Баб-баравар


Download 261.62 Kb.
bet5/22
Sana06.04.2023
Hajmi261.62 Kb.
#1332878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
кирилча шер

РАНЖИТМАГИН СЕН БАҲОРНИ
Барча билгай ҳаҳикатни
Гузалликда баҳор танҳо,
Саховатда тенг келолмас
Минг-минг ҳотам ила Яҳё.
Баҳор келса бурканади
Бутунолам яна гулга,
Тўлиб кетар еру осмон
Чаманзорга, ҳуш, булбулга.
Баҳор сенда қудрат борки
Янгиланар бугун олам,
Бошланади яна «Наврўз»
Янгиланар замин, одам.
Баҳор ва лек айтиб қўяй
Манманликлар қилма бисёр,
Зеболигинг вақтинчадир
Сақлолмайсан уни зинхор.
Бу ўлкага минг марталар
Қайта-қайта келиб кетдинг,
Чўллар ила биёбонда
Ел мисоли ўтиб кетдинг.
Сен билардинг қақраб ётган
Қизириқ-ла, Музрабодни,
Учса куяр қуш қаноти
Истара-ю, Боботоғни.
Мард халқимнинг қудратига
Виждони бор, таъзим қилгай,
Чўлни обод айлаганин
Бутун халқи олам билгай.
Кўрмай ва лек роҳатини
Эзиларди у дам-бадам,
«Юқоридан» рухсат олмай
Қўёлмасди битта қадам.
Насиб бўлди Мустақиллик
Барбод бўлди энди қуллик,
Шайланиб кел энди, Баҳор
Курсат яна фидокорлик.
Баҳоро, сен назар ташла
Мулки Сурхон қизларига,
Мафтун бўлгай қанча ўғлон
Қанча полвон ҳар бирига.
Ҳар биттаси шукуҳлидир
Ҳар бири ҳам сендек баҳор,
Бор вужуди ақлу тамиз,
Лек камтарин кайвони ёр...
Вализода, густоқлик бас
Ранжитмагин сен баҳорни,
Келар бўлди яна баҳор,
Бирга олиб жонон ёрни.

САЙРОБГА КЕЛ
Азиз дўстим, имкон топиб,
Албатта бир Сайробга кел.
Жахонгашта бўлай десанг,
Албатта бир Сайробга кел.
Тоғларининг хавоси зўр,
Какликлари бўлади жўр,
Бағишлайди танга ҳузур,
Албатта бир Сайробга кел.
Булоқларин суви зилол,
Таомлари тоза, ҳалол,
Мехмон келса йўқдир малол,
Албатта бир Сайробга кел.
Ипак йўлин буғинидир,
Эркаевнинг Ватанидир.
Арбоб Чошнинг чаманидир,
Албатта бир Сайробга кел.
Сафаровдек оқсоқоллар,
Ҳасановдек паҳлавонлар,
Кўрай десанг меҳрибонлар,
Албатта бир Сайробга кел.
Шер салобат йигитлари,
Қизлари ҳам мисли пари,
Кўрган киши кетмас нари,
Албатта бир Сайробга кел.
Намунали тўй ўтказар,
Ўтказса ҳам зўр ўтказар,
Дустлар эса жон баробар,
Албатта бир Сайробга кел.
Сайроб эрур файзли диёр,
Авлиёлар руҳлари бор,
Юсуф таъзим қилгай бисёр,
Албатта бир Сайробга кел.


«ХОЖИ БИБИ» КЕЛДИ
Аё дўстлар, мени ёрим
Бўлиб «Хожи биби» келди,
Қилиб тавба-тазарруъ хам
Мисоли гул каби келди.
Деди: «Хайру саховатлар
Қилурман борини Ҳардам»,
Қачон турса, қаён борса
Тилида «Ё Наби» келди.
Хумо қуши бошидадир
Умри — эллик ёшидадир,
Полвонлари ҳошидадир
Кўринг «Хожи биби» келди.
Агарки томчи қоним бор
Қилурман жонфидо Жаббор,
Сайробга сен Қосид юбор,
Дебон «Хожи биби» келди.


БАҒИШҚИЗЛОВЛАР
Қизлархон Дўтмухамедовага
Рақсга тушсанг, сен агар. товус хиромон бўлғуси,
Дод дебон гулдан ўтиб булбул «Муножот» этгуси,
Жон ғизо олгай мудом, ижро этилса дам ба дам,
«Сунбула«, «Афғонча« ю, «Гўзал», «Бухоро юлдузи».
Жамилага
Жамолинг васфини куйлаб бесару сомон бўлай,
Аҳдингда турсанг сен агар, парвонадек сарсон бўлай,
Мулки Сурхон кездиму хеч кўрмадим сендек чевар,
Ишга кўп вақтингни берма, ишда мен дармон бўлай.
Лутфу эхсонинг сари, эй жонгинам, йўл бер мени,
Асли мақсад, эй нигоро, бир тану бир жон бўлай.
Ба Раъно
Гули санчид гули хушбўй, намудам ҳадят Раъно,
Гужолак дар паси гўшат — худи ин як чаҳон маъно,
Намудам ман туро Раъно азони худ, азони худ,
Сараш аз тан чудо созам, намояд гар кассе даъво.
МУВАШШАХ
Абдужаббор Омонтурдиевга
Агар билсанг илму фанда, ҳаммамизни сардоримиз,
Барчамизга маслаҳатчи, зарур вақтда даркоримиз,
Дилдан элга хизмат қилиб, бизни доим шод айлагай,
Урфу одат, оинларни сақлашда ҳам тайёримиз.
Жондан кечиб жанг айлагай, биров бизга ҳужум қилса,
Агар зарур бўлиб қолса, улар номусу оримиз,
Баъзан агар ҳазилимиз ҳаддан ошиб кетса борми,
Бирдан ёниб ўша дамда, берар қаттиқ озоримиз.
Омон бўлсин бахтимизга, Худо албат бергай иймон,
Равон бўлсин ҳаёт йўли, яшнайверсин диёримиз,
Гарчи Юсуф қилди тавсиф ўзича ўз устозини,
Албат бунга имкон берди Мустақиллик шиоримиз.
МУХАММАСЛАР
САРВИ ГУЛРЎ КЕЛМАДИ
Навоий ғазалига мухаммас
Кўп паришон айлабон, ул тоҳи абрў келмади,
Жон фидо бўлсин анга, ул ёсуманбў Келмади,
Телба бўлди бу кўнгил, наргиси хушбў келмади,
«Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмади».
Истадим мен кўзларига тушмасин харгиз ғубор,
Қилмади шафқат ситамгар айлабон гирёну зор,
Маврами васли булурга бермади ҳеч эътибор,
«Лахза-лахза чехтиму чиқдим йўлига интизор,
Келди жон оғзимгаю ул шўхи бадхў келмади».
Бевафолик қилдим анга, йиғлади бечора ёр,
Ўртаниб, бағрим ёниб, ёр олдида мен шармисор,
Дил кетиб, тил кам кетиб, журъатим юк булсам дучор,
«Ул париваш хажридинким йиғладим девонавор,
Кимса бормукин анга кўрганда кулгу келмади».
Қарғишига мен сазовор, қарғасин майли санам,
Кўзларимдан оқди қон, кўз ёшларим ўрнига хам,
Кўхи Қофдек ғамларимни кўрмагай хеч ким бахам,
«Толиби содик топилмас, йўқса ким қўйди қадам,
Йўлгаким аввал қадам маъшуқа ўтрў келмади».
Ёритиб турди Навоий Жомийнинг кўнгил уйин,
Шу тариқа бўлди равшан тожигу ўзбек уйин,
Айла обод эй Юсуф — сен дилбаринг кўнгил уйин,
«Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнгил уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади».



Download 261.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling