Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


-мавзу. Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида IX-XII асрларда юз берган


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

7-мавзу. Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида IX-XII асрларда юз берган 
уйғониш даври. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган 
ҳиссаси.
 
Режа 
1. IX-XII асрларда маданий юксалишнинг шарт шароитлари. Ўрта 
Осиѐлик буюк алломаларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан 
ҳиссаси.


268 
2. Хоразм Маъмун академиясининг илм-фан тараққиѐтидаги ўрни.
3. IX-XII асрларда ислом дини ва сўфийлик. Буюк муҳаддис ва диншунос 
олимлар. 
4. Меъморчилик ва санъат. 
 
1. IX-XII асрларда маданий юксалишнинг шарт шароитлари. Ўрта 
Осиѐлик буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига ривожига 
қўшган улкан ҳиссаси. 
IX-XII асрларда Ўрта Осиѐ ҳудудида юз берган Маданий уйғониш 
(ренессанс), унинг тарихи, мазмун-моҳияти, шу даврда ижод қилган буюк 
алломаю-уламолар, уларнинг инсоният илм-фан, маданияти равнақига 
қўшган улкан ҳиссаси ҳамиша жаҳондаги тадқиқотчи, олимлар диққат 
марказида турган. Шу боис ҳам бу хусусида ѐзма манбалар жуда кўп. 
ХХ аср тарихшунослигида ушбу масала билан қатор ғарб олимлари, 
хусусан Г.Э.Грбнебаум, А.Мец, Л.Дахият, Ф.Лот, У.Уотт, К.Броккельманн, 
В.Шпулер, К. Босворт ва бошқалар қатор тадқиқот ишларини амалга 
оширганлар. Шунингдек, рус ва совет олимларидан C.П.Толстов, 
М.Е.Массон, И.И.Умняков, Б.А.Розенфельд, П.Г.Булгаков, В.В.Бартольд, 
И.Ю.Крачковский, ўзбек олимлардан Я. Ғуломов, И.Мўминов, О.И.Исломов, 
У.Каримов, М.Хайруллаев, Б.Аҳмедов, А.Ўринбоев, А.Ирисов, А.Носиров, 
И.Низомиддинов, А.Аҳмедов, Ҳ.Ҳасанов, Ф.Сулаймонова, Д.Юсупова, 
С.Каримова ва бошқалар қўйилган масаланинг турли жиҳатларини очиб 
беришга муваффақ бўлдилар. Буюк алломаларнинг ибратли ҳаѐт фаолияти ва 
ижоди, юртимиздан етишиб чиққан улуғ зотларнинг жаҳон цивилизациясига 
қўшган бебаҳо ҳиссаси ХХI асрга келиб ҳам илм аҳлини ўзига жалб қилиб 
келмоқда. Бу хусусида малакатимиз Президенти И.Каримов ўзининг ―Юксак 
маънавият – енгилмас куч‖ асарида ҳақли тарзда қуйидагиларни эътироф 
этган эди: ―... заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутафаккир 
боболаримизнинг ибратли ҳаѐти ва фаолияти, бемисл илмий-ижодий 
кашфиѐтлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солаѐтганини ғурур билан 
таъкидлаш лозим‖. 
Минг йилликлар давомида турли цивилизация ва маданиятлар, жаҳон 
савдо йўллари чорраҳасида жойлашган ўлкамиз ҳудудида ўзига хос бебаҳо 
маъанвий қадриятлар ва маданият мавжуд бўлган. Илғор маданият, илм-фан 
халлифалик ҳукми даврида айнан юртимиз ҳудудида ривож топган бевосита 
Бағдод халифалигидаги мусулмон уйғониш даври, илм-фан, маданият 
тараққиѐтига ижобий таъсир кўрсатди. Улкан халифалик ҳудудларида 
тараққиѐт даражаси турлича ўлка ва халқларнинг бир давлатга бирлашуви, 
улар ўртасида тегишли муносабатларнинг ўрнатилиши, иқтисодий ҳаѐтининг 
равнақ топиши ички ва ташқи савдо алоқалари ривожига туртки бўлди. Бу 
эса халифалик халқлари маданиятининг юқори тараққий этишига ҳам туртки 
бўлди. Бу даврда металлургия, тоғ-кон, тўқувчиликда янгиликлар татбиқ 
этилди, қоғоз, сопол, шиша ишлаб чиқиш, фойдали қазилмаларни қазиб 
олиш, қишлоқ хўжалигида сунъий суғориш, гидротехник иншоотлардан 


269 
фойдаланиш, ирригация шахобчаларини қуриш, турли ўсимликларни экиб, 
кўпайтириш йўлга қўйилди. Ҳунармандчиликнинг кўплаб соҳалари 
ривожланиб, турли буюмлар сони ва сифати ўсди, ички ва ташқи савдо 
алоқалари жуда ривожланди.
Дарѐ ва денгизларда ҳам янги савдо йўллари юриши бошланди. Шу 
даврда юзага келган кўплаб афсона, ривоят, ҳикоят, жумладан, ―Минг бир 
кеча‖ эртакларида мазкур давр қаҳрамонлари фаолияти адабий талқинда, 
шарқона лутф билан баѐн этилган эди. Ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтдаги кенг 
кўламли ўзгаришлар турли муаммоларни келтириб чиқарар эди-ки, буни 
фақат илм-фан ечишга қодир бўлган. Хусусан, табиий фанлар, математика, 
астрономия, геометрия катта иншоотларни қуриш, кемасозлик, савдо-сотиқ 
учун зарур бўлган. Аҳоли жойлашуви, кўпайиши, шаҳарларнинг тараққий 
топиши тиббиѐт фанига эҳтиѐжни туғдирган бўлса, ҳунармандчилик, тоғ-кон 
саноати учун геология, минералогия илмидан бохабарлик тақозо қилинган. 
Тараққиѐт, шунингдек ал-кимѐни ривожига кенг йўл очади. Улкан халифалик 
ҳудудида араб тили нафақат восита тили, балки илм-фан тилига ҳам айланди. 
Шу даврда яратилган аксарият илмий адабиѐтлар араб тилида битилар эди. 
Аббосий халифалар (750-1258) даврида юқорида таъкидланган ўзгаришлар 
янада тараққий этди, ислом маданияти, илм-фан юқори чўқиссига чиқди. 
Халифалик ўз давлат бошқаруви, турмуш тарзи, урф-одат, маданият, 
меъморчилик 
соҳаларида 
кўпроқ 
шарқий 
ҳудудлар, 
хусусан 
Мовароуннаҳрдан намуна олди, кўп ҳолатда Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр 
заминидан чиққан арбоблар халифалик ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий аѐтида 
муҳим роль ўйнай бошладилар. Аббосийлар даврида яратилган маънавий 
бойликда аждодларимизнинг улкан ҳиссаси мавжуд эди.
762 йили халифалик пойтахти Дамашқдан Бағдодга кўчди. Тез орада 
Бағдод халифалик имлий марказига айланди. Аббосий халифалардан Ҳорун 
ар-Рашид (786-809), айниқса ал-Маъмун (813-833) нафақат илм-фанга 
ҳайриҳоҳлик билан қарадилар, балки унинг ривожига ҳомийлик ҳам 
қилдилар. Ҳорун ар-Рашид даврида Бағдодда ташкил этилган кутубхонада 
кўплаб ноѐб китоблар жам этилиб, бошқа тиллардаги адабиѐтларни 
таржимонлар араб тилига ўгирар эдилар. 
Ал-Маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида илм-фанга ҳомийлик 
янада кучайди. Табобат, фалсафа, астрономия, математика фанларига оид 
юнон, сурия, санскрит, паҳлавий, хоразм тилларидаги асарлар араб тилига 
таржима қилинди. Халифа ал-Маъмуннинг Марвдаги даргоҳидаги аксарият 
олимлар: Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Жавҳарий, Аҳмад Фарғоний, ал-
Марвазий, Али ал-Марвазий ва бошқалар кейинги ижодий фаолият юритиш 
учун Бағдодга таклиф қилди. Шу тариқа халифалик пойтахти Бағдодда ―Байт 
ул-ҳикма‖ (―Донишмандлар уйи‖) – ―халифа Маъмун академияси‖ ташкил 
топди. Илм марказида немис тадқиқотчиси Ҳ.Зутер таъкидлаганидек, 
олимларнинг аксарияти Хуросон, Мовароуннаҳр, Бақтрия, Фарғонадан 
бўлган.
Шу тариқа аксарият бизнинг заминдан чиққан олимлар қўли билан 
араб тилидаги илм-фан юзага келди. Европада кейинчалик катта хатога йўл 


270 
қўйилиб, уларнинг барчаси ―араб олимлари‖ деб аташган эди. ―Байт ул-
ҳикма‖да юнон фани, Ҳинд – санскрит маданиятини ўрганилди, тиббиѐт, 
астрономия, математикага оид адабиѐтлар таржима қилинди, уларнинг 
баъзиларига шарҳ ѐзилди, замонавий алгебра, геометрия, оптика асослари 
яратилди, кимѐ фани жуда тараққий топди. Академия нафақат таржима ва 
таҳлил ишлари билан, балки илмий аснодаги экспедицияларни ҳам 
уюштирган. Масалан, 830 йили ал-Хоразмий раҳбарлигида Ғарбий 
Ҳиндистон, кейинчалик Византияга сафарлар уюштирилган. Шу даврда 
нафақат пойтахт Бағдод балки Кат, Марв, Бухоро, Самарқанд, Балх ва бошқа 
Ўрта Осиѐ ҳудудларидаги шаҳарларда ҳам илм-фан кенг тараққиѐт топа 
бошлаган. Ислом дини Қуръон ва ҳадислардаги таълимотда илмга интилиш, 
диний билимлар билан бир қаторда дунѐвий илмларни ҳам эгаллашга 
имкониятини намоѐн қилди. Бу эса ўз навбатида оддий аҳоли ичида ҳам хат-
савод чиқариш, бадиий адабиѐтдан бошланғич маълумот олиш, ислом динига 
оид билимлар кўникмасига эга бўлиш, афсона, ривоят, достон, эртаклардаги 
қаҳрамонларни мадҳ этиш имкониятини юзага келтирди. Натижада, шеърият, 
адабиѐт юксак даражада ривожлана борди. Расмий доирада илм-фан, 
маърифатни қўллаб-қувватлаш мазкур соҳа вакиллари обрў-эътиборини 
ниҳоятда юксак мавқега эришувига сабаб бўлди. Ислом дининг 
бирлаштирувчи кучи туфайли илм-фан ва маданият бобида улкан 
муваффақиятлар қўлга киритилди. Аксарият замонавий фанларнинг 
пойдевори ҳам айнан шу даврда қўйилди. 
Фанда ―Уйғониш даври‖ деб аталадиган давр Ғарбий ва Марказий 
Европа мамлакатларда XIV-ХVI асрлардаги ривожланишнинг ўзига хос 
хусусиятларини ифодалаш учун ишлатилган. Биринчи маротаба ―уйғониш‖ 
атамасини ХVI аср италян рассоми ва тарихчиси Ж.Вазари ўз асарларида 
ишлатади. ―Уйғониш‖, ―уйғониш даври‖ атамалари XIV-ХVI аср ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш моҳиятини очиб бермасдан, кўпроқ антик давр 
меросини, яъни антик маданиятга ўхшаш маданиятни қайтадан ―тирилиши‖, 
―уйғониши‖ маъносида ишлатила бошланди. Кейинчалик фанда бу атама 
кенг қўлланила бошланди. Шу маънода кўпчилик тадқиқотчиларнинг IX-XII 
асрлар Ўрта Осиѐ халқлари тарихида маданиятнинг ривожланишини ўзига 
хос хусусиятларини ҳам ―уйғониш‖ даври аташи тўлиқ мақсадга 
мувофиқдир. 
IX-XII асрлар Ўрта Осиѐ халқлари тарихида моддий ва маънавий 
ҳаѐтнинг ривожланишида олдинги даврларга нисбатан кескин юксалиш 
даври бўлди. VIII асрда Араб халифалиги ҳозирда Ўрта Осиѐ деб аталмиш 
ҳудудни фатҳ этиб бўлган, босиб олинган ерларда ислом дини кенг ѐйилиб, 
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаѐт Араб халифалиги тартиб-қоидаларига 
бутунлай бўйсундирилган эди. Халифалик таркибига киритилган ўлкаларда 
фақат ислом динигина эмас, балки араб тили ва унинг имлоси ҳам жорий 
этилди. Чунки, араб тили халифаликнинг давлат тили бўлса, ислом дини 
унинг мафкураси эди. Шу сабабли бу мамлакатларда араб тилини 
ўзлаштиришга интилиш кучли бўлган. Исломни қабул қилган аҳолининг араб 
тили билан мулоқоти, ибодат вақтларида қуръон сураларини тиловат 


271 
қилишдан иборат бўлган бўлса, маҳаллий зодагонлар араб тилини халифалик 
маъмурлари билан яқинлашиш ва мамлакатда ўз сиѐсий мавқеларини тиклаб 
уни мустаҳкамлашнинг гарови деб ҳисоблайдилар. Араб тилига бўлган 
бундай эҳтиѐж ва интилиш туфайли кўп вақт ўтмай Мовароуннаҳрда ҳатто ўз 
она тилидан кўра араб тили ва ѐзуви ўзлаштириб олган билимдонлар пайдо 
бўлди. Чегаралари борган сари кенгайиб, улканлашиб борѐтган халифалик 
учун илм аҳли сув ва ҳаводек зарур бўлиб қолди.
821 йилда Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ноиби этиб тайинланган 
Тоҳир ибн Ҳусайн халифалик ўйлаганидек сиѐсат юргизмади. У халифа 
номини хутба номозидан чиқариб ташлашга кўрсатма берди. Тоҳирийлар 
шундай қилиб сўзда ўзларини халифаликнинг ноибидек кўрсатсаларда, 
амалда мустақил иш юритиш ҳаракатини бошлаб юбордилар. Шундай қилиб, 
мустақил давлатларнинг пайдо бўлиш учун замин пайдо бўлди.
873 йилда Тоҳирийлар ҳукмронлиги ўрнига Саффорийлар ҳукмронлиги 
ўрнатилди. Бу ўз навбатида Мовароуннаҳрни Хуросондан ажралиб, ўз 
мустақиллигини тиклаб олиши учун асос бўлди. IX асрнинг охирги чорагида 
Мовароуннаҳр Сомонийлар қўл остига ўтиб, мустақилликни янада 
мустаҳкамлаб олади. Сомонийлар сулоласининг энг йирик вакилларидан 
бири бўлмиш Исмоил Сомоний кучли давлат тузишга ҳаракат қилади ва бу 
ишни муваффақиятли равишда уддасидан чиқади. 
Мовароуннаҳр деб аталадиган бу ҳудудда мустақил давлатларнинг 
ташкил топиши уларда сиѐсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва 
маданий ҳаѐтнинг равнақига катта таъсир кўрсата бошлади. Бухоро, 
Самарқанд, Урганч ва Марв каби шаҳарлар илм-фан ва маданият марказлари 
сифатида шаклланиб, ривожлана бошлади. 
Юқорида кўриб ўтганимиздек, Ўрта Осиѐда IX-XIII аср бошларида 
Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар 
давлатлари ҳукм сурдилар. Бу давлатлар халқаро майдонда ўз мавқеи ва 
тутган ўрни жиҳатидан катта эътибор ва нуфузга эга бўлдилар. Аҳмад, Наср, 
Исмоил Сомоний, Алптакин, Маҳмуд Ғазнавий, Тўғрулбек, Султон Санжар, 
Отсиз, Такаш сингари тадбиркор ва узоқни кўра оладиган давлат арбоблари 
даврида Ўрта Осиѐда ҳаѐтнинг барча жабҳаларида юксалишларга эришилди, 
давлат ҳокимияти мустаҳкамланди, нисбатан тинчлик, осойишталик ва 
барқарорлик вужудга келди. 
Тариxчи Абу Мансур ас-Саолобийнинг Сомонийлар Бухоросига берган 
таърифи бутун Ўрта Осиѐ давлатларининг IX-XIII аср бошларидаги аҳволига 
тегишлидир: ―...шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг 
илғор кишилари жамланган, ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ҳамда 
ўз даврининг фозиллари йиғилган (жой) эди‖. Ўрта Осиѐ ҳукмдорлари илм 
аҳли билан яқинлашдилар. Мамлакатни бошқаришда уларнинг билими ва 
маслаҳатларидан фойдаландилар. Ҳукмдорларнинг аксарияти бу даврда ўз 
саройларида олим, шоир ва уста санъаткорлар, турли соҳалар бўйича 
қимматбаҳо китобларни тўплашга одатландилар. Саройга жалб этилган олим 
ва 
шоирлар, 
кутубхоналардаги 
нодир 
қўлѐзма 
асарлар 
билан 
мағрурланардилар. 


272 
Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Куфа, Басра ва бошқа катта шаҳарларда Ўрта 
Осиѐдан бориб фан, маданият тараққиѐтига ўз ҳиссасини қўшган авлод-
аждодларимиз бу даврга келиб кўпая борди. Бағдод шаҳри Шарқнинг илм-
фан маркази сифатида оламга танилди, чунки IX асрда бу ерда ―Байт ул-
ҳикма‖-(―Донишмандлар уйи‖) Шарқнинг фанлар академияси ташкил этилди. 
Бунга монанд ҳолда Х аср охирларида Хоразмда ҳам халифа Маъмун даврида 
(995-997 й.) ―Донишмандлар уйи‖-―Байт ул-Ҳикма‖-―Маъмун академияси‖ 
(Хоразм академияси) ташкил топди. Бу икки илм ўчоғларида Шарқнинг 
машҳур ва маълум олиму-алломалари таҳсил олганлар. Улар орасида Аҳмад 
Фарғоний, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино ва бошқа буюк алломаларнинг 
номлари бор. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling