Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Носир ал-


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Носир ал-
Фарғоний 797-865 йилларида яшаб ижод қилган 
ватандошимиздир. Аҳмад Фарғоний ўз асарлари билан 
фан тарихида катта из қолдирди. У математика, геогра- 
ал- Фарғоний фия, астрономия, тарих соҳаларида ижод қилди. Аҳмад
Фарғонийнинг 
ижодий фаолияти Бағдодда улуғ 
мутаффакир олим Ал-Хоразмий раҳбарлигидаги ―Байт-ул-Ҳикма‖ билан 
боғлиқдир. У араб атамашунослигини пайдо бўлиши ва илмий тараққиѐтига 
муносиб ҳисса қўшиб, Бағдод ва Дамашқда расадхоналар қурилишида 
шахсан қатнашди. Аҳмад Фарғонийнинг китоблари дунѐга маълум ва 
машҳурдир. ―Китоб фи Усул илм ан-Нужум‖ (―Фалакиѐт илмининг усуллари 
ҳақида китоб‖), ―Фалакиѐт рисоласи‖, ―Фалак асарлари сабабияти‖, ―Ал-
Мажистий‖, ―Илм-хайя‖, ―Ал Фарғоний жадваллари‖, ―Устурлоб билан амал 
қилиш ҳақида‖, ―Ой ернинг устида ва остида бўлганида вақтни аниқлаш 
рисоласи‖, ―Етти иқлим ҳисоби‖, ―Устурлоб ясаш ҳақида китоб‖ 
асарларининг қўлѐзмалари Англия, Франция, Германия, Миср, Ҳиндистон, 
АҚШ ва Россияда сақланмоқда.
Аҳмад Фарғонийнинг бу асарларидаги илмий кашфиѐтлари бутун 
жаҳон фани ва маданиятига улкан ва муносиб ҳисса қўшди. У 812 йилда 
қуѐш тутилишини олдиндан башорат қилиб берди, ернинг думалоқ 
эканлигини илмий далиллар билан исботлаб, бир хил фазо ѐритгичларни ҳар 
хил вақтда кўрилишини, тутилишини ҳамма жойда ҳар хил кузатиш 
мумкинлигини изоҳлаб берди. 
Аҳмад Фарғоний яратган илмий кашфиѐтлар натижалари қайси фан 
соҳасида бўлишидан қатъий назар ғоятда пишиқ, пухта ва ниҳоятда 
мукаммал бўлган. XII асрдаѐқ олимнинг асарлари лотин 
тилига таржима қилинганлиги ва Европага тарқалганлиги 
бу фикрнинг исботидир. Европаликлар Аҳмад Фарғонийни 
―Ал Фраганус‖ деб атаганлар. Унинг асарларини лотин
немис, инглиз, француз, рус ва бошқа тилларга таржима 
қилганлар. 
Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад Форобий 873 
йилда Фороб (Ўтрор) яқинидаги Васиж шаҳарчасида 
таваллуд кўрган ва 951 йилда Дамашқда вафот этган. 
Ўрта Осиѐнинг йирик қомусий олимларидан бири


274 
Шарқ уйғониш даврининг энг кўзга кўринган арбоби, Шарқ фалсафасининг 
отаси Форобий аввал Фороб, Бухоро ва Самарқандда билим олди ва турли 
тилларни ўрганди. Бағдодга келгач фаннинг турли соҳалари бўйича 
билимларини чуқурлаштиришда

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling