Баб-баравар
«Нодира булбул каби то нола иншо айладим
Download 261.62 Kb.
|
кирилча шер
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЁДИМДАДИР
«Нодира булбул каби то нола иншо айладим,
Навбаҳор ўтди, хазон ўлди гулистон оқибат». ҲУСН Амиржон Шукухий шеърига назира Қараб турдим, сен бир куни ойнага назар қилдинг, Бирин-кетин тушиб қолган тишларингга ҳазар қилдинг, Сочларингда оқни кўриб авзойингни баттар қилдинг, Бирданига кўз ёши-ла ёноқларинг сен тар қилдинг, Нега энди бундай қилдинг, нега энди ўксинасан? Ғам емагин, ўксинмагин, мен учун сен жононасан. Ёдимдадир, гул-лолага ўхшар эди ойдек юзинг, Хар кўрганни тортар эди мисли чарос икки кўзинг, Кам эмасди латофатинг, чаманзорда битта ўзинг, Кетолмасди эшитса гар, ширин-шакар барча сўзинг, Нега энди бундай қилдинг, нега энди ўксинасан? Ғам емагин, ўксинмагин, кўнглимдаги жононасан. Харна бўлди йўлимизда, нахоримиз бахам кўрдик, Шаҳду шаккар ошиғлигу баҳоримиз бахам кўрдик, Оиламиз бору йўгин, бозоримиз бахам кўрдик, Ғаму андух, жудолик хам, озоримиз бахам кўрдик, Нега энди бундай қилдинг, нега энди ўксинасан? Ғам емагин, ўксинмагин, қалбимдаги жононасан. Юзларингга фарзандларнинг қирмизидай юзи ўхшар, Кўзларингга барчасининг қора шахло кўзи ўхшар, Сўзларингга ҳар бирининг ширин-шакар сўзи ўхшар, Кенжамизнинг қад-қомати, салобати, ўзи ўхшар, Нега энди бундай қилдинг, нега энди ўксинасан? Ғам емагин, ўксинмагин, дилимдаги жононасан. Мустақиллик энди келди, ҳумо қуши бошингдадир, Устимиз бут, қорнимиз тўқ, умринг эллик ёшингдадир, Хали кўнгил қариган йўқ, неваралар қошингдадир, Вализода оғирлиги тарозу ҳам тошингдадир, Энди асло бундай қилма, дема менга бегонасан, Ғам емагин, ўксинмагин, мен учун сен жононасан. ЁДИМДАДИР Боғ гуллари юзинг кўриб, қолгани лол, ёдимдадир, Лабларинг олдида лола бўлган малол, ёдимдадир, Қоматинг кўрганни ҳадди мисли дол, ёдимдадир, Зулфларинг домида кимлар топди завол ёдимдадир, Иккимиз қилдик баробар меҳнат — ҳалол, ёдимдадир. Download 261.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling