ШОХСУВОР АЙЛАЙ
Хазил
Кеча-кундуз тиним билмай, боғимни лолазор айлай,
Келар бўлса агар ёрим, йўлини зарнисор айлай.
Висолининг фироқида куйиниб мен хумор ўлдум,
Келар вақтин эшитган он, бирдан тарки хумор айлай.
Рақиблар чалғитиб ёрни, йўлин бошқа қилар бўлса, Вужудимни қилиб қалқон, уларни шармисор айлай.
Косид хабар бергин ёра, Термиз иссиқ деса борми,
Сўзим қатъий, ёз пайтлари маконим Вахшивор айлай.
Юрак хаста бўлган дебон, баланд тоққа чиқмас экан, Гузал Тошкентга бормоқни ўйламасдан қарор айлай.
Бу дунёда бору йўғинг, ҳаргиз дариғ тутма Юсуф,
Мулки Сурхон парисини ўзимга шоҳсувор айлай.
БЎЛДИ ЭНДИ, ДАДАСИ
Бир кайвони аёл хангомаси
Бўлди энди, дадаси, жонга тегди бу носингиз,
Дилни айлар беҳузур, ҳар бир нафас ифлосингиз.
Ҳовлида юрганда сиз, туф-туф этиб мисли гаранг, Қолмагай пасту баланд, булғаб юборгайсиз, қаранг.
Гар яқинда бўлмаса қўл ювгичу нос тупургич, Тупургайсиз ўйламай ҳолин, палое остига зич.
Сиздан қочгай болалар, эркалатиб гар ўпсангиз,
Қотиб қолар жойида, носни чекиб бир сўксангиз.
Жон ҳовучлаб қоламан, мошинада ўтирганда,
Фат-фат этиб гапириб, эшик очиб тупурганда.
Ошди носни қиймати, ўсиб кетди бозоримиз,
Йўқдур носни зийнати, хира бўлди рўзғоримиз.
Қани энди қариликда бўлсак эди хамнафас,
«Орбит» деган сақич чайнанг, носни ташланг, бўлди, бас.
МАМАН АЛИҚУЛОВГА
Do'stlaringiz bilan baham: |