Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Хоразм Маъмун академиясининг илм-фан тараққиѐтидаги ўрни


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

2. Хоразм Маъмун академиясининг илм-фан тараққиѐтидаги ўрни. 
 
Илмий марказ тузиш, фан тараққиѐтига хизмат қилиш, унинг 
самараларидан фойдаланишга интилиш анъанаси Х аср охири ХI асрнинг 
бошларида Хоразмда ҳукмронлик қилган Маъмунийлар (995-1017) сулоласи 
даврида ҳам давом эттирилди ва янада юқори поғонага кўрсатилди. 
995 йил Гурганч амири Маъмун ибн Муҳаммад ибн Ироқ Африғийлар 
сулоласига барҳам беради. Кат шаҳрини босиб олади ва пойтахтни Гурганчга 
кўчириб, ўзини хоразмшоҳ деб эълон қилади. Унинг вориси Али ибн 
Маъмунинг таклифи билан 1004-1005 йилларда Абу Наср ибн Ироқ, Ал 
Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл Масиҳий, Ал Ҳўжандий, кимѐгар 
олим Абду Малик ас-Солибий каби ўз даврининг ўнлаб буюк олимлари 
Гурганч шаҳрига тўпланадилар. Шу тариқа 1004 йилдан бошлаб Гурганчда 
«Дор-ул-ҳикма ва маориф» (баъзи манбаларда «Мажлиси уламо») номини 
олган илмий муассаса тўла шаклланди.
Бу ерда илмнинг барча соҳаларида тадқиқот ва изланишлар олиб 
борилган, жуда кўп манбалар тўпланган, таржимонлик ишлари бажарилган. 
Ҳинд, юнон, араб олимларининг ишлари ўрганилган.
XVIII-XX аср тарихчи олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар 
бу даргоҳ ўз даврининг Академияси бўлганлигини исботлади. Унга шартли 
равишда ―Хоразм Маъмун Академияси‖ деб ном берилди.
Хоразм Маъмун Академияси жаҳон илмий тафаккури, маданий ва 
маънавий тараққиѐтининг беназир ҳодисаси сифатида тарихда чуқур из 
қолдирган. Дунѐ цивилизацияси тарихида бундай анъаналар кадимий 
илдизларга эгадир. Афлотун Академияси ―боғ суҳбатлари‖ - олимларнинг 
турли мавзулар бўйича баҳс-мунозаралари шаклида амал қилган бўлса, 
кейинги даврлардаги илмий марказлар олимларнинг доимий иш олиб 
борувчи уюшмаларига айланган. 
Ушбу тарихий анъаналар Ислом даврида янги сифат даражасига етди. 
Бағдодда Маъмун ибн Хорун ар-Рашид даврида ташкил топган «Байт ул-


282 
ҳикма» шарқнинг энг буюк алломаларини шу жумладан, Ўрта Осиѐлик 
олимларни ўз атрофига тўплаган эди. «Байт ул-ҳикма» ўз даври фан 
тараккиѐтини юксак даражага етказибгина қолмай, мумтоз юнон-рим антик 
даври фанининг ѐйилишига ҳам хизмат қилди. 
X аср охири - XI аср бошларига келиб Араб халифалиги сиѐсий 
ҳокимиятида таназзулий ҳолатлар кузатилган бир вазиятда анъанавий 
давлатчилик занжири узоқ асрлар давомида узилмай келган Хоразм 
бирмунча барқарор ривожланиш палласида эди. Хусусан, Африғийлардан 
ҳоқимиятни олган Маъмунийлар даври бор йўги 22 йилни ташкил этса-да
ижтимоий-сиѐсий, маданий соҳаларда ўзига хос жўшқин давр бўлди. Айни 
шу қисқа даврнинг 1004—1017 йиллари орасида шаклланиб, тез суръатлар 
билан ривожланган "Байт ул-ҳикма" - «Мажлиси уламо» шарқона 
«академиячилик»да мисли кўрилмаган илмий салоҳиятни ишга солди. Бу 
ҳодиса аждодларимиз илмий дунѐқараш анъаналарининг кучли илдизларидан 
далолат эди. Асрлар оша тўпланган илмий тажрибалар, Бағдод «Байт ул-
ҳикма»си анъаналари тарих тақозоси билан Хоразм тупроғида янада юксак 
поғонага кўтарилди. Хоразм Маъмун Академияси жаҳоний, умумбашарий 
ахамиятга эга улкан илмий мерос қолдиришга эришди. 
Хива шахрининг 2500 йиллигига бағишланган юбилей тантаналарида 
Ўзбекистон Президенти И.А. Каримов Хоразмдаги Маъмун Академиясини 
қайта тиклаш ташаббуси билан чиқди ва 1997 йил 11 ноябрда имзо чеккан 
фармонига биноан Хива шаҳрида Маъмун Академияси қайта ташкил 
қилинди. Бу воқеа ўзбек халқи маданий ва маънавий ҳаѐтида муҳим ўрин 
эгаллади. Ўзбекистоннинг таклифи ва ташаббуси билан ЮНЕСКО 
томонидан Маъмун Академиясининг 1000 йиллигини халқаро миқѐсда 
нишонлашда иштирок этиш ҳақида қабул қилинган қарор ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шунга мувофиқ қарори асосида 
2006 йил 2 ноябрь куни Хива шаҳрида юбилей танталари ва ҳалқаро илмий 
анжуман бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Президент Ислом Каримов 
тантанали мажлисда нутқ сўзади. Ўз нутқида Президентимиз Хоразм 
Маъмун Академияси тарихини ва илмий меросини узлуксиз таълим 
жараѐнига киритиш ҳақида муҳим таклифни ўртага ташлаб жумладан 
шундай деган эди: ―Қадимги Хоразм диѐрида азал-азалдан илму-фан, санъат 
ва ҳунар равнақ топиб, гуллаб яшнаган. Юртимиздаги дастлабки Адемиялар, 
хусусан, Маъмун Академияси ҳам айнан шу ерда вужудга келганини доимо 
фахру ғурур билай эслаймиз. Бу ўлкадан етишиб чиққан Муҳаммад ал-
Хоразмий, Абу Райқон Берунийдек даҳо аждодларимиз жаҳон 
цивализациясига беқиѐс ҳисса қўшиб, ўз акл-заковати, ўз салоҳияти билан 
шу юртимизнинг номини оламга тараннум этдилар‖. 
X аср муаллифлари Хоразм замини бойликларини, маданий экинлар 
турларини, халқ турмуш тарзини ифодаловчи кўпгина маълумотлар 
қолдирганлар. Улар бу ўлканинг узумзорлар, боғ-роғлари кўплигини, бой 
шаҳар-қишлоқлардан таркиб топганини, халқи билимли, маданиятли 
эканлиги тўғрисида ѐзганлар. 


283 
Масалан, Хоразм Маъмун академияси алломаларидан Абу Мансур ас-
Саолибий у ердан қўйлар, мўйна, ажойиб ѐйлар, тузланган баликдар олиб 
кетилишини баѐн қилган. Хоразмда деҳқончилик юқори даражада 
ривожланган бўлиб, ўша даврда ўлкада етиштирилган полиз маҳсулотлари, 
айниқса қовун бутун дунѐга машҳур эди. 
Ўлкада ҳунармандчилик ҳам тараққий этган. Бухоро, Самарқанд, 
Гурганч хунармандлари ўз устахоналарини Оролбўйи, Волгабўйидан тортиб, 
то Хитойгача бўлган ҳудудда ташкил қилганлар. Улар сифати ўша давр учун 
анча юқори бўлган уруш анжомлари, хўжалик буюмларини ишлаб 
чиқарганлар. 
Амударѐ қуйи оқимида жойлашган Гурганч бутун Марказий Осиѐда 
йирик иқтисодий, сйѐсий марказлардан бирига айланади. Хуросон, 
Мовароуннаҳр, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар карвонлари 
шаҳарда тўхтаб, Устюрт орқали Волга бўйига чиқиб, Қора денгиз атрофига, 
Европа томон йўл олардилар. 
Маъмун ибн Муҳаммад (992-997), Али ибн Маъмун (997-1009)лар 
давлат мустақиллигини янада мустаҳкамлаб, унинг ҳарбий қудратини 
оширдилар. Энди қўшни бўлган, Хуросонда яқинда ташкил топган Ғазна 
подшолиги, араб халифалиги, Киев Руси ҳам уни тан олар эди. Хоразм бошқа 
давлатлар сиѐсатига ҳам фаол иштирок этадиган бўлди. Ҳатто Киев князи 
Владимир Хоразмга ўз вакилларини юборганлиги ҳақида маълумотлар бор. 
Маъмунийлар мамлакат ҳудудини ҳам анча кенгайтиришга муваффақ 
бўлдилар: энди Хоразм Сирдарѐ, Каспий (Хозор) денгизи, Волгабўйи 
оралиқларини ўз ичига олган эди. 
Чет давлатлар билан сиѐсий, иқтисодий алоқаларнинг ўсиши, мамлакат 
мустақиллигининг мустаҳкамланиши ўлкада илм-фан, маданиятнинг 
юксалишига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Хоразмликлар узоқ 
ўлкаларга бориб савдо қилишлари натижасида ўзга халклар маданий ҳаѐти 
билан танишиш имконига эга бўлганлар. Хоразмда осойишталик ва тинчлик 
қўшни мамлакатлар олимлари, шоиру санъаткорларини ўзига тортар эди. 
997 йил бошида хоразмшоҳ Маъмун ибн Муҳаммад вафот этиб, тахтга 
Абу-л-Хасан ибн Маъмун ўтиргач, Беруний Хоразмга қайтиб келади. Лекин 
Гурганчга келмай, эски пойтахт Катга келади. Янги хоразмшоҳ бу пайт яқин 
қўшни мамлакатлар билан яхши алоқалар ўрнатиб, Гурганчга олимлар ва 
адибларни тўплай бошлаган эди. Ҳоразмшоҳ Али ибн Маъмун билимдонлиги 
ва илмга бўлган қизиқиши билан машҳур эди. У ҳукмронлик қилган даврда 
Гурганч Шарқнинг энг йирик илм-фан ва маданият марказларидан бирига 
айланди. Али ибн Маъмун саройидаги олиму-уламоларга ижодий фаолият 
учун уларни моддий ва маънавий жиҳатдан кўллаб-қувватлайди. 
Беруний 998 йил охирида қандайдир сабабларга кўра Каспийнинг 
жануби-шаркидаги Гургон шаҳрига Қобус ибн Вашмгир Зиѐрий (978-1012) 
саройига боради. У Катга қайтиб келиб, кенг кўламда илмий ишлар олиб 
боради, 995-997 йиллар орасида узилиб қолган кузатишларини тўлдиради ва 
давом эттиради, Ибн Сино билан фалсафий ѐзишмада бўлади. Аллома 
Гургонда то 1004 йилга қадар муқим туради. Бу йиллар у чуқур илмий 


284 
изланишлар, астрономик кузатишлар олиб боради ва анча илгари Хоразмда 
бошлаган йирик илмий асари «Ўтмиш халқлардан қолган ѐдгорликлар» 
(«Осор ал-боқия ан ал-қурун ал-хомия»)ни ѐзиб тугатади. Бу орада Гурганчда 
хоразмшох Али ибн Маъмун саройида олим ва адибларнинг катта гуруҳи 
тўпланган эди. 1005 йили у ерга Бухородан Абу Али ибн Сино келади. 
Ўз таржимаи ҳолида Абу Али ибн Сино куйидагиларни ѐзган эди: 
«...кейин зарурат юзасидан Бухорони тарк этиб, Гурганч томонга кўчишимга 
тўғри келди. У ерда илмни севувчи Абу-л-Хасан ас-Сахрий вазир эди, У 
ернинг амири ҳузурига кирдик. Амир Али ибн Маъмун эди. Мен учун, менга 
ўхшаганларга бериладиган миқдорда ойлик тайин қилишди». 
Берунийнинг Гурганчга келиши билан хоразмшоҳ саройида тўпланган 
олимлар давраси тўлади. Ўша 1004 йилни шартли равишда Хоразмдага 
Маъмунийлар илмий тўгарагининг ѐки ҳозирги ибора билан айтганда 
Маъмун академиясининг тўла шаклланган даври дейиш мумкин. Маъмун 
академиясида тўпланган олимлар рўйхати бизгача етиб келмаган ва уларнинг 
таркиби ҳақида биз фақат тахминлар қилишимиз мумкин. Лекин Абу Мансур 
ас-Саолибийнинг гувохлигича, Гурганчда тўпланган фақат арабийнавис 
адибларнинг ўзи 200 га яқин бўлган. 
Хоразмшоҳ Абу-л-Аббос Маъмун саройидаги илмий тўгаракнинг 
академия дейилиши масаласига келсак, бунга ўрта аср муаллифларидан Абу-
л-Хасан Байҳақий (1105-1169) ва Низомий Арузий Самарқандий (1090-1180) 
гувохлик берганлар. Хусусан, Низомий Арузий Самарқандий ўзининг «Чаҳор 
мақола» номли асарида бу ҳакда куйидагича хабар беради: «Хоразмшоҳ Абу-
л-Аббос Маъмуннинг бир вазири бор эди, оти Абу Ҳусайн Аҳмад Муҳаммад 
ас-Суҳайли эди, фалсафий тафаккур, олижаноб калбга эга ва маърифатпарвар 
эди. Хоразмшоҳнинг ўзи ҳам фалсафага майли кўп ва зукколарга мурувватли 
эди. Ана шулар туфайли саройда кўплаб файласуфлар ва уламолар тўпланди. 
Жумладан, Абу Али ибн Сино, Абу Сахд Масихий, Абу-л-Хайр Ҳаммор, Абу 
Райҳон Беруний ва Абу Наср ибн Ироқ... Уларнинг ҳаммаси шу хизматда 
ҳаѐтий эҳтиѐжларининг ҳаммаси билан тўлиқ таъминланган эди, ўзаро дўст 
эдилар, суҳбатлар ва ѐзишмалар билан ором олардилар». Байҳақий ҳам шу 
сўзларни деярли такрорлайди.
Гурганж айнан шу даврда гуллаб яшнаган. Уни Оқ қалъанинг олти 
метр баландлиқдаги мустахкам деворлари ўраб турган. Янги қурилган 
чиройли бинолар шаҳар кўркига кўрк қўшган. Муқаддасий «Гурганч кун 
сайин кенгайиб бораяпти, Хўжаж дарвозаси олдида ал-Маъмун томонидан 
курилган сарой қад кўтарган. Бу сарой дарвозаларига тенг келадигани бутун 
Хуросонда йўқ. Унинг олдига ал-Маъмуннинг ўғли Али сарой қурдирган. 
Сарой олдида Бухородагидек майдон бор»,-деб ѐзади. 
Али ибн Маъмун Гурганчда масжидлар, мадраралар, касалхоналар 
қурдирган. Шаҳар кўчаларида тозалик юқори даражада бўлган. Зеро, ўша 
даврларда бунга жиддий эътибор билан қаралган. Йўлларга силликланган 
тошларнинг ѐтқизилиши, шаҳар ҳаѐтининг аъло даражада ташкил 
қилинганлиги IХ-ХII аср шаҳарларининг алоҳида тартибли бўлишини 
таъминлаган. 


285 
X аср охири —XI аср бошларида Гурганч нотинчликлардан ҳоли 
бўлиб, у ерда илм фидоийлари учун етарли шароит мавжуд эди. Шаҳарда ўз 
вақтида Абдушукур Балхий, Абулқосим Фирдавсий, Абу Наср Форобий каби 
IХ-Х аcрларнинг улуғ алломалари ижод қилганлар. Маърифатпарварлиги, 
илм аҳлига эътибори билан машҳур бўлган Маъмун ибн Маъмун ҳам ўз 
саройидаги олимларга иззат - ҳурмат кўрсатиб, уларнинг ижодий ютуқларига 
катга қизиқиш билан қараган. 
Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмун академияси («Мажлиси уламо»)да 
Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Сахл Масихий, Абу Иаср ибн 
Ироқ, Абу Саид ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мужавайх, Абу Мансур ас-
Саолибий, Ахмад Муҳаммад ас-Сахрий, Зайнуддин Журжоний, Абулкарим 
Зирғалий, Абу Абдуллоҳ ал-Вазир, Абул Хасан Маъмун, Абу Муҳаммад 
Хоразмий, Абдуаввал ибн Абдусамадий, Абу Азоқ ибн Бахном, ал-Косий, 
Абу Абдуллоҳ Илоқий, Абу Абдулла ан-Найсабурий ал-Хоразмий, ал-
Хамдакий, Ихмад Масъурий, Абу Муҳаммад Раккоший, Абу Абдуллоҳ 
Хоразмий, Абубакр Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад ибн Мухаммад ас-Сухайл 
ал-Хоразмий ва бошқа олимлар математика, астрономия, астрология, рухиѐт, 
мантиқ, тиббиѐт, фалсафа, тарих, тилшунослик, таълим-тарбия, кимѐ, 
адабиѐт, мусиқа, география, геодезия, топография, механика сингари турли 
фан соҳалари билан шуғулланиб, бу илмларнинг келажакдаги тараққиѐтига 
замин ҳозирладилар. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling