрганилмаганлигини таъкидлашган. Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖, 
Маҳмуд Ўшийнинг ―Фатовои қозихон‖, Ибн ал-Асирнинг ―Ал-комил фит-
тарих‖ асарида қорахонийлар тарихи хусусида тегишли маълумотлар 
мавжуд. ХХ аср тарихшунослигида О.Пицак, В.Кочнев, Е.А.Давидович 
нумизматик материаллар асосида мазкур давр тарихига оид тадқиқотларни 
амалга оширганлар. Қирғизистонлик олим О.Караев илк бора қорахонийлар 
даври тарихига бағишланган монография яратган. Ўзбек тарихшунослигида 
А.Зиѐ тадқиқот иши алоҳида аҳамиятга эга. Б.Маҳмудовнинг номзодлик 
диссертациясида Қорахонийлар давлат бошқаруви таҳлил этилган.
X асрнинг иккинчи ярмига келиб ички зиддиятларнинг кучайиши ва 
кескинлашуви натижасида Сомонийлар давлати кучсизлана бошлайди. 
Сомонийларга тобе бўлган вилоятларда, айниқса, Хуросонда улар 
ҳокимиятига қарши кўтарилган исѐнлар, тожу-тахт учун узлуксиз олиб 
борилган курашлар Сомонийлар давлати инқирозини яқинлаштирган эди. 
Бундай вазиятдан Еттисув ва Қашғарда яшовчи туркий қабилалар унумли 
фойдаландилар. Чунки, X асрнинг иккинчи ярмига келиб бу ҳудудлардаги 
туркий қабилалар – қарлуқлар, чиғиллар, яғмолар ва бошқалар ўзларининг 
кучли давлатларини тузишга муваффақ бўлган эдилар. 
Қорахонийлар чиғиллар ѐки қарлуқлар қавмига мансублиги ҳақидаги 
нуқтаи-назар ўрта асрлар даври тарихининг кўпчилик тадқиқотчилари 
томонидан эътироф этилади.
Қорахонийлардан биринчи бўлиб исломни қабул қилган ва мусулмонча 
Абдулкарим деган ном олган ҳукмдор Хорун Буғрахон ҳисобланади. Айрим 
ѐзма манбаларда у Буғрахон ат-Туркий деб номланади. Мисол учун, Ибн ал-
Асир ўзининг «Китоб ал-комил фит-тарих» асарида маълумот беришича
Қашғар, Баласоғундан то Чан (Хитой) чегарасигача бўлган ерлар Буғрахон 
ат-Туркий ҳукмронлиги остида бўлган. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling