Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами 82 1243,4 528 266,7 0,15 9859 459 1982,2
49 2.1- жадвал Ҳудудлар кесимида кичик саноат зоналари ҳолати тўғрисида маълумот (30.03.2018 йил ҳолатига кўра) Асос: Президент қарори, Вазирлар Маҳкамаси қарори Фаолият юритаѐт ган кичик саноат зоналари сони Умумий майдони (га.) Амалга оширилган лойиҳалар Яратил ган иш ўринла ри сони 2018 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар Яратил ган иш ўринла ри сони Сони Умумий қиймати Сони Умумий қиймати Млрд. сўм Млн. доллар Млрд. сўм Млн. доллар Қорақалпо ғистон Республикаси ПҚ-2803, 28.02.2017; ПҚ-3588, 06.03.2018. 7 205,7 8 8,7 154 Вилоятлар Андижон ВМҚ-588, 04.08.2017 3 17,4 26 14,2 215 12 69,2 3,2 1007 Жиззах ВМҚ-352, 05.06.2017; ВМҚ-897, 08.11.2017. 5 33,6 3 0,6 12 38 295,1 27,5 1704 Қашқадарѐ ПҚ-3536, 29.03.2018 7 29,8 Самарқанд ПҚ-3607, 16.03.2018 14 53,1 Сурхондарѐ ПҚ-3636, 29.03.2018 9 55,1 Сирдарѐ ПҚ-2860, 30.03.2017; ВМҚ-589, 04.08.2017. 3 546,5 79 483,7 36,3 3058 Тошкент ПҚ-3194, 10.08.2017 17 104,9 116 439,8 45,8 4710 Фарғона ВМҚ-672, 25.08.2017 4 17,8 49 114,9 2527 Хоразм ПҚ-3513, 06.02.2018 5 15,6 Тошкент шахри ПҚ-2973, 18.05.2017; Тошкент шахар хокими қарори № 1161,29.12.2016 8 163,9 499 251,9 0,15 9632 157 570,8 13,2 6265 Жами 82 1243,4 528 266,7 0,15 9859 459 1982,2 126,0 19425 Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. 50 АҚШ долларида киритилган инвестициялар асосан Тошкент вилоятига (45,8 млн. доллар) ҳамда Сирдарѐ (36,3 млн. доллар), Жиззах (27,5 млн. доллар), Андижон (3,2 млн. доллар) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (13,2 млн. доллар) тўғри келмоқда. Хорижий инвестициялар саноати ривожланган ѐки ривожланаѐтган ҳудудларга тўғри келмоқда. 2018 йилда амалга оширилувчи лойиҳалар ҳисобидан 19425 та иш ўрни ташкил этилади. Энг кўп иш ўринларининг яратилиши Тошкент шаҳрига – 6265 та, Тошкент вилоятига – 4710 та, Сирдарѐ вилоятига – 3058 та, Фарғона – 2527 та ва 1704 та ‒ Жиззах вилоятларига тўғри келмоқда. Жадвалга кўра, ҳудудлар кесимида лойиҳаларнинг юқори қийматига юқори яратилган иш ўринлари тўғри келади. Умуман, 2018 йил 30 март ҳолатига кўра, оширилган лойиҳалар бир биридан ҳам миқдор ҳам сифат жиҳатидан фарқ қилади. 2018 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар сони олдинги вақт оралиғидан кам бўлса-да, лекин уларнинг миллий сўмдаги қиймати 7,4 баробарга кўп. АҚШ долларидаги қиймати эса 126 баробарга, яратилган иш ўринлари бўйича ўргансак, 9566 тага кўп иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Сифат жиҳатидан қиѐслаганда 2018 йилда 126,0 млн. долларга хорижий инвестициялар киритилиши, лойиҳаларнинг техник даражаси ҳам олдинги оралиқдаги лойиҳалардан юқорилигини билдиради. 2018 йил 1-июнь ҳолати бўйича ташкил этилган кичик саноат зоналарининг ҳолатини ўргансак (2.2-жадвал), кичик саноат зоналари сони 7 тага ошган, 4 та Навоий вилоятида ва 2 та Хоразм вилоятида ташкил этилиши кўзда тутилган. Кичик саноат зоналарининг шаҳар ва туман ҳудуддларида жойлашувини ўргансак, 31 та шаҳар ҳудудида, 56 та туман ҳудудига тўғри келади. Жами ажратилган ер майдони 1305,25 га тенг бўлиб, шундан бино, иншоотлар 136,39 гектарни ташкил этади. Республика бўйича ўртача бир кичик саноат зонасига 14,7 га. тўғри келмоқда. Агар лойиҳалар сонини кичик саноат зоналарининг умумий ер майдонига бўлсак, кичик саноат зонаси ҳудудининг резидентлар билан тўлдирилганлик даражаси кўрсаткичини олиш мумкин. Ушбу кўрсаткич республика бўйича 0,88 га тенг. Яъни республика бўйича кичик саноат зонасининг ҳар бир гектар ер майдонига, ўртача, 1 та лойиҳа тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 5 тага тенг, Андижон вилоятида – 1,8; Жиззах вилоятида – 1,3; Самарқанд вилоятида – 0,7; Тошкент вилоятида – 1; Сирдарѐ вилоятида – 0,004; Қорақалпоғистон Республикасида – 0,5. Кичик саноат зоналари ҳудудининг резидентлар билан тўлдирилганлик даражаси бўйича ҳудудлар кесимида, Тошкент шаҳри етакчи ҳисобланади. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик саноат зоналарининг ҳар бир гектарига 5 тадан лойиҳа тўғри келади. Энг паст кўрсаткич Сирдарѐ вилоятига 0,004 ва Қорақлпоғистон Республикасига – 0,5 тага тўғри келади, демак бу ҳудудларда КБХТ субъектларини қўшимча жойлаштириш мумкин. Республикада барча 1144 лойиҳани амалга ошириш учун миллий валютада 2594,9 млрд. сўм, АҚШ долларида 84,15 млн. доллар инвестиция 51 киритилган. Кичик саноат зоналарига хорижий валютада инвестиция киритишда Самарақанд вилояти (22,78 млн долл.), Сурхондарѐ (20,08 млн долл.), Жиззах (16,9 млн долл.) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (14,45 млн долл.) етакчи ўринда бормоқда (2.2-жадвал). Сирдарѐ ва Андижон вилоятларида ҳам кичик саноат зоналарини ташкил этишда хорижий инвестициялар киритилган, бу рақам мос ҳолатда 6,75 ва 3,19 млн. долларни ташкил этади. Юқорида қайд этилган ҳудудларда барпо этилаѐтган кичик саноат зоналари бошқа ҳудудлардаги кичик саноат зоналаридан технологик жиҳатдан юқори деб ҳисоблаш мумкин. Кичик саноат зоналари ҳудудлар бўйича, шаҳар, шаҳар четида ва туманларда жойлашувига қўра фарқланса, тўғри бўларди. Ҳудудлар иқтисодий салоҳияти, саноат салоҳияти илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари сони, ресурслари, иқлим ва бошқа шароитлари билан ўзаро фарқ қилади. Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ҳудудий ялпи маҳсулот билдирса, саноат салоҳиятини ҳудудда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ифодалайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling