Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Ғазнавийлар давлати (977-1186 йй.). Маҳмуд Ғазнавий
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Яминуд-давла ва аминул-милла»
3. Ғазнавийлар давлати (977-1186 йй.). Маҳмуд Ғазнавий
Собиқ совет даври тарихшунослигида Ғазнавийлар, хусусан мазкур давлатнинг энг ѐрқин намоѐндаси Маҳмуд Ғазнавий тўғрисида умумий ҳамда бир ѐқлама салбий қараш устунлик қилган. Дарслик ва адабиѐтларда Маҳмуд Ғазнавийни асосан «талончи», «зўравон ҳукмдор» деб кўрсатиш одат тусига кириб қолган. Мавзунинг манбашунослигига тўхталганда Маҳмуд Ғазнавий, Ғазнавийлар тарихи аксарият Абулфазл Байҳақийнинг «Тарихи Маъсудий» асаридагина ўз аксини кўпроқ топганлигини таъкидлаш жоиз. Шу билан биргаликда Низомулмулкнинг «Сиѐсатнома», Низомий Арузий Самарқандийнинг «Чаҳор мақола», Ибн ал-Асирнинг «Ал-Комил фит-тарих» ва бошқаларда Маҳмуд Ғазнавий ва у барпо этган давлат хусусида тегишли маълумотлар учрайди. Маҳмуднинг отаси Сабуқтегин асли Сирдарѐ бўйларида яшаган барсхон туркий қабиласига мансуб бўлиб, ѐшлигида асир олиниб, сўнгра қул қилиб сотилган эди. Сомонийлар туркий гвардияси бошлиғи Алптегин уни ўз қарамоғига олган. Сомонийлар давлатининг туркий аскарлар қўшинида хизмат қилган Сабуқтегин 977 йилдан бошлаб Ғазна ва унинг атрофларини Сомонийлар ноиби сифатида бошқаради. Бу вақтга келиб Сомонийлар сулоласи инқирозга юз тутган бўлиб, Сабуқтегин расман ноиб бўлса-да, ўзини мустақил ҳокимлардек тутарди. Шижоаткор саркарда Сабуқтегин 232 айнан Сомонийлар амири Нуҳ II (976-997 й.) душманларига қарши курашда ѐрдам бериб, «Носириддин ад-давла» (Давлат ва дин ҳимоячиси) ўғли Маҳмуд эса «Сайф ад-Давла» (Давлат шамшири) деган шарафли номларга сазовор бўлишади. Сабуқтегиннинг таъсири мамлакат ичра тез орада шу қадар кучайиб кетдики, унинг қаршисида Нуҳ II тахтда расман ўтирган аслида заиф ҳукмдорга айланиб қолди. Сомоний ҳукмдори Мансур II (997-999) ва Маҳмуд Ғазнавий ўртасида нисбатан яқин муносабатлар ўрнатилган эди. Отасининг ўлимидан сўнг Маҳмуд акаси Исмоилни тахтдан тушириб, ўзи ҳукмдорлик даражасини эгаллади (998-1030). 999 йил Мансурни ўлимидан сўнг Бухоро тахтига укаси Абдулмалик II эгалик қилди. Бундан ғазабланган Маҳмуд Хуросонга қўшин тортади ва уни буткул Сомонийлар давлатидан ажратиб олди. Орадан кўп ўтмай Сомонийлар давлати Қорахонийлар сулоласи қўлига ўтиб, охирги амир ҳам зиндонбанд қилинади. Шундай воқеаларга бой 999 йили Бағдод халифаси ал- Қодирбиллоҳ Маҳмуд Ғазнавийга «Яминуд-давла ва аминул-милла» Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling