Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Хоразмшоҳ - Ануштагенийлар даврида ўзбек давлатчилиги


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

5.Хоразмшоҳ - Ануштагенийлар даврида ўзбек давлатчилиги
(1097-1231 йй.) 
Ўзбек давлатчилиги тараққиѐти тарихида қадимий Хоразм воҳаси ўзига 
хос ўринни эгаллайди. Унда кечган сиѐсий жараѐнлар кўп ҳолда бутун 
минтақадаги ҳолатга бевосита таъсир кўрсатган. Иқлим шароити нисбатан 
ноқулай бўлган воҳада асрлар давомида мазкур ҳудудда яшовчи заҳматкаш 
ва танти, шижоатли ва меҳнатсевар аҳоли қўли билан қатор сув иншоотлари, 
қалъа ва шаҳарлар барпо этилганлиги, бой маданий ва маънавий мерос 
вужудга келганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Хоразм эли ҳукмдори – Хоразмшоҳ унвонига ўз вақтида бир қатор 
сулолалар мансуб бўлганлар. Жумладан, 305-995 йилларда Африғийлар, 995-
1017 йилларда Маъмунийлар, 1017-1034 йилларда Ғазнавийлар ноиби 
бўлмиш Олтунтош авлодлари шулар жумласидандир. Лекин, айнан 
Ануштагенийлар (1097-1231) давридагина мазкур унвон мавқеи ўзининг 
баланд чўққисига чиқиб, мазкур сулолани ўз даврининг энг буюк ва нуфузли 
салтанатига айлантиришга муваффақ бўлди. Хоразмшоҳ – Ануштагенийлар 
давлати тарихига оид бир қатор тарихий манбалар мавжуд бўлиб, улар 
орасида қуйидагилар ўз кўламига кўра алоҳида ўрин эгаллайди. Ибн ал – 
Асирнинг (1160-1234) «Ал-комил фи-т-тарих» («Муфассал тарих»), 
Рашидиддин Файзуллоҳ ал- Ҳамадонийнинг (1247-1318) жаҳон тарихига 
бағишланган «Жоме ут-таворих» («Тарихлар мажмуаси»), Шаҳобиддин 
Муҳаммад ан-Насавийнинг катта аҳамият касб этувчи «Сийрат ус-султон 
Жалолиддин Манкбурни» («Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаѐт 
фаолияти»), Оловуддин Отамалик Жувайнийнинг (1226-1283) «Тарихи 
Жаҳонкушой» («Жаҳонгир тарихи»), Ҳамидуллоҳ Қазвинийнинг «Тарихи 
гўзида» («Сайланган тарих») асарлари шулар жумласига киради.


246 
Хоразмшоҳ 
– 
Ануштагенийлар 
давлати 
тарихи 
ХХ 
аср 
тарихшунослигида ҳам чуқур ўрганилганлигини таъкидлаш лозим. Рус 
олимларидан В.В.Бартольд, С.П.Толстов, А.Я.Якубовский, С.Волин ва 
бошқалар юқорида таъкидланган масаланинг у ѐки бу жиҳатларига эътибор 
берган ҳолда ўз асарларида тегишли масала моҳиятини ѐритиб берганлар. 
Шубҳасиз, хоразмшоҳлар тарихи хусусидаги фундаментал асар бу 
шарқшунос олим З.Бунѐдов қаламига мансуб «Ануштаген хоразмшоҳлар 
давлати» китоби ҳисобланади. Муаллиф ўз асарида хоразмшоҳлар 
давлатининг пайдо бўлиши, тараққиѐти, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт, иқтисодий 
муносабатлар, маданият масалаларини мукаммал тарзда ѐритиб беради.

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling