Баб-баравар


Муқумий ғазалига мухаммас


Download 261.62 Kb.
bet7/22
Sana06.04.2023
Hajmi261.62 Kb.
#1332878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
кирилча шер

Муқумий ғазалига мухаммас
Аввало ўтиб ёнимдан, жилва бисёр айладинг,

ДИЛНИ АФҒОР АЙЛАДИНГ
Куз қирин ташлаб менга кўзларни хумор айладинг,
Бирга бўлган пайтимиз тунларни бедор айладинг,
«Оқибат, эй бемурувват дилни афғор айладинг,
Яхши иш қилсанг эди, шул ишни бекор айладинг».
Ахду паймон қайга кетди, алдадинг, эй дилфириб,
Яхшими шул одатинг: ташлаб кетиш —~ айлаб фириб?
Хонумон барбод этиб, бирдан мени этдинг ғариб,
«Мен каби жон сўздин як бора юзни ўгириб, Бора-бора, сад дариғо, майли афғор айладинг».
Воз кечиб мендан санам, ағёр ила бўлдинг бакам,
Оҳу воҳу ғамларимни кўрмадинг бирга бахам,
Кўзларимдин оқди қон, кўз ёшларим ўрнига ҳам
«Боф аро ёлғиз жигархун, мен эмас гулларни ҳам
Лола кўксин доғи қат-қат дийда хунбор айладинг».
Илтижо қилдим санга, қайт йўлингдан, андеша қил,
Молу дунё бебаходир, уйлагил, андеша қил,
Қон-қариндош, ёру дўстни, уйлагил, андеша қил,
«Умр ўтар, жоно, бу кун, махшарни ҳам андеша қил,
Не гунок қилдимки, охир жаври бисёр айладинг».
Ёридин ажралса ҳар ким, ҳеч қачон бўлмас муқим,
Ҳам қанотсиз қуш каби, бўлғай хароб, бўлмас муқим,
Қайта бошдан, эй Юсуф, Дарбандда бўлгин сен муқим,
«Йўқ ғамхўре деса бечораи шўрлик муқим,
Ёрдин ажраб, захру заққум бирла ифтор айладинг».
Хазиний ғазалига мухаммас


Сен билан бўлсам дебон ҳамхона тонг отгунча, Талпиниб кутдим яна ҳайрона тонг отгунча,

ФАРБОНА ТОНГ ОТГУНЧА
Келмадинг, кулбам мени вайрона тонг отгунча, «Ҳижрон ўтига бағрим сузона тонг отгунча,
Ўртаб юрагим, жисмим бирёна тонг отгунча».
Ман Мажнуну Лайло — сан, саҳрога кетолмасдин, Ман Тоҳиру Зухро — сан, шаҳрингга келолмасдин, Ман Фарҳоду Ширин — сан, хизматинг қилолмасдин, «Ман Вомиқу Узро — сан, васлингга етолмасдин, Ҳар кеча қароргоҳим, остона тонг отгунча».
Парвариш қилгай дебон ул ҳадди ниҳолимни,
Бир умр сарф айладим васли учун молимни,
Лек жавобсиз қолдириб келгай ул саволимни,
«Хеч кимга деёлмасман бу арз ила ҳолимни, Қонга жигарим тўлди, гирёна тонг отгунча».


Кулбамга келсанг агар вақтини муҳаррар қил, Суҳбатингдан жонгинам бандани муяссар қил,
Раҳм айлабон жонима озгина музаввар қил, «Оқшомда жамолингни шамъини мунаввар қил,
Айтай сенга ҳолимни, парвона тонг отгунча».
Таолодин ҳар куни раҳму шафкат тиларман, Ўртаниб, ҳар дам ёниб ёр кўйини изларман,
Бор ўлди Дарбандийга, Дарбанд энди, биларман, «Найлайки, иложим йўқ ҳар гўшада йиғларман,
Тор ўлди Хазинийга Фаргона тонг отгунча».
Увайсий ғазалига мухаммас
Ўтиб кетма сен эй дилбар, ташлаб менга бир наззора, Нигоҳинг ханжари бирдан юракни айлади пора, Умидим шул Таолодин, Бўлурсан ром бора-бора, «Забонингни кетургил, эй шакарлаб тўти, гуфтора, Нечукким мархамат бўлсин неча мендек дилафгора».

НЕЧА МЕНДЕК ДИЛАФҒОРА
Фақиру бегунохдирман, билурсиз эй, калом аҳли,
Тариқат йўлини тутдим, хабардорсиз, имон аҳли,
Бутун ҳасрат билан ўтдим бу оламдин, замон аҳли, «Мени» ло ядҳулу» дебон маҳрум этма боғбон аҳли, Азал деодони бағрим қонини сочган бу гулзора».
Эмас осон чиқиш уйдин, берилмаса агар фармон, Келдим ўзни нисор айлаб, қолдирмайин танда дармон, Етолмасам висолингга, юракда бор минг бир армон, «Хабардор ул харобот аҳли ичра, соҳийи даврон, Паёпай тут оёғинг, ташналаб ўлган бу хуммора».
Бўлиб ошуфтаю гумроҳ харосон қиблагоҳингдин,
Хабар топмай куюнсанг сен ҳамон ул муждагоҳингдин,
Бир оз кутмай кетиб қолсанг, кечибон пиллагоҳингдин,
«Муяссар бўлмаса гар гоҳи абру саждагоҳингдин,
На ҳосил сенга, зоҳид ташлагил бўйнингни зуннора».


Бўлолмайди тирик олам жудо ўз ёридин доим,
Вале инсон кўрар кўпроқ карам ўз ёридин доим,
Яшаб ўди, жафо кўрмай, Юсуф ўз ёридин доим,
«Увайсий юз жафо кўрсанг, ҳақиқат ёридин доим,
Ўгирма юз анга, ҳам солма кўзни ўзга дилдора».

АЙЛАБ КЕЛИНГ
Сахбо ғазалига мухаммас
Дилбаро, энг аввало, савти гулёр айлаб келинг, Барчасин лол қолдириб, кўп интизор айлаб келинг, Бўлса ағёр сўзини беэътибор айлаб келинг, «Махвашо гар келсангиз ўзни хумор айлаб келинг, Кокули анбарфишонни тор-тор айлаб келинг».

Download 261.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling