Бадиий таржима хусусиятлари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1619869
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
Qutadgu bilig tortliklari tarjimasi Monografiya Sidiqov

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


103 
3.2. Метафора таржимасининг ўзига хосликлари 
―Қутадғу 
билиг‖даги тўртликлар ўзининг сермазмунлиги ва 
серқирралиги билан ажралиб туради. Муаллиф ўзи олдинга сурган ғояларни 
ўқувчига образли ва яққол кўрсатиб бериш учун бир қатор бадиий 
санъатлардан фойдаланганки, улар орасида метафоранинг ҳам алоҳида ўрни 
бор. Бу борада инсон, табиат, ҳайвонот оламига тегишли образлардан кенг 
фойдаланади. Зеро, ―борлиқ турли символларга тўла ва ҳар бир кўриниш 
ўзининг иккинчи маъносига эга‖
1
. Муаллиф бундай символлардан ўринли ва 
маҳорат билан фойдаланган.
Бадиий адабиѐтда метафора очиқ ва ѐпиқ шаклда бўлади. Очиқ 
метафорада истиорага олинган сўзгина иштирок этади ва унинг маъносини 
яхлит ҳолда тушуниш имконияти мавжуд. Ёпиқ метафорада эса истиорага 
олинган сўз ҳам, ўхшатилаѐтган нарса ҳам иштирок этади. Адабиѐтшунос 
олим Д.Қуронов метафорани лексик ва матн ичидаги метафораларга бўлади 
ҳамда биринчисининг мазмуни бир сўз доирасида англашилиши мумкин 
бўлса, иккинчисининг маъноси бошқа сўзлар билан алоқада ойдинлашишини 
таъкидлайди
2
. Бу айни очиқ ва ѐпиқ метафоралардир. 
Биз ўзимиз таҳлилга тортган 200 та тўртликда қўлланилган 
метафораларни қуйидаги гуруҳларга ажратдик: 
1. Очиқ метафоралар: 
а) от сўз туркуми воситасида ясалганработ, карвонсарой, тўр, арслон, 
бўри, ит, қил, бурж, очиқувчи, тўювчи ҳинду, олтин камар боғлаб юрувчилар, 
юрувчи, неъмат соҳиби, меҳнат соҳиби, ўткир кўз, соқ қулоқ, кенг кўнгил, 
ғойиб киши, одамлар боши, тили ѐлғон, таглик киши, денгиз, қаттиқ тугун, 
қўли узун, тили тўғри. 
б) феъл сўз туркуми воситасида ясалган: юзига тупурмоқ, оѐққа 
қўймоқ, қориндан чиқмоқ, қоринга кирмоқ, бўйин бермоқ, оти шуҳрат 
1
Лихачев Д.С. Поэтика древнерусской литературы. – М.: Наука, 1979. – С. 162. 
2
Қуронов Д. Адабиѐтшуносликка кириш. – Т.: Халқ мероси, 2004. – Б. 128. 


104 
қозонмоқ, қўл кўтармоқ, тил очмоқ, бағирга олмоқ, бўйнини қайирмоқ, кўзи 
дадиллашмоқ, қул йиғмоқ, икки кўз сув ичмоқ, юз кўрсатмоқ, тилидан заҳар 
сочмоқ, қилич урмоқ, боши айланмоқ, кўнгилга эргашмоқ, ширин жон бермоқ, 
куни ѐримоқ, кулиб очилмоқ, ўзини яширмоқ, оѐқ урмоқ, рўпарада учмоқ, оғиз 
очмоқ, бу дунѐ қочади, ўзини куйдирмоқ, кўнгилни кўтармоқ, кўзни сақламоқ, 
халқумни покламоқ, юзини ѐритмоқ, томоқни тиймоқ, кўксини янчмоқ, 
кўзини чиқармоқ, қут билан суямоқ, бўйин кўтармоқ, жиловни тескари 
етакламоқ, ҳазм қилмоқ, тожи буюклашмоқ, ҳавас бўйнини синдирмоқ, куни 
туғмоқ, ѐқа тутмоқ, чуқур қазилмоқ.
2. Ёпиқ метафоралар: беглик пойдевори, беглик томири, эзгу ўрин, қайғу 
эшиги, гадолик тўни, маърифат эшиги, тўғрилик йўли, кўнгил сири, жон 
риштаси, кўз чашмаси, ғафлат уйқуси, юз суви, ҳақиқат куни, тириклик 
суви, кўчар пайти. 
Бадиий таржима қилишдан мақсад бир тилдан иккинчи тилга сўзларни 
луғавий ўгириш эмас, балки уларнинг мағзида яшириниб ѐтган маънони 
юзага чиқаришдир. Таржимоннинг аслият моҳиятини нечоғлик тўғри ва тўла 
тушуниши унинг сўз бойлиги кўламини тўғри белгилашига, пухта ва 
аслиятга энг яқин таржима асарини яратишига асос бўлади. ―Муаллифнинг 
индивидуал услубини ва унинг асардаги миллий ўзига хос хусусиятларини 
сақлаб қолишдек муҳим вазифани ҳал қилиш йўлидаги қийинчиликлар 
маълум даражада лексика ва фразеологияни таржима қилиш масалалари 
билан боғлиқ‖
1
. Бошқа бир тилдаги метафораларни она тилида қайта яратиш, 
бизнинг мисолимизда эса ―Қутадғу билиг‖ тўртликларидаги метафораларни 
бошқа (рус ва инглиз) тилларига таржима қилиш шунчаки иш бўлмай, балки 
таржимондан чуқур билим, диққат-эътибор, шунингдек, туркий халқлар 
маданияти, уларнинг яшаш ва тафаккур тарзи, миллий қадриятлари, ўзига 
1
Андреев В.Д. Некоторые вопросы перевода на русский язык болгарской художественной литературы // 
Теория и практика перевода. – Л.: Изд-во ЛГУ, 1962. – С. 432. 


105 
хос миллий-маънавий анъаналари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишни ҳам 
талаб қилади. 
Тарихдан маълумки, X-XI асрлардаги туркий халқлар турмушини 
чорвачилик ва деҳқончиликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу, ўз навбатида, 
ўша давр шоир ва ѐзувчиларининг ижодларида ҳам ўз аксини топиши табиий 
ҳол эди. ―Қутадғу билиг‖даги қатор байтларда ҳайвон номларига асосланган 
метафоралар кузатилади. Улуғ адиб бу ўринда айрим ҳайвонлардаги табиий
хусусиятларини инсонларга кўчиради:


Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling