Бадиий образ режа
Download 262.78 Kb.
|
Obraz poetikasi
БАДИИЙ ОБРАЗ Режа Инсон ва борлиқ Инсон ва образ “Образ” термини Бадиий образ моҳияти Бадиий образ турлари Инсон муайян замон ва маконда яшайди. Замон ва макондаги ҳар бир нарса-ҳодиса кишиларга таъсир кўрсатади. Кишилар кеча-кундузни, осмонда булут пайдо бўлиб, қор, ёмғир ёғишини беихтиёр кузатишади. Ирмоқларнинг жилдираб оқиши, денгизнинг шиддат билан тўлқинланиши ёки турналарнинг арғимчоқ солиб учиши, қушларнинг сайрашидан мутассир бўлишади. Балиқларнинг гала-гала бўлиб сузиши, ҳайвонларнинг ўйинига қараб завқланишади. Чунки борлиқдаги ҳар қандай ҳаракат, ўзгариш жараёни уларнинг онгида акс этади ва турли ҳиссиётлар қўзғайди. Бутун борлиқ одам учун яратилган. Шунинг учун ҳар бир киши борлиқни кўргиси, томоша қилгиси келади. Одам овқатга, бошқа нарсаларга тўяди. Аммо унинг кўриш, кузатиш, томоша қилиш истаги ҳеч қачон тўхтамайди. Одам бир жойда ишлаётганида, ким биландир суҳбатлашиб ўтирганида ёки бемор бўлиб, ўрнидан қўзғалмай ётганида ҳам хаёлан кўп нарсаларни тасаввур қилади, кечмиш-кечирмишларини тасаввурида турли шаклга солади, кўриб турган манзарасини ўзича ўзгартириб,хаёлан янгилик киритади. Инсоннинг борлиққа бундай муносабати унинг табиатан ижодкор, яратувчи эканлигини билдиради. Бошқа жонзотлар табиатдаги мавжуд нарсаларни истеъмол қилиш билангина қаноатланса одамлар ерга экин экиб, янги нав, зотлар яратишади, табиат неъматларини асраб сақлашади. Бу ҳам кишиларнинг борлиқни мавжуд ҳолда қабул қилиш билан кифояланмасдан, унга фаол таъсир кўрсатишидан далолат беради. Санъат ва адабиётнинг бадиийлиги инсон табиатининг ана шу хусусияти – ижодкорлиги билан боғланади. “Бадиий” арабча сўз бўлиб, “ўйлаб топиш, бирор бир нарсани ўзгартириш, янгилик яратиш, ижод қилиш” маъносини билдиради. У “бадъун”, “бадеъа” сўзидан олинган. Бадиийлик санъатнинг барча турлари учун хосдир. Сўз санъати – адабиёт асосида ҳам бадиийлик туради. Адабиёт асарлари ўзининг бадиийлиги билан одамларнинг оддий сўзлашувидан фарқ қилади ва таъсирчанлигини ҳамиша сақлаб қолади. Адабиёт асарларида ҳаёт ҳодисалари ўз кўринишида эмас, балки ўзгартирилган, бойитилган ҳолда акс эттирилади. Шоир, адиблар кўрган-кечирган, эшитган, хаёлан тасаввур этган воқеаларини ўзларининг ҳиссиёт, кечинмалари билан бойитишади. Шунинг учун одатдаги воқеалар ҳам шеър, ҳикоя, қисса, роман, драмаларда қувонтирадиган ёки ғазаблантирадиган тарзда кўринади. Ҳаётда “Ўтган кунлар” романи қаҳрамонлари Отабек ва Кумушнинг қисматидан чигалроқ, фожеийроқ тақдирлар кўп. “Ўғри” ҳикояси қаҳрамони Қобил бобонинг ҳолатига, у ёки бу тарзда, ҳамма тушади. Аммо бу воқеалар Абдулла Қодирий ва Абдулла Қаҳҳор асарларида тасвирланган даражада бошқаларни ҳаяжонлантирмайди. Чунки “Ўтган кунлар” романи ва “Ўғри” ҳикоясида ҳаёт ҳодисалари умумлаштириб, бўрттириб образлар асосида гавдалантирилади. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳикоясида Эгамберди пахтафурушнинг номи эслатилгани эътиборга олинмаса, Қобил бободан бошқа бирор бир қаҳрамоннинг исми айтилмайди. Ҳикояда элликбоши, амин, тилмоч, приставнинг Қобил бобога муносабати, у билан қандай муомала қилишгани кўрсатилади. Элликбоши, амин, тилмоч, пристав ҳўкизини ўғри ургани учун нажот сўраб, мурожаат қилган Қобил бобони таъмагирлик қилиб талашади. Абдулла Қаҳҳор элликбоши, амин, тилмоч, приставнинг хатти-ҳаракатлари орқали аксарият амалдорларнинг порахўрлигига ишора қилади. Ёзувчи шу мақсадда элликбоши, амин, тилмоч, приставга “Эшмат” ёки “Тошмат” деб исм қўймайди. Қобил бобонинг хотинига исм қўймаслик орқали эса жамиятда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқсизлиги, улар Қобил бободан ҳам бечора, раҳм-шафқатга муҳтож эканлигини таъкидлайди. Адиб айрим қаҳрамонларини бирор бир ном билан атамаслик орқали ҳам ҳаёт ҳодисаларини умумлаштиришга эришади. Ҳикоянинг асосий қаҳрамонига “Қобил бобо” деб исм қўйиш билан эса аждодларимиз азалдан амалдорлар қаршисида титраб-қалтираб, муте бўлиб тургани, мансабдорлар қанчалик хўрлаб таҳқирламасин, асло эътироз билдирмагани, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашмай, мўмин, қобил бўлиб келганига ишора қилади. Бу адабиётнинг асл асарларининг ҳар бир унсурида, ҳатто, қаҳрамонларнинг исми ёки уларнинг номсизлигида ҳам бадиийлик мужассамлиги билдирилади. “Бадиий абраз” адабиётшуносликда кенг қўлланадиган терминлардан бири саналади. “Бадиий” арабча сўз бўлса, “образ” славян тилларига хос сўздир. Макс Фасмернинг “Рус тилининг этимологик луғати”да “образ” “рьзить” сўзидан ясалганни қайд қилинса, Владимир Дальнинг “Рус тилининг изоҳли луғати”да “образ” “разить” сўзидан ҳосил бўлгани таъкидланади. “Рьзить”, “обрезать” сўзлари “кесмоқ, қирқмоқ, йўнмоқ, чизмоқ” маъносини билдирса, “разить”, “образить” сўзлари “пайдо қилмоқ, бирор нарсанинг шаклини яратмоқ” маъносини англатади. Бундан “образ” сўзи асосида “разить”, “образить” феъли туриши аёнлашади. Қуёш, ой нури таъсирида одамнинг, умуман, барча моддий нарсаларнинг сояси пайдо бўлади. Ойнада, сув сатҳида уларнинг дов-дарахтлар, уйлар, тоғлар, булутлар акси кўринади. Соя, аксда нарсаларнинг ташқи кўриниши ўз ҳолида гавдаланади. Бу ҳам ўзига хос образ саналади. Аммо соя, акс бадиий образ эмас. Соя, акс нарса-буюмларнинг оддий ташқи кўриниши, холос. Нарса-буюмларнинг ташқи кўриниши уларнинг моддий образидир. Моддий образ – соя, акс нарса-буюмларнинг шаклига айнан мос келади. Бадиий образ эса нарса-буюмларнинг ташқи кўриниши билан бир қаторда, уларнинг ички моҳиятини ҳам ўзида мужассамлаштиради. Моддий образ ҳодисалар тўғрисида муайян тушунча, тасаввур беради, яъни у ақлга таъсир этади. Масалан, соясининг кўринишига қараб, унинг қандай нарса-буюм эканлигини билиб олиш мумкин. Моддий образ битта нарса-буюмнинг акси, соясидир. Бадиий образ эса кўп нарса-буюмнинг умумлаштирилган қиёфасидир. Бадиий образ моддий образ сингари ҳодисаларнинг жўн нусхаси эмас, балки уларнинг муайян мақсадга мувофиқ ўзгартирилган, ҳис-туйғу ва ақл-тафаккур билан бойитилган кўринишидир. Образ санъат асаридаги инсон тасвири саналса, образлилик санъатнинг умумий хусусияти, ҳаётни акс эттиришнинг специфик шакли ва усули бўлиб, адабий ижоднинг умумий хусусиятларини: адабий қаҳрамон, бадиий тил, табиат, предмет, ҳайвонот дунёси тасвири ва ҳоказоларни қамраб олади. Демак, образлилик – кенг маънода, бадиий образ – тор маънода қўлланилади. Бироқ “образ” атамасининг ўзи ҳам икки маънода, яъни кенг ва тор маъноларда қўлланилади. “Образ” атамаси, кенг маънода қўлланилганда, образ тушунчаси доирасига инсон тасвиридан ташқари, пейзаж, деталлар, буюмлар, предметлар, жисмлар, ҳайвонот дунёси, асар тилидаги тасвир воситалари ва ҳоказолар киритилади. “Образ” атамаси, тор маънода қўлланилганда эса фақат инсон ҳаётининг бадиий манзаралари назарда тутилади. Образ воқеликнинг бадиий инъикоси сифатида реал мавжуд, объектнинг ҳиссий аниқ, муайян замон ва маконда давом этган, моддий тугал хусусиятларга эга бўлади. Бадиий образ – образлилик тушунчасининг бир қисми бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари реал воқеликка ва фикрлаш жараёнига муносабатда аниқ билинади. Маълумки, санъат ва адабиётда ҳаёт образлар воситасида акс эттирилади. Санъаткор ҳаётни кузатади, кузатган воқеаларини тафаккур оламидан ўтказади, уларни қайта ташкил қилиб, яна жонли ҳаёт шаклида яратади. Таъкидлаш жоизки, “бадиий образ” дейилганда асосан инсон образи тушунилади ва у адабиётда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ғоявий-бадиий етук асарлардаги кишилар образи орқали биз муайян давр ижтимоий ҳаёти тўғрисида кенг ва конкрет маълумот оламиз. “Образ” деганда инсон ҳаётининг бадиий манзаралари тушунилади. “Инсон ҳаётининг бадиий манзаралари” деганда эса биз адабий асарда инсон ҳаёти картиналарини тасвирлаш жараёнида намоён бўладиган қуйидаги хусусиятларни англаймиз: а) умумлашмалик; б) конкретлилик, индивидуаллик, Булар – бадиий образнинг асосий хусусиятлари бўлиб, уларни шартли равишда, алоҳида-алоҳида кўздан кечириш бадиий образ тузилиши, табиати унинг ва функциясини англашга ёрдам беради. Адабий асар қаҳрамони ҳаётдаги кишиларга жуда ўхшаб кетса-да, у бирор одамнинг айнан ўзи эмас. Образ барча бадиий асарларда умумлаштириш асосида юзага келади. Асарда тасвирланган биргина образ заминида юзлаб-минглаб кишиларга хос хусусият ва белгилар туради. Айни чоқда ҳар бир ижодкор инсон образини алоҳида бир кишининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиш орқали конкретлаштиради, образга жонлилик, ҳаётийлик, табиийлик бахш этади ва шу асосда эмоционалликка эришиб, ўқувчининг ҳиссиётига таъсир қилади, уни ишонтиради. Образларнинг ранг-баранглиги, эстетик бойлиги, кўп қирралиги бевосита ҳаёт воқелиги билан боғлиқдир. Образларнинг ранг-баранглиги конкрет тарихий вазиятлардаги кишилар характерини ҳаққоний тасвирлаш натижасидир. Бу – муайян ҳаётий воқеликни қаҳрамоннинг ички кечинмалари, ўй-мулоҳадалари, хатти-ҳаракатлари, қилиқ-одатлари, муомала-муносабатлари орқали бадиий ифодалаш демакдир. Ижодкор қаҳрамонлари қиёфасини яратаётганида ҳар бир образнинг ўзига хос хуқ-атворини кўрсатишга интилади. Чунки адабий асар қаҳрамони фақат умумлашма сифатларга эмас, балки ҳаётдаги кишилардек ўзига хос феъл-атворга ҳам эга бўлиш керак. Образ ҳаётий умумлашмаларни индивидуал шахс белгилари, инсон ҳаётининг конкрет манзаралари орқали ифодалашни тақозо қилар экан, бундай мураккаб ижодий жараённи бадиий тўқимасиз, ижодий фантазиясиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Энг оддий умумлашмада ҳам хаёл-тасаввур, фантазия унсурлари бўлади. Умумлаштириш эса санъатнинг умумий қонунияти бўлгани боис унингсиз ҳеч қандай бадиий образ яратилмайди. Бадиий тўқима ҳаётий факт билан қўшилган, уйғунлашган чоғдагина чинакам умумлашма – бадиий образ вужудга келади. Бадиий тўқима ижодкорнинг ҳаётга фаол муносабати натижасида пайдо бўлади. Ёзувчи бадиий тўқима ёрдамида кишиларнинг ҳаётда намоён этадиган ижобий ёки салбий хусусиятларини ва кўпчиликдан пинҳон тутадиган сифатлари, хоҳиш-истак, интилишларини ҳам тасвирлайди ва ҳаёт ҳодисаларини ўз ижодий мақсадига мувофиқ ўзгартириб кўрсатади. Бадиий образ – мураккаб эстетик категория бўлиб, унда ижодкор ҳаёт ҳодисалари ва инсон қалбидаги турли ўзгариш ва кечинмаларни ўз дунёқараши, мақсади ва эстетик идеали асосида акс эттиради. Гул, дарахт, булут ўзича бадиий образ эмас. Улар ижодкор эътибор қаратганидагина бадиий образга айланади. Бадиий образ асосида борлиқдаги нарса-буюмларлар, ҳаёт ҳодисалари туради. Ижодкор уларга “ишлов” бериб, таъсирчан шаклга солади. Бадиийлик асосида образ ва образлилик туради. Образлилик ҳаёт ҳодисаларини образлар орқали гавдалантиришдир. Кишилар бир-бирларига “сизга бахтдан тахт тилайман”, “ҳамиша гулдай очилиб юринг”, “ҳаётингиз доимо ширин бўлсин” дея тилаклар билдиришади. Айни эзгу тилаклар ҳам образли фикрдир. Кишилар нимадандир таъсирланиб кетишганида беихтиёр образли фикр айтишади. Бу уларнинг ҳиссиётлари тўлқинланганидан келиб чиқади. Образли фикр кишиларнинг диққатини дарҳол жалб этади. У одамнинг онгига тўғридан-тўғри эмас, ҳиссиётлари орқали таъсир қилади. Шунинг учун ҳам образ оддий фикр, хабардан кўра кўпроқ эътиборни тортади. Бошқалар эътиборини ўзига қаратиш эса одамни оламдаги жамики нарсадан кўра кўпроқ лаззатлантиради. Кишилар турли ўхшатишлар топиб, овозини ҳар хил оҳангга солиб гапириши ва уни тинглашаётганида, маъқуллашганида мамнун бўлиб, яйраши, эътироз билдириб, гапини тўхтатишганида эса ранжиб қолиши шундан далолат беради. Ґар бир µодисанинг туб моµиятини белгилайдиган ўзига хос асоси бґлади. Ана шу негиз уни бошіа нарса-µодисалардан фарілантириб туради. Тарих, география, физика, кимё, математика, биология сингари фанлар ґртасида муайян боІланишлар бґлса-да, улар орасида жиддий тафовутлар µам мавжуд. Бу фарілар, аввало, уларнинг таркибий іисмларидан келиб чиіади. Масалан, биология фанини олиб іарайдиган бґлсак, унинг ботаника тармоІида ґсимликлар дунёси текширилса, зоология йґналишида µайвонот олами ґрганилади. Шу сингари адабиётшуносликнинг адабиёт тарихи іисмида сґз санъати тарихи, адабиёт назарияси іисмида адабиётдаги ґзгаришлар, йґналиш, тамойиллар, назарий масалалар, адабий таніид іисмида эса жорий адабиёт µодисалари, адабий жараён муаммолари тадіиі этилади. Фольклоршуносликда халі оІзаки адабиёти, матншуносликда адабий-бадиий асарлар матни таµлил іилинади. Бу адабиётшунослик учун ґрганиш манбаси ягона — бадиий адабиёт асарлари эканлигини билдиради. Ана шу манбанинг ґзига хос бош хусусияти бадиийликдир. Бадиийлик эса, аввало, борлиі µодисаларини жонлантириш, уларга инсонга хос хусусиятларни кґчиришдир. Бадиийлик ижодкорнинг ґз фикрини ґіувчига худди ґзи µис іилган, идрок этган даражада тушунтира олишдир. Бадиийликнинг юксак кґриниши образларда намоён бґлади. Ижодкорнинг иітидори, унинг санъаткор сифатидаги маµорати у яратган бадиий образда намоён бґлади. Образ фаіат санъатгагина хос µодиса эмас. Илм-фанда µам образ мавжуд. Унда образ муайян фикр, Іояни исботлаш, тасдиілаш учун хизмат іилади. Илм-фандаги образ воіеа-µодисанинг шунчаки сурати, кґриниши, нусхасини билдиради. Санъат ва адабиётдаги образ эса воіеа-µодисаларнинг оддий нусха ёки сурати эмас, балки уларнинг “чизиб, йґниб, ґйиб ясалган”— таъсирчан іиёфага келтирилган µолатидир. Санъат ва адабиётдаги образнинг илм-фандаги образдан кґра таъсирчан бґлишининг асосий сабаби унда воіеа-µодисалар ижодкорнинг аіл-тафаккури, іалб іуввати билан бойитилганидадир. Ґайкалтарош оддий харсанг тош, ёІочни чизиб, йґниб, ґйиб шакл беради, яъни образ яратади. Мусаввир борлиі µодисаларининг дабдурустдан сезиш, пайіаш мушкул бґлган іирраларини таъсирчан бґёі, ранг, чизгилар воситасида худди жонлидай, µаракатланаётгандай намоён этишга интилади. Шоир, ёзувчи эса сґз воситасида воіеликнинг ёріин манзарасини яратишга µаракат іилади. Кишиларни турли вазиятларда сґзлатади. Уларнинг µолат, кґринишларидаги энг эътиборли жиµатларни гавдалантиради, кґнглида кечаётган ґй, хаёлидаги манзараларни маълум іилади. Сґз шоир, ёзувчининг бадиийлик яратишдаги асосий іуроли саналади. Энди бевосита бадиий образ нима эканлигини шарµлайдиган бґлсак, аввало, адабий асарда (умуман, санъатнинг барча турларида) тасвирланган инсон, нарса-буюм, µодисаларнинг барчаси образ деб юритилади. Чунки уларнинг µар бири µодисанинг маълум бир іирраси, жиµатини ґзида намоён этиб, воіеликни тґла тасаввур этиш имконини беради. Бироі “образ” терминини, аввало, инсонга нисбатан іґллаш маісадга мувофиі. Чунки санъат ва адабиёт асарларида µаётни кґрсатишдан кґзда тутилган маісад аввало инсондир. Ґаіиіатан µам санъат ва адабиётда табиат µодисалари, ґсимликлар дунёси, µайвонот олами акс эттирилганида µам инсон назарда тутилади, кишиларнинг µаёти, манфаати эътиборда туради. Санъат ва адабиётда “образ” дейилганда инсон назарда тутилар экан, демак, у ижодкорнинг маісад, муддаосини ифода этувчи киши тасвиридир. Ёзувчи, шоир, рассом, µайкалтарош бу кишини ґз µаётий кузатишлари, тажрибаси, хаёли іуввати билан яратади. В.Белинский санъат ва адабиётда образ дейилганда инсон эътиборга олинишини таъкидлар экан, “Табиат санъатнинг тимсолидир, лекин ундаги энг олий предмет эса албатта инсон µисобланмоІи керак”, дейди. (Полные собрание сочинений. Т.7. — С.312.). Чунки инсон санъат ва адабиётнинг асосий тасвир воситаси эканлиги µаіиіатдир. Жумладан, асосий іаµрамонлари µайвонлар бґлган масалларда µам одамларнинг µаракат-µолатлари рамзлантирилади. Шунингдек, “бадиий образ” дейилганда инсон билан биргаликда ижодкор іґллаган ифодалар, кґчма маъно берувчи сґз, иборалар µам тушунилади. Масалан: Download 262.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling