Бадиий матнда эллипсис ва антиэллипсис


Download 69.29 Kb.
bet1/5
Sana02.02.2023
Hajmi69.29 Kb.
#1147195
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
A.Badiiy matnda ellipsis va anti. 2011. F.Ibragimova



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида УДК: 811.512.133

ИБРАГИМОВА ФАЗИЛАТ ЭРКИНОВНА

БАДИИЙ МАТНДА ЭЛЛИПСИС ВА АНТИЭЛЛИПСИС

10.02.01 - Ўзбек тили
Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент - 2011


2


Тадқиқот Жиззах давлат педагогика институтининг Ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар

филология фанлари доктори, профессор
МАҲМУДОВ Низомиддин Мамадалиевич

Расмий оппонентлар:

филология фанлари доктори, профессор
КАРИМОВ Суюн Амирович

филология фанлари доктори, доцент УСМОНОВА Ҳуринисо Шараповна

Етакчи ташкилот -

Андижон давлат университети

Диссертация ҳимояси 2011 йил ойининг куни соат да
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК. 015.04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 13-уй.
Автереферат 2011 йил « » да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш илмий
котиби, филология фанлари номзоди

Д.ХУДАЙБЕРГАНОВА


3


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг ўз мустақиллигини қўлга киритиши ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида туб бурилиш ясаб, тил ва унинг тараққиёти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ҳам кенг имкониятлар яратди. Юртбошимиз ўзининг “Юксак маънавият - енгилмас куч” деб номланган китобида она тилимизнинг истиқлолгача бўлган даврдаги ҳолати ва давлатимиз мустақиллигидан кейинги тараққиёти тўғрисидаги қимматли фикрларини айтиб ўтган. Бундан ташқари, тил илми тадқиқотчиларини, олимларни бу борада янада фаол ишлашга даъват этган, хусусан, “Аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий ишлашимиз зарур” эканлигини, “Ўзбек тилини илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш миллий ўзликни, Ватан туйғусини англашдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз”лигини алоҳида таъкидлаган.1
Бугунги кунда ўзбек тилшунослигида долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича салмоқли ютуқлар қўлга киритилган ва изланишлар давом этмоқда. Тил бирликларининг турли нутқ кўринишлари ва сатҳларидаги функционал-стилистик, лингвопоэтик хусусиятларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай лингвопоэтик қимматга эга муаммолардан бири тилимиздаги эллипсис ва антиэллипсис ҳодисаларидир. Эллипсисни ўрганиш бўйича тилшуносликда маълум бир ишлар амалга оширилган бўлса-да, антиэллипсис ҳодисаси ўзбек тилшунослигида, умуман, тилга ҳам олинган эмас. Таъкидлаш лозимки, эллипсис ва антиэллипсиснинг бадиий матнда қўлланилишидаги ўзига хос лингвопоэтик имкониятлари эса мутлақо тадқиқ этилмаган. Ҳолбуки, эллипсис ва антиэллипсис экспрессив ва поэтик синтаксисдаги энг таъсирчан воситалардан бўлиб, улар тилимизнинг бадиий имконларини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу эса мазкур мавзунинг долзарблигини белгилайди ва айни муаммо бўйича махсус илмий изланиш олиб бориш лозимлигини кўрсатади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек тилшунослиги кейинги йилларда услубшунослик ва нутқ маданияти соҳасида бир қатор ютуқларни қўлга киритди. Ўтган давр мобайнида тилимизни услубий нуқтаи назардан ўрганишга бағишланган бир қатор тадқиқотлар, ўқув қўлланмалари, рисолалар, мақолалар яратилди. Б.Йўлдошевнинг “Бадиий нутқ стилистикаси” (1982), А.Шомақсудов, И.Расулов, Р.Қўнғуров, Ҳ.Рустамовларнинг “Ўзбек тили стилистикаси” (1983),
Э.Бегматов, А.Бобоева, М.Асомиддинова, Б.Умурқуловларнинг “Ўзбек нутқи маданияти очерклари” (1988), Б.Ўринбоев, Р.Қўнғуров, Ж.Лапасовнинг “Бадиий текстнинг лингвистик таҳлили” (1990), Р.Қўнғуров, Э.Бегматов, Ё.Тожиевларнинг “Нутқ маданияти ва услубият асослари” (1992), Ж.Лапасовнинг “Бадиий матн ва лисоний таҳлил” (1995), Н.Маҳмудовнинг “Ўқитувчи нутқи маданияти” (2009), С.Каримовнинг “Ўзбек тили функционал стилистикаси” (2010) каби китоблари ва

1 Каримов И. А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Тошкент: Маънавият, 2008. -Б. 87.


4


бошқа тилшуносларнинг бир қатор асарларида2 нутқ маданияти ва услубшуносликнинг умумназарий ва амалий масалалари, долзарб муаммолари таҳлил этилган.
Ўзбек тилшунослигида эллипсис ҳодисаси биринчи марта монографик аспектда Н.Маҳмудов томонидан ўрганилган. Олимнинг “Ўзбек тилида эллипсис” номли номзодлик диссертациясида3 бу ҳодисанинг стилистик восита эканлиги қайд этилса-да, асосий эътибор эллипсиснинг содир бўлишидаги синтактик ва семантик хусусиятлар тадқиқига қаратилган. Унда семантик ва ситуатив-контекстуал эллипсислар фарқланиб, уларнинг содир бўлишига сабаб бўлган семантик- синтактик омиллар матн доирасида эмас, балки, асосан, гап доирасида кўрсатиб берилган.
Сўнгги пайтларга келиб, турли тилшуносликларда бадиий матн тадқиқида эллипсиснинг лингвопоэтик вазифалари тилшуносларнинг жиддий эътиборини тортди, эллипсиснинг лингвопоэтик имкониятларини алоҳида муаммо сифатида ўрганишга киришилди4 Кейинги йилларда бадиий матнда эллипсиснинг лингвопоэтик қимматга эга эканлиги ўзбек тилшунослигида ҳам турли ўқув қўлланмаларида қайд этила бошлади.5
“Антиэллипсис” терминини эллипсиснинг зиди бўлган ҳодисанинг номи сифатида дастлаб рус тилшуноси А.П.Сковородников 1976 йилда «Антиэллипсис
^ 6 ~\т
тушунчаси ҳақида» номли мақоласида қўллаган. У рус тилидаги экспрессив синтактик конструкциялар тизимини тадқиқ этар экан, бу тизимда эллиптик конструкциялар билан бир қаторда унинг зиди мақомида бўлган антиэллиптик конструкциялар ҳам мавжуд эканлигини айтган ва уларнинг функционал- коммуникатив ҳамда бадиий-экспрессив моҳиятини бадиий ва публицистик матн доирасида кўрсатиб берган.7
Экспрессив синтаксиснинг ана шундай икки муҳим конструкциясини шакллантирадиган эллипсис ва антиэллипсис ҳодисалари ҳозирга қадар ўзбек тилшунослигида матн доирасида лингвопоэтик аспектда махсус ўрганилган эмас.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот иши сўнгги йилларда алоҳида йўналиш сифатида республика тилшунос олимлари диққат марказида турган матн лингвистикаси, хусусан, бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи, прагмастилистик хусусиятлари соҳасидаги ишлар доирасида бажарилган бўлиб, А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика

2 Бу ҳақда қар.: Каримов С., Жўраев Т. Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ маданияти. Библиографик кўрсаткич. - Самарқанд: Сам ДУ, 2001.- 60 б.

3 Махмудов Н.М. Эллипсис в узбекском языке: Дис. ...канд. филол. наук. -Т., 1977. -110 с.

4 Мас., қар.: Аржанова И. А. Функционально-коммуникативные и лингвопоэтические функции эллиптических конструкций в современной художественной литературе на английском языке. Дис. ...канд. филол. наук. - М., 1999. - 188 с.

5 Мас., қар.: Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. -Т.: Фан, 2007. -123 б; Йўлдошев М., Ядгаров Қ. Бадиий матннинг лисоний таҳлили фанидан амалий машғулотларни ташкил этиш. -Т.: ТДПУ, 2007. -112 б.

6 Бу ҳақда қар.: Сковородников А.П. Об одном виде повторной номинации со стилистической значимостью // Синтаксис текста. -М.: Наука, 1979. -С. 182 - 196.

7 Сковородников А.П. Экспрессивные синтаксические конструкции современного русского литературного языка. - Томск: Томского ун-та, 1981. -254 с.; Сковородников А.П. О системе экспрессивных синтаксических конструкций современного русского литературного языка // Филологические науки. - М.: Высшая школа, 1982. -№1. -С. 37 - 43.


5


институти Ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўрганилаётган “Бадиий матн тадқиқи” муаммосининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади. Мазкур тадқиқотнинг асосий мақсади ўзбек тилида эллипсис ва антиэллипсиснинг бадиий насрий матн доирасидаги синтактик- семантик хусусиятлари ва лингвопоэтик имкониятларини ўрганишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари. Белгиланган мақсадга эришиш учун диссертация олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • ўзбек тилшунослигида эллипсис ва антиэллипсис ҳодисаларининг синтактик- стилистик хусусиятларини аниқлашга бағишланган тадқиқотларни ўрганиш ва таҳлил этиш;

  • тилдаги тежаш ва ортиқчалик тамойилларининг насрий бадиий матннинг синтактик структурасида намоён бўлишини таҳлил этиш;

  • ўзбек, рус ва бошқа тилшуносларнинг эллипсис ва антиэллипсис ҳодисаларига қарашларини ўрганиш ва уларга муносабат билдириш;

  • эллипсис ва унга ёндош ҳодисалар (жим қолиш, зевгма, имплицитлик) орасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни аниқлаш;

  • антиэллипсис ва унга ёндош ҳодисалар (плеоназм, тавтология каби) орасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни аниқлаш;

  • эллипсиснинг турларини аниқлаш ҳамда улар орасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни кўрсатиш;

  • семантик эллипсиснинг бадиий матндаги ўрнини белгилаш;

  • контекстуал эллипсиснинг лингвопоэтик хусусиятларини очиб бериш;

  • ситуатив эллипсиснинг лингвопоэтик имкониятларини таҳлил қилиш;

  • монологик антиэллипсиснинг лингвопоэтик хусусиятларини ўрганиш;

  • диалогик антиэллипсиснинг лингвопоэтик восита сифатида бадиий матнда қўлланиш имкониятларини очиб бериш;

  • бадиий матнда эллипсис ва антиэллипсиснинг қўлланиш даражаси нисбатини аниқлаш.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Ўзбек бадиий насрий матнларидаги эллипсис ва антиэллипсиснинг семантик-синтактик ва лингвопоэтик механизмлари тадқиқот объекти бўлиб, ҳозирги ўзбек адабиётидаги маҳорат билан ёзилган насрий асарлар матнидаги эллиптик ва антиэллиптик конструкциялар тадқиқот учун материал вазифасини бажарди.
Тадқиқот методлари. Бадиий матнда эллипсис ва антиэллипсис ҳодисаларининг моҳияти ва лингвопоэтик имкониятларини очишда тилшуносликдаги қиёслаш, тавсифлаш, трансформация, лингвопоэтик таҳлил каби методлардан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

  1. Эллипсис ва антиэллипсис тушунчаларининг моҳиятини очиб бериш тилшуносликнинг долзарб масалаларидан биридир.

  2. Тилдаги тежамкорлик ва ортиқчалик тамойиллари синтактик сатҳда эллипсис ва антиэллипсис ҳодисаларининг юзага келиши учун асос бўлади.


6


  1. Бадиий матнда контекстуал, ситуатив ва семантик эллипсиснинг лингвопоэтик восита сифатидаги имкониятлари, эмоционал-экспрессивликни кучли ёки кучсиз даражада ифодалаши билан бир-биридан фарқ қилади.

  2. Эллипсис ва антиэллипсиснинг синтактик сатҳда воқеланиши, семантик табиати, монологик ва диалогик антиэллипсиснинг ўзаро фарқлари ҳамда бадиий матнга муносабатини очиш лозим.

  3. Бадиий матнда эллипсис кўп қўлланади, антиэллипсис эса нисбатан кам учрайди.

  4. Эллипсисга қараганда антиэллипсиснинг лингвопоэтик қиммати ортиқроқ.

Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  • ўзбек тилида эллипсис ва антиэллипсис ҳодисалари илк маротаба лингвопоэтик йўналишда тадқиқ қилинди;

  • эллипсис ва антиэллипсис ҳодисаларининг тежаш ва ортиқчалик тамойилларининг лингвопоэтик мақсаддаги натижаси эканлиги аниқланди;

  • эллипсис ва антиэллипсиснинг бадиий матнда лингвопоэтик восита сифатида грамматик вазифадан экспрессивликка қараб боришдаги динамикаси поэтик аспектда очиб берилди;

  • эллипсис ва антиэллипсиснинг ёндош ҳодисаларга муносабати аниқланди;

  • эллипсиснинг контекстуал эллипсис, ситуатив эллипсис, семантик эллипсис каби турлари ўртасидаги муносабат ҳамда уларнинг лингвопоэтик хусусиятлари аниқланди;

  • монологик ва диалогик антиэллипсиснинг лингвопоэтик восита сифатида бадиий матндаги ўрни белгиланди;

  • эллипсис ва антиэллипсиснинг бадиий матнда қўлланиш даражасидаги лингвопоэтик нисбат аниқланди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот ҳозирги ўзбек тили бадиий матнида эллипсис ва антиэллипсиснинг лингвопоэтик хусусиятларини алоҳида тадқиқот объекти сифатида махсус ўрганиш борасидаги илк изланишлардан ҳисобланиб, у ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Тадқиқот бадиий асар тилига оид изланишлар учун муҳим назарий манба бўла олади. Келгусида ўзбек тилшунослигида бадиий матн лингвопоэтикаси, прагмастилистикага оид монографиялар ва ўқув қўлланмалари яратиш учун материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ишда тўпланган далиллардан ўқиш- ўқитишнинг олий ва ўрта махсус таълим турларида “Бадиий матн таҳлили”, “Нутқ маданияти ва услубият” курсларидан маъруза ва амалий дарсларни ўтишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертация ишининг асосий натижалари тадқиқотчининг Жиззах давлат педагогика институти бакалавриат йўналиши учун “Ҳозирги ўзбек адабий тили” фанидан тузган маъруза ва амалий машғулот ишланмаларида ўз аксини топган.
Ишнинг синовдан ўтиши. Тадқиқот мавзуси юзасидан Жиззах давлат педагогика институтида ўтказилган илмий-амалий конференцияларда (2008-2011), Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбек тилшунослиги кафедрасининг


7


“Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари” мавзусидаги анъанавий илмий- назарий анжуманларида (2008-2011), шунингдек, республика миқёсида ўтказилган анжуманларида (2008-2011) маърузалар қилинган.
Тадқиқот мавзуси Жиззах давлат педагогика институти Илмий кенгашида муҳокама қилинган ва тасдиқланган (04.03.2008), шунингдек, ЎзР ФА ТАИ ҳузуридаги Тилшунослик бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашда тасдиқланган (25.12.2009) ва ОАК “Бюллетени”нинг 2010 йил 2-сонида эълон қилинган. Диссертация Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тилшунослиги кафедраси йиғилишида (26.08.2011) ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК. 015.04.02 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилишда (07.10.2011) муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги: Диссертациянинг асосий мазмуни юзасидан муаллиф томонидан эълон қилинган 15 та мақолада (шундан биттаси Туркияда, биттаси Қозоғистонда нашр қилинган) ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот кириш, ишнинг моҳиятини акс эттирувчи уч асосий боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 143 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, объекти ва предмети, методлари, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти ёритилган бўлиб, шу асосда ишнинг мақсад ва вазифалари белгилаб олинган.
Ишнинг биринчи боби “Тежамкорлик ва ортиқчалик тамойилларининг синтактик сатҳда намоён бўлиши” деб номланган.
Маълумки, ижтимоий ҳаётнинг кўпчилик соҳаларида бўлгани каби тилда ҳам тежамкорлик ва ортиқчалик тамойиллари амал қилади. Тилнинг алоқа жараёнида доимо қисқаликка интилиш табиатидан келиб чиқиб, сўзловчи ёки ёзувчи нутқий ифодани юзага чиқаришда тилдаги мавжуд бирликларнинг тўғри келганини эмас, балки нутқий вазият учун зарур ҳисобланган, фикрнинг лўнда, қисқа, аниқ тарзда тингловчи ёки ўқувчига етиб боришини таъминлашга хизмат қилувчи бирликларни қўллайди. Тилдаги тежамкорлик тамойили асосида эллипсис ҳодисаси пайдо бўлади ва у тилнинг, асосан, синтактик сатҳида воқеланади. Тилдаги ортиқчалик тамойилига мувофиқ синтактик сатҳда антиэллипсис юзага келади. Ҳар икки ҳолатда ҳам муайян лингвопоэтик мақсад кўзда тутилади.
Бобнинг “Тежамкорлик тамойили ва эллипсис” қисмида тилдаги ҳар қандай янгилик нутқда дастлаб меъёрий бирликнинг бир кўриниши сифатида амалда бўлиши, сўнг унинг муомала жараёнида қўлланилиши қатъийлашгач, охир- оқибат у ҳам меъёрий бирликка айланиши, меъёр алмашинуви жараёнида эса тил ривожланишининг “тил воситаларини тежашга мойиллик” деб номланувчи тамойилларидан бири қай тарзда намоён бўлиши таҳлил этилади.


8


Тежамкорлик тамойили тил тараққиётининг, тилдаги эволюциянинг умумий

  • 8 ва асосий омилларидан экани жуда кўп тилшунослар томонидан таъкидланган.

Тежамкорлик ва эллипсис билан боғлиқ муаммолар ечимини топишда рус тилшунослигида салмоқли ишлар амалга оширилган. Е.С.Кубрякова тил воситаларини тежаш тамойили дунёдаги турли тилларнинг барчасида намоён бўладиган энг қудратли ички тамойиллардан бири эканлигини уқтирса9, Р.А.Будагов тилдаги тежамкорлик тамойили тил тараққиётига алоқадор эмас деб ҳисоблайди.10
Тежамкорлик тамойилининг синтактик сатҳда воқеланишининг натижаси ўлароқ эллипсис ҳодисаси юзага келади. Н.М.Маҳмудов алоҳида таъкидлаганидек, “Асосида тил тежамкорлиги ётадиган ҳодиса сифатидаги эллипсис стилистика ва синтаксисда муҳим ўрин тутади”.11 Бошқача айтганда, тежамкорлик тамойилининг тилнинг ҳар қандай сатҳида воқеланиши эллипсисни юзага келтирмайди, эллипсис фақат синтактик сатҳ ҳодисасидир. Аммо айрим тилшунослар тилдаги ҳар қандай тежамкорликни эллипсис деб ҳисоблайдилар. Бунда сўзловчи ёки ёзувчининг ўз нутқини эллиптик тарзда шакллантиришдан кўзда тутган мақсади эътибордан соқит қилинади. Бобнинг мазкур қисмида тилшуносларнинг эллипсисга қарашлари ўрганилиб, уларга муносабат билдирилди. Жумладан, тилшунос А.Ҳожиев шундай таъкидлайди: “Лингвистик иқтисод... тил тизимининг барча соҳаларида (фонетика, сўз ясалиши, синтаксис ва б.) учрайди” , тожик тилшунослигида ҳам эллипсис
13
барча тил сатҳларига дахлдор ҳодиса сифатида тадқиқ этилган . Бизнингча эса, товуш ёки бўғин тушиши фонетик ҳодиса бўлиб, уларнинг эллипсисга алоқаси йўқ. Бир қатор тилшунослар эллипсис натижасида янги сўз ясалиши мумкин, яъни муайян синтактик конструкция ихчамлашиб, бир сўз ҳолига келиши мумкин,14 деб қарайдилар. Бундай эллипсислар лингвостилистик ва лингвопоэтик қимматга молик бўлмайди, чунки ҳосил бўлган бирликлар одатдаги сўзлар сирасидан жой олади. Бундай эллипсислар нутқий-коммуникатив эмас, балки лисоний ҳодиса мақомида бўлади.
Ўзбек тилшунослиги тарихида синтактик структурада гап бўлакларининг тушиб қолиши, яъни ҳозирги терминология билан айтганда, эллипсис ҳодисаси ўтган асрнинг 20-йилларида қайд этилган. Фитрат гап бўлакларининг тушиб қолиши натижасида “эксик гап” (тўлиқсиз гап) шаклланишини ҳам алоҳида таъкидлайди15.

8Поливанов Е.Д. Где лежат причины языковой эволюции? // Поливанов Е.Д. Статьи по общему языкознанию. - М.: Наука, 1968. -С.84; Бу ҳақда батафсил қар.: Элтазаров Ж. Тилдаги тежамкорлик тамойили ва қисқарув. - Самарқанд: СамДУ, 2004. - 110 б.

9 Общее языкознание. Формы существования, функции, история языка. - М.: Наука, 1970. -С.246.

10 Будагов Р.А. Человек и его язык. - М.: МГУ, 1974. -С.59 - 83.

11 Махмудов Н.М. Эллипсис в узбекском языке: Дис. ...канд. филол. наук. -Т., 1977. -С.3.

12 Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. - Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2002. -Б.133.

13 Олимова С. М. Эллипсис в таджикском литературном языке: Автореф. дис. ...канд. филол. наук. - Худжанд, 2006. -19 с.

14Масалан, қар.: Поспелова А.К. Эллипсис именного словосочетания как источник возникновения субстантивированных образований в английском языке // Английская филология: Научно­тематический сборник. - Владивосток, 1972. -Вып.3. -С.111-123; Силин В.Л. Эллипс в
новогерманских языках как лексико-семантическая проблема: Автореф. дис. ... д-ра филол. наук. - М., 1980.- 38 с.

15 Фитрат А. Танланган асарлар. IV жилд. -Тошкент: Маънавият, 2006. - Б.202.


9


Ўзбек тилшунослигида Н.Маҳмудов ўзининг “Ўзбек тилида эллипсис” номли номзодлик диссертациясида эллипсисни нутқий ва лисоний ҳодиса сифатида тадқиқ этган ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб берган.16 Рус тилшуноси А.М.Мухин гап таркибидаги ҳар қандай бўлакнинг тушиб қолиши эллиптик гапни шакллантира олишини моделлаштириш усули билан кўрсатиб беришга ҳаракат қилади, гап таркибида у қадар асосий бўлмаган компонент тушиб қолган бўлса ҳам, гап тўлиқсиз ҳисобланади деган хулосага келади.17 Аммо бу фикрга тўлиқ қўшилиб бўлмайди, чунки иккинчи даражали бўлаклардан бири бўлмиш аниқловчининг гап таркибидан тушиб қолиши эллипсисга олиб келмайди. Бунинг сабаби аниқловчининг гапда конструктив бўлак бўла олмаслигидир.
Синтаксисдаги марказий масалалардан бири бўлган эллипсис ўз вақтида Ф.де Соссюрнинг диққатини тортган. У “Гапнинг нечта унсурдан иборат бўлиши лозимлиги бизга олдиндан маълум ва биз конкрет гапдаги унсурларни ўша тасаввурдаги унсурлар билан солиштирамиз, ана шу тариқа биз етишмаётган унсурларни аниқлаймиз” деган гапни ёзади. Атоқли олим ана шу тарзда эллипсис ва “ноэллипсис”ни фарқлагандай бўлади.18 Татар тилшуноси Х.Р. Курбатов эса барча номинатив гаплар эллипсиснинг бир кўринишидир, деб фикр билдиради.19 У келтирган Кыш. Буран. Салкын Нава каби гаплар атов гаплардир, аммо улар эллипсис натижасида шаклланган эмас, яъни эллипсис тўлиқсиз гапни шакллантиради, номинатив гапнинг эса эллипсисга алоқаси йўқ.
Кўпинча эллиптик гапларни тўлиқсиз гаплардан фарқлашга ҳаракат қилинади, бунда мазкур гапларнинг ўзига хос фарқловчи белгилари ҳам изланади 20 Умумий тилшунослик бўйича таниқли мутахассис Дж.Лайонз синтактик структурада контекстуал ва грамматик тўлиқликни фарқлаш лозимлиги ҳақида гапирар экан, “эллиптик” ва “тўлиқсиз” терминларини синоним сифатида қўллайди 21
Эллипсис ҳақидаги дастлабки маълумотлар қадимги ва ўрта асрларда грамматика ва риторика билан шуғулланган юнон-рим олимлари - Квинтилиан,
Донат, Харисий, Диамед, Помпоний, Кассиодор, Исидор, Присциан ва бошқалар-
22
нинг асарларида учрайди.
Тилшуносликдаги бу масалага доир таърифларни ва ўзимизнинг кузатиш- ларимизни умумлаштирадиган бўлсак, эллипсис тилнинг, асосан, синтактик сатҳида тежамкорлик тамойилининг натижаси сифатида амал қилувчи синтактик, лингвостилистик ва лингвопоэтик ҳодиса эканлиги маълум бўлади. Бадиий матндаги эллипсисга нутқ жараёнида гап бўлакларининг сўзловчи ёки ёзувчи томонидан маълум бир услубий-лингвопоэтик мақсадда онгли равишда атайлаб тушириб қолдирилиши деб таъриф бериш мумкин.

16 Маҳмудов Н. Кўрсатилган диссертация.

17 Мухин А. М. Структура предложений и их модели. - Л.: Наука, 1968. -С. 171-175.

18 Соссюр Ф.де. Заметки по общей лингвистике. -М.: Прогресс, 1990. -С.146.

19 Курбатов Х. Р. Татарская лингвистическая стилистика и поэтика. - М.: Наука, 1978. -123 с.

20 Бобоева А. Ҳозирги ўзбек адабий тилида тўлиқсиз гаплар. -Тошкент: Фан, 1978. -Б.22.

21 Лайонз Дж. Введение в теоретическую лингвистику. -М.: Прогресс, 1978. -С.187 - 188.

22 Бу ҳақда қар.: Малявина Л. А. У истоков языкознания нового времени. -М.: Наука, 1985. -С.19.


10



Бобнинг “Ортиқчалик тамойили ва антиэллипсис” қисмида лисоний тежамкорликка қарама-қарши қутбда турувчи ортиқчалик тамойили ва шу асосда юзага келувчи антиэллипсис билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган.
Кишиларнинг коммуникация жараёнида тежамкорликка интилиши табиий; тил бирликларини ортиқча қўллашда ҳам маълум бир мақсад кўзда тутилади. Ортиқчалик нутқ жараёнида турли сабаблар туфайли юзага келади. Тилшуносликда ортиқчалик ҳодисаси тежамкорликка эришилмаган, унга қарши турувчи ҳаракат сифатида баҳоланади.
Тилшунос Н.Маҳмудов ўзининг “Ўзбек тилида эллипсис” мавзусидаги номзодлик диссертациясида Фронтдагилар қайтдилар
ва Фронтдаги йигитлар қайтдилар мисолларини келтириб, дастлабки мисол эллиптик конструкция эканлигини, унда асосий эътибор “цайтганларнинг белгиси”га қаратилганлигини, иккинчи мисолда эса эътибор белгига эмас, балки предметга қаратилганлигини, гап эллиптик эмаслигини ва шу асосда эллипсисга зид турувчи ҳодиса юзага келишини
23
кўрсатган. Олим бу ҳодисани “эллипсиснинг антиподи” деб номлаган. Ана шундай ҳодисани ифодалаш учун энг қулай термин дастлаб рус тилшуноси А.П.Сковородников томонидан қўлланган “антиэллипсис” терминидир.
Албатта, лисоний ортиқчалик тилдаги ортиқча юк эмас, балки тил тараққиёти
24
учун хизмат қиладиган зарурий омиллардан ҳисобланади. Бу тамойил ахборотни аниқ ва тўлиқ ифодалаш, унинг янглиш тушунилишига имкон бермаслик каби натижалардан ташқари тасвирийлик ва ифодалилик учун ҳам хизмат қилади. Антиэллипсис сўзловчининг эллипсис имкониятидан фойдаланмаганлиги, тингловчининг бу имкониятдан тил кўникмаларига кўра бохабарлиги боис стилистик ва лингвопоэтик қиммат касб этади ва, аксинча, эллипсис ҳам сўзловчининг антиэллипсис имкониятидан фойдаланмаганлиги, тингловчининг бу имкониятдан тил кўникмаларига кўра хабардорлиги боис ана шундай қиммат касб этади.
Бобнинг “Эллипсис ва унга ёндош ҳодисалар” деб номланган қисмида тилшуносликка доир адабиётларда баъзи ҳолларда эллипсисга ёндош деб қараладиган жим қолиш (сукут), зевгма, имплицитлик каби ҳодисалар ҳақида фикр билдирилган. Мазкур ҳодисаларда муайян ўхшаш жиҳатлар мавжуд бўлса-да, улар бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан фарқланиши очиб берилган.

  1. Эллипсис ва жим қолиш (сукут). Эллипсисда гап таркибидаги бўлакларнинг ҳар қандайи контекст ёки нутқ вазиятига боғлиқ ҳолда тушиб қолаверади, уларнинг гап структурасидаги жойлашиш ўрни аҳамиятли эмас, жим қолишда эса сўз ёки сўзлар гуруҳи фақат гап охиридагина тушиб қолади; эллипсисда гап бўлаклари тежамкорлик тамойилига кўра тушиб қолади, жим қолишда эса сўз ёки сўзлар гуруҳининг тушириб қолдирилиши тежамкорликка алоқасиз; эллипсис натижасида гап ўзининг гаплик мақомини йўқотмайди, жим қолиш натижасида эса тугалланган гап шаклланмайди; эллипсисда тушиб қолган

23 Махмудов Н.М. Кўрсатилган диссертация. -Б.7.

24 Мартине А. Основы общей лингвистики // Новое в лингвистике.. -М.: Иностранной литературы, 1963. -
Вып.3.
-С. 537.


11



бўлакларни контекст ёки нутқ вазиятига кўра тиклаш мумкин, жим қолишда айтилмаган қисмни тасаввур қилиш мумкин бўлса-да, айнан тиклаш қийин. Мазкур фарқларга кўра, эллипсис ва жим қолиш ҳодисалари бир-биридан фарқ қилади ва улар алоҳида-алоҳида, мустақил ҳодисалар сифатида баҳоланиши лозим.

  1. Эллипсис ва зевгма. Зевгма бўйича кузатиш олиб борган олимларнинг ҳаммаси бу ҳодиса моҳиятини очиб беришда предикатив бирликда у ёки бу гап бўлакларининг тушириб қолдирилишини назарда тутадилар. Ушбу қарашга асосланадиган бўлсак, зевгма қўшма гапнинг бир бўлаги бўлиб, у синтактик жиҳатдан бошқа қисмда ифодаланган фикрни ўзида намоён қилади. Бу ҳолат ўзбек тилида айниқса, мақолларда кўп учрайди: Ёмон мўридан аччиқ тутун чиқар, ёмон уйдан сассиқ гап; Ақлли ўзини айблар, ақлсиз дўстини.

Эллипсисда ҳам, зевгмада ҳам гап таркибидаги компонентлар яқин матн орқали тикланади. Биргина амал қилиш доираси ёки шаклига қараб бу икки тушунчани ўзаро фарқлаш ва улар орасига қатъий чегара қўйиш, бизнингча, илмий- назарий асосга эга эмас. “Зевгма” адабиётшуносликка оид термин бўлиб, унинг асосида ҳам эллипсис ётади. Шунинг учун, назаримизда, ҳар икки ҳодисага нисбатан ҳам “эллипсис” ёки “эллиптик қурилма” деб қараб, зевгмани эллипсиснинг бир тури сифатида адабиётшуносликда, хусусан, синтактик поэтикада турғунлашган термин эканлигини таъкидлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

  1. Эллипсис ва имплицитлик. Тилшуносликда имплицитлик ва эллипсисни бир-биридан фарқламаслик ҳоллари ҳам учрайди. Айрим бўлакларнинг тушиб қолиши натижасида тўлиқсиз кўринишга келиб қолган гапларнинг шаклланишида хизмат қилувчи эллиптик қурилмалар ҳам айрим ишларда имплицит деб ҳисобланади ва уларга нисбатан формал имплицитлик атамаси қўлланилади 25

Матнда аниқ жавобнинг тушириб қолдирилиши имплицит ифодани маълум даражада эллипсисга яқинлаштиради. Лекин эллипсисда, эллиптик қурилмаларда шаклга қараб, имплицит ифодаланган гапларда эса маъно мезонига таяниб баҳо берилади. Бошқача қилиб айтганда, имплицитлик фикр ифодалашнинг ўзига хос, яширин, кўзда тутилган усули бўлиб, у тўлиқсиз кўринишда бўлиши мумкин эмас. Унда фикр ифодалашда бирор компонент тушириб қолдирилмайди ҳамда эллипсисдаги каби маълум бир бўлакларни қайта тиклаш зарурати йўқ. Эллиптиклик эса тилдаги маълум қоидалар асосида шаклланган ва тузилмаларнинг доимий хусусияти ҳисобланади. Бундай ёндашув эллипсисга имплицитлик категорияси компонентларидан бири, тилнинг турли шакллари воситасида фикр ифодалашнинг ўзига хос усули, тилдаги ўзаро таъсирнинг ҳосил бўлишини таъминловчи қонуний воситаси сифатида қарашга имкон беради.
Бобнинг тўртинчи қисми “Антиэллипсис ва унга ёндош ҳодисалар: плеоназм ва тавтология” деб номланган. Нутқ жараёнида лисоний ортиқчалик тамойилининг амал қилиши сифатида бир қанча ҳодисалар, шу жумладан, плеоназм ва тавтология ҳодисалари ҳам воқеланади. “Плеоназм (<грек. рlеопавшов - ортиқчалик) нутқда бир-бирига яқин маъноли ёки деярли бир хил маъноли

25 Гурова В. А. Особенности конструкций с имплицитной номинацией в современном английском языке (на материале экономических текстов): Дис. ...канд. филол. наук. - Ростов - на Дону, 1984. -С. 17.


12



бирликларнинг (ортиқча ҳолатда) қўлланиши, бир информациянинг бир неча марта ифодаланиши” демакдир.26 Фикрни аниқ ифодалаш нуқтаи назаридан ортиқча бирликларнинг қўлланиши плеоназмнинг моҳиятини ташкил этиши бир қанча
27
тилшунослар томонидан таъкидланган. Плеоназм адабиётшуносликда ҳам бадиий усул сифатида талқин қилинади 28 Плеоназмда муайян бирлик таркибида ортиқча қўлланилган бирликлар назарда тутилади. Агар бу бирликлар нутқ жараёнида тушириб қолдирилса, гапнинг маъносига таъсир кўрсатмайди.
Ортиқчаликни намоён қилувчи ҳодисалардан бўлмиш “тавтология - (<грекча lоиlоlодіуа29 Тавтология бадиий адабиётда фаол қўлланувчи лингвопоэтик воситалардан саналади.
Тилшуносликда плеоназм ва тавтология ҳодисаларининг моҳиятини тушунтиришда турли қарашлар мавжуд. Айрим тилшунослар плеоназм ва тавтологияни бир ҳодиса сифатида эътироф этадилар, бошқалари эса улар орасидаги фарқни аниқлашга ҳаракат қиладилар. Бу борада Н.Маҳкамовнинг қуйидаги фикрлари эътиборга молик: “Тавтология ҳам плеонастик қўлланишнинг бир тури бўлиб, такрор қўлланилаётган тил бирлиги ортиқча бўлса ва ҳеч қандай функция бажармаса, у тавтологик қўлланиш ҳисобланади. Ҳар қандай тавтологик қўлланишда плеоназмни кузатиш мумкин, лекин ҳар қандай плеонастик қўлланишда тавтология мавжуд бўлавермайди. Шундай экан, плеоназм жинс (родовое понятие) тушунчаси, тавтология эса тур (видовое понятие) тушунчаси сифатида қаралиши керак. Демак, плеоназм ўз ичига тавтологияни ҳам қамраб олгани учун улар узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам улар орасига кескин чегара қўйиб бўлмайди”30
Антиэллипсис ва плеоназм, шунингдек, тавтология юзага келишига кўра бир, яъни лисоний ортиқчалик тамойилига асосланса-да, улар бир-биридан фарқли ҳодисалардир. Антиэллипсис, олдинроқ айтиб ўтилганидек, гапни эллиптик шакллантириш учун етарли шароит, яъни қулай контекст, семантика ва нутқий ситуация мавжуд бўлгани ҳолда стилистик-коннотатив ва лингвопоэтик мақсад билан конструкцияни тўлиқ шаклда тузиш натижасида юзага келадиган ҳодисадир. Антиэллипсис сўзловчининг эллипсис имкониятидан атайин фойдаланмаслиги оқибати ўлароқ намоён бўлади. Плеоназм ва тавтология эса, антиэллипсисдан фарқли равишда, тушириб қолдирилиши мумкин бўлган бўлакнинг туширилмаслиги эмас, балки муайян маъно ифодачиси бўлган бирликларнинг такрорланишидир.
Диссертациянинг иккинчи боби “Бадиий матнда эллипсиснинг лингвопоэтик хусусиятлари” деб номланади. Бобнинг моҳияти тўрт фаслда баён қилинган.
Иккинчи бобнинг биринчи фасли “Бадиий матнни лингвопоэтик таҳлил
қилиш” деб номланади. Ўзбек тилшунослигида Х.Дониёров, С.Мирзаев,

26 Ҳожиев А. Лингвистик терминларнинг изоҳли луғати. -Тошкент: Ўқитувчи, 1985. -Б.69.

27 Масалан, қар.: Марузо Ж. Словарь лингвистических терминов. -М.: Иностранной литературы, 1960.-С.211.

28 Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. 2-нашри. - Тошкент: Ўқитувчи, 1983. -Б.247.

29 Ҳожиев А. Кўрсатилган луғат. -Б.86.

30 Маҳкамов Н. Адабий норма ва плеоназм. -Тошкент: Фан, 1988. -Б.9.


13



И.Қўчқортоев, Х.Абдураҳмонов, М.Миртожиев, Н.Маҳмудов, И.Мирзаев каби олимларнинг лингвостилистик йўналишда олиб борилган тадқиқотларида тўпланган материаллар, илмий-назарий хулосалар тилшуносликда лингвопоэтика масалаларига бағишланган умумий характердаги янги ишларнинг юзага келишига замин ҳозирлади.
Бадиий асар тилини стилистик аспектда ўрганиш секин-аста лингвопоэтик изланишлар учун замин ҳозирлади. Ана шу асосда лингвопоэтик характердаги ишлар юзага кела бошлади. Бу ўринда ўзбек филологиясидаги дастлабки ишлар сифатида, масалан, тилшунос Н.Маҳмудовнинг Ойбек, А.Қаҳҳор, М.Шайхзода каби атоқли ўзбек адибларининг асарлари лингвопоэтикасини ўрганишга бағишланган бир қатор мақолаларини тилга олиш мумкин.31 Бадиий матн лингвопоэтикаси муаммоларини батафсил ва яхлит тарзда тадқиқ этган М.Йўлдошев ҳақли равишда шундай ёзади: “Бадиий асар тилини стилистик аспектда ўрганишга қараганда лингвопоэтик ўрганиш бир қадар илгари қўйилган қадам ва анча самарали йўл эканлиги бугун ойдинлашиб бормоқда. Айни пайтда бадиий асар тилининг лингвопоэтик таҳлили лингвостилистик таҳлил натижаларига асосланиши ҳам
32
тадқиқотчилар томонидан таъкидланади”.
Кейинги йилларда бу йўналишдаги изланишларнинг миқдори сезиларли равишда ортиб бормоқда. Г.Рихсиева, Л.Жалоловаларнинг мақолаларида бадиий асар тилида қўлланувчи маълум усул ва шаклларнинг лингвопоэтик моҳияти ҳақида сўз юритилган.33 Б.Йўлдошев ва З.Шодиевлар Саид Аҳмад асарларининг лингвопоэтик хусусиятларини ўрганганлар.34 Шунингдек, алоҳида олинган ижодкорлар услубининг махсус таҳлилга тортилаётганлиги лингвопоэтика
35
масалаларига қизиқишнинг кучайиб бораётганлигидан далолат беради. Бу йўналишдаги тадқиқотлар ичида И.Мирзаевнинг докторлик диссертацияси алоҳида
36
аҳамиятга молик.
В.Я.Задорнова ҳақли равишда таъкидлаганидек: “Филологиянинг алоҳида бўлими сифатида лингвопоэтиканинг предмети бадиий асарда фойдаланилган тил бирликларининг йиғиндиси ҳисобланиб, улар ёрдамида ёзувчи ўзининг ғоявий- бадиий ниятини амалга ошириш учун зарурий эстетик таъсирни таъминлайди;

31 Маҳмудов Н. Ойбек шеъриятидаги ўхшатишларнинг лингвопоэтикаси // Ўзбек тили ва адабиёти. -Тошкент, 1985. -№6. -Б.48-51; Маҳмудов Н. А. Қаҳҳор ҳикояларининг лингвопоэтикасига доир // Ўзбек тили ва адабиёти, -Тошкент, 1987. -№4. -Б.34-36; Маҳмудов Н. Шайхзода сўзининг лингвопоэтикасига чизгилар // Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари. Илмий-назарий анжуман материаллари-Тошкент, 2009. -Б.12-17.

32 Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. -Т.: Фан, 2008. -Б.23.

33 Рихсиева Г. Нисбат шаклларининг лингвопоэтик тадқиқига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. -Тошкент, 2000. - №4. -Б.33 - 35; Жалолова Л. Абдулла Қодирий асарларидаги жонлантиришнинг лингвопоэтик таҳлили // Ўзбек тили ва адабиёти. -Тошкент, 2000. -№4. -Б.33-35.

34 Үо’lӓокЬеу В., 8Ьоӓіуеу 2. “Шд” lгіlодіуаӓіпіпд lіпдуороеlік lаЫіlі та8аlаlагі.-8атащапӓ: 8атБИ,2006. -128 б.

35 Йўлдошев М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати: Филол. фанлари. номзоди. ... дис. автореф. -Тошкент, 2000.

  • 26 б.; Муҳаммаджонова Г. 80-йиллар охири - 90-йиллар бошлари ўзбек шеъриятининг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фанлари. номзоди. ... дис. автореф. -Тошкент, 2004. -26 б.; Боймирзаева С.У. Ойбек прозасининг лингвостилистик тадқиқи: Филол. фанлари. номзоди. ... дис. автореф. -Тошкент, 2004. -22 б.; Чориева З.Т. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидаги мактубларнинг луғавий-маъновий, услубий хусусиятлари: Филол. фанлари номзоди... дис. автореф. -Тошкент, 2006. - 23 б.; Шодиева Д.Ш. Муҳаммад Юсуф шеърияти лингвопоэтикаси: Филол. фанлари номзоди ... дис. автореф. -Тошкент, 2007. -25 б.

36 Мирзаев И. К. Проблемы лингвопоэтической интерпретации стихотворного текста: Автореф. дис. . д-ра филол. наук. -Ташкент., 1992. -43 с.


14



лингвопоэтик таҳлилнинг мақсади муаллиф томонидан у ёки бу тил бирлиги (сўз, сўз бирикмаси, синтактик конструкция) бадиий сўз ижоди жараёнига қандай киритилиши, тил воситаларининг у ёки бу ўзига хос бирикмаси мазкур эстетик эффект яратилишига қай тарзда олиб келишини аниқлашдан иборат бўлиши
37
лозим”.
Эллипсиснинг лингвопоэтик имкониятларини ўрганишга киришилар экан, лисоний ва нутқий эллипсисларни фарқлаш лозим бўлади, чунки лисоний ва нутқий ҳодиса сифатидаги эллипсислар ўзига хос хусусиятларга эга. Лисоний эллипсиснинг юзага келиши контекст ёки ситуацияга боғлиқ эмас, у тилнинг луғавий сатҳида ҳосил бўлади, у нутқ билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тил сатҳида ҳосил бўлганлиги учун нутқнинг қайси кўринишида бўлса-да, тушунарли бўлади, яъни тил фактига айланиб бўлган бўлади. Нутқий эллипсис нутқнинг қайси кўринишида содир бўлган бўлса, уни шу нутқнинг ўзида қайта тиклаш имконияти мавжуд. У ана шу хусусиятига кўра ҳам лисоний эллипсисдан фарқ қилади.
Бобнинг иккинчи фасли “Семантик эллипсиснинг лингвопоэтик хусусиятлари” деб номланади. Мазкур қисмда бадиий матнда семантик эллипсиснинг ҳам ўзига хос ўрни борлиги далилланган. Семантик эллипсис гапдаги маълум сўзлар семантикасига боғлиқ бўлиб, унда ҳам гап бўлаклари тушиши юз беради. Бошқача айтганда, эллипсисга учраган сўз маъноси нутқда сақланган бошқа сўз маъносида акс этади. Семантик эллипсиснинг намоён бўлиш имконияти белгиланган сўз семантикаси ҳисобланади. Н.Маҳмудов семантик эллипсисни юзага келтирувчи омилларни қуйидагича кўрсатади: 1.Гапнинг маълум бўлагига мантиқий урғу тушиши. 2.Экспрессив бўёқдорлик ҳосил қилишга интилиш. 3.Тавтологиядан қочиш.38 Бадиий матнда эллипсиснинг содир бўлишида ва лингвопоэтик восита сифатида амал қилишида ушбу омилларнинг етакчилик қилиши ва ўзаро уйғунлашуви кузатилади. Мантиқий урғу ўрнининг ўзгариши гапда сўз тартибининг ўзгаришига олиб келади. Мантиқий урғу олган сўзнинг, асосан, кесим олдига ўтиши, баъзан кесимлик мавқеига эга бўлиши туфайли эллипсис ҳодисаси содир бўлади.
Семантик эллипсисда сўзловчи руҳий ҳолати, нутқ қаратилган шахсга бўлган муносабати матндаги актуализаторга боғлиқ бўлади, актуализаторнинг семантик табиатига боғлиқ ҳолда эмоционалликнинг турли кўринишлари намоён бўлади. Масалан: Гапирма-гапирма, - деди Ўзбек ойим, - бошда шу маргилонлиқ балосига ўзинг сабабчи бўлганмисан, ҳали ҳам ўшанинг томонини олиб сўзлайсан! Сандек соқоли узун, ақли қисқадан кенгаш сўраб ўлтурган мен ҳам аҳмоқ!

Ҳасаналининг чалгитиши ва ҳайрон бўлиши Ўзбек ойимнинг табиатини яхши билгани учун эди. Ул ўз хоҳишига тескари келган ҳақиқатни кўрмайдирган қизиқ бир табиатга молик эди.

Download 69.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling