Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


IX-XII асрларда ислом дини ва сўфийлик. Буюк муҳаддис ва


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

3. IX-XII асрларда ислом дини ва сўфийлик. Буюк муҳаддис ва 
диншунос олимлар. 
IX-XII асрларда ислом дини Ўрта Осиѐ халқлари давлатчилиги 
тарихида катта рол ўйнай бошлади. Мовароуннаҳрда бу давр араб 
халифалигидан мустақил бўлган давлатларнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланиши даври бўлган бўлса, ислом бу вақтда Шарқда кенг тарқалиб 
жаҳон дини даражасига кўтарилади, мусулмон дунѐсининг мафкурасига 
айланади. Араб тили давлат тили даражасига кўтарилади. Азалдан саводли 
бўлган, маданият даражаси юқори даражага кўтарилган халқ тез орада 
нафақат араб тилини, балки исломни ҳам чуқур ўрганиб, араб тили ва шариат 
масалаларида китоблар ѐзадиган олимларни етиштириб чиқара бошлади. 
Халифаликдан ажралиб чиққан мустақил давлатлар Сомонийлар, 
Қорахонийлар, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар даврида бу 
мустақил марказлашган давлатларни янада мустаҳкамлаш учун ислом 
динига, унинг таълимотига, тарихий аҳкомларига эътибор бир неча бор кучая 
бошлайди. Шаҳарларда масжидлару-мадрасалар қурилишига эътибор берила 
бошлади. Масалан, манбаларнинг дарак беришича, Бухорода дастлабки 
мадраса Ковушдўзлар тими яқинида барпо қилинади. Ҳатто қонуншунослар 
учун ҳам махсус ―Фақиҳлар мадрасаси‖ деган ихтисослаштирилган мадраса 
қурдирилган. 
Бундай билим масканларида Қуръони карим, Ҳадис илми 
ва шариат асослари ҳар томонлама мукаммал ўрганилган.


286 
Ўша давр шаҳарлари орасида ислом дини таълимотини чуқур тарғиб 
қилишда Бухоро шаҳри алоҳида ўринни эгаллайди. Юқорида қайд 
қилинганидек, мадрасаю, мактабларнинг борлиги бу ерда етук илоҳиѐт фани 
намоѐндаларини етишиб чиқишига хизмат қилади. Шунинг учун бўлса керак, 
Бухоро шу даврдан бошлаб ―Қуббатул ислом‖-‖Ислом динининг гумбази‖ 
номи билан шуҳрат топа бошлайди. 
Секин-аста марказлашган давлатнинг асосий мафкурасига айланган 
ислом дини бошқа диний қарашларни сиқиб чиқара бошлайди ва халқ 
оммасини итоатда ушлаб туриш учун қурол воситаси ролини ҳам бажара 
бошлайди. 
Бу даврда ислом таълимотига бебаҳо ҳисса қўшган Имом ал-Бухорий 
ва Исо ат-Термизий каби кўплаб уламолар етишиб чиқдилар. Улар шу кунга 
қадар Ҳадис илмининг энг кўзга кўринган, бутун мусулмон дунѐси 
томонидан тан олинган алломалари даражасига кўтарилган зотлардир. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling