Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


-жадвал  Индустриал парк, технопарк ва КСЗларнинг фарқлари


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

1-жадвал 
Индустриал парк, технопарк ва КСЗларнинг фарқлари
8
 
Мезонлар 
Индустриал парк 
Технопарк 
КСЗ 




Олий таълим 
муассасалари билан 
алоқаси 
Бўлиши мумкин 
Бўлиши шарт 
Йўқ 
Илмий тадқиқот 
олиб борилади 
Олиб борилмайди 
Олиб борилади. 
Олиб 
борилмайди 
Иқтисодий 
географик ҳолати 
Йирик транспорт 
йўли ва сотув 
бозорига яқин 
Илмий марказ 
ѐки олий таълим 
муассасасига 
яқин 
Шарт эмас 
Ер майдони (ҳудуд) 
Давлат, 
муниципалитет, 
хусусий мулк 
бўлган ер 
майдонида жойла 
шиши мумкин. 
Кўп ҳолларда 
100 га. атрофида 
Минимал ҳудуд 
бўйича талаб 
берилмаган, 
бирор бинода 
жойлашиши 
мумкин 
Ер майдони 
давлат мулки 10 
гектардан кам 
ѐки кўп бўлиши 
мумкин 
Илмсиғимли маҳсу- 
лот ишлаб чиқариш 
мавжудлиги 
Шарт эмас 
Асосий 
вазифаси 
Шарт эмас 
Имтиѐзли иқтисо- 
Солиқ имтиѐзлари, 
Солиқ 
Солиқ имтиѐзи; 
8
муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


27 
Мезонлар 
Индустриал парк 
Технопарк 
КСЗ 




дий шароит 
транспорт 
ва ер солиғи 
бўйича имтиѐз. 
Мулк солиғидан 
озод қилинади, 
фойда солиқ 
ставкаси 
пасайтирилади 
имтиѐзлари 
мавжуд: мулк со 
лиғидан озод 
қилинади, фойда 
солиғи ставкаси 
пасайтирилади 
божхона имти- 
ѐзи; кредит 
имтиѐзи; ижара 
имтиѐзи 
Асосий 
резидентлари 
Ҳар қандай тур- 
даги корхоналар 
(кичик, ўрта, 
йирик) 
Кичик 
илмсиғимли 
корхоналар 
Кичик 
корхоналар, 
микрофирмалар 
Инфратузилманинг 
барпо этилиши 
Давлат маблағи, 
хусусий инвес- 
торлар, давлат- 
хусусий сектор 
шерикчилиги 
маблағи ҳисобидан 
Давлат маблағи 
ѐки хусусий ин- 
вестор 
ҳисобидан 
Давлат бюджети 
ҳисобидан 
Ҳуқуқий асоси 
Маҳаллий 
ҳокимиятнинг 
қарори 
Маҳаллий 
ҳокимият қарори 
ЎзР Президенти 
қарори ѐки ЎзР 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
қарори 
Бошқарув 
Бошқарув 
компанияси 
Корхона раҳбари 
Дирекция ѐки 
ягона бош 
дирекция 
Технопарклар технологияларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга жорий 
этиш ва тижоратлаштиришга имкониятлар яратса, КСЗлар резидентларни 
инфратузилма билан таъминлаб, уларга ишлаб чиқариш фаолияти билан 
шуғулланиш учун шароит яратади. 
Индустриал парк, тахнопарк ва КСЗларнинг умумий томонлари уларда 
солиқ имтиѐзлари мавжудлиги ва барпо этилиши. Юқоридагилардан келиб 
чиқиб айтиш мумкинки, КСЗ ларни мустақил иқтисодий категория сифатида 
ўрганишимиз мумкин. 
§ 1.3. Индустриал паркларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
хориж тажрибаси 
Ҳозирги кунда саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, ишлаб 
чиқаришни илғор технология ва инновациялар асосида ривожлантириш ва 
илмсиғимли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда 
индустриал зона, парк, саноат зоналарининг аҳамияти, илғор хорижий 


28 
давлатлар тажрибасига кўра, йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бундай саноат 
ишлаб чиқариш тузилмалари АҚШда ва Европа Иттифоқи давлатларида 
индустриал парк, Россия Федерациясида индустриал парклар, зоналар ва саноат 
зоналари, Италияда саноат округлари, кластерлар, Хитой Халқ Республикасида 
саноат районлари ва зоналари сифатида кенг тарқалган. 
Сотиш бозорларини эгаллашдаги рақобатнинг ортиб бориши шароитида 
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлашнинг асосий йўли 
индустриал парк, зона ва саноат зоналари бўлиб қолмоқда. Буларнинг умумий 
томонларидан бири, хорижий тажрибадан маълумки, уларда ишлаб чиқариш, 
илмий тадқиқот муассасаси, тажрибали конструктив ишланмалар билан боғлиқ 
ҳолда амалга оширилмоқда. Малакали кадрлар билан таъминлаш масаласи ҳам 
кадрлар тайѐрлаш агентликлари ва олий ўқув юртлари билан қатъий 
алоқаларнинг ўрнатилиши орқали тўғри йўлга қўйилган. Кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни самарали ривожлантиришда инновацион бизнес, яъни 
технопарк ва бизнес инкубаторларга ҳам катта эътибор берилмоқда. Умумий 
томони, уларни ташкил этиш ва ривожлантириш давлат ва маҳаллий ҳокимият 
томонидан қўллаб-қувватланади. 
Юқорида келтирилган тузилмалар ташкил этилишидаги ўзига хос 
хусусиятлар билан республикамизда барпо этилаѐтган КСЗлардан мутлақ 
ажралиб туради. Лекин ривожланган хорижий давлатларда ушбу тузилмаларни 
барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тажрибаси, давлат ва 
хусусий сектор шерикчилиги тажрибасини республикамизда ҳудудий саноат 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва КСЗларни барпо этиш ва 
ривожлантиришда, шароитга мослаштирилган ҳолда фойдаланилса, фойдадан 
холи бўлмасди. 
Индустриал парклар халқаро таснифга кўра икки турга бўлинади
9
:
Гринфилд ‒ ҳеч нарса қурилмаган ер майдони; 
Браунфилд 
‒ 
муҳандислик 
ва 
транспорт 
коммуникациялари, 
инфратузилма объектлари, ишлаб чиқариш бинолари қурилган ер майдони. 
Гринфилдлар ҳам уч турга бўлинади: давлат гринфилди, хусусий 
гринфилд ва аралаш гринфилд. Гринфилд лойиҳасига кўра, парк янги, илгари 
ҳеч қандай ишлаб чиқариш жойлашмаган ер майдонида ташкил қилинади. 
Устун томони: бино, иншоотлар буюртмачи талабига мос ҳолда қурилади. 
Браунфилдлар эса давлат браунфилди ва хусусий браунфилд турларига 
бўлинади. Гринфилд ва браунфилдларни молиялаштириш механизмлари 
қуйидаги 2-жадвалда келтирилган. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling