Бадиий таржима хусусиятлари
Тўртлик ичида метафора мазмунини бериш
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Qutadgu bilig tortliklari tarjimasi Monografiya Sidiqov
Тўртлик ичида метафора мазмунини бериш
―Қутадғу билиг‖даги метафоралар орасида инсон тана аъзоларига асосланган метафораларнинг салмоқли ўрни бор. Муаллиф бундай метафораларни баш – бош, кўз – кўз, йуз – юз, тил – тил, бағир – жигар (бағир), бўйун – бўйин, адақ – оѐқ ва бошқа тана аъзолари номлари воситасида яратган. Бу уларнинг инсон ҳаѐтида бажарадиган вазифаларидан келиб чиқади. Бу сўзларнинг кўпчилиги ҳозирда ҳам бадиий тасвир воситаси сифатида анча фаол қўлланилади. 110 Таржимашуносликда бир қанча муҳим масалалар қатори, мақол, матал, идиомалар, сўз ўйинлари, метафоралар ва образли ибораларни таржима қилиш масаласи ҳам катта аҳамиятга эга. Р.Денкофф ва В.Мейлар ―Қутадғу билиг‖ тўртликларидаги метафораларни инглиз тилида қайта яратишда уларнинг мазмунини бериш йўлидан ҳам борганлар. Бунга улар тамомила ҳақли. Бу борада атоқли таржимашунос олим А.В.Федоров: ―Фразеология масалалари ва турли тилларда сўзларнинг ҳар хил бирикишига оид умумий муаммо таржима амалиѐти билан бирга таржима назарияси учун ҳам ғоят муҳимдир. Чунки турли тилларда моддий маъноси бир хил бўлган сўзларнинг маъно ва услуб вазифалари бир-биридан фарқ қилиши таржимон учун катта қийинчиликлар туғдиради‖ 1 , – деган хулосага келган. Албатта, шеъриятда қўлланилган метафораларни доим ҳам бошқа тилда метафора билан беришнинг иложи йўқ. Бунинг бош сабаби тилнинг миллий хусусияти, поэтик табиати ва ифода имконияти билан ҳам изоҳланади. Асарнинг ―Ўгдулмиш элигга улуғ ҳожибликка қандай киши (бўлиши) кераклигини айтади‖ бобида улуғ ҳожиб бўлувчи киши сифатларини аниқ ва равшан кўрсатиб берган. Муаллифнинг фикрича, ҳожибнинг юзи чиройли ва ѐқимли бўлмоғи лозим, чунки у ҳар куни одамлар билан кўришади. Чиройли кишини кўрганда инсоннинг баҳри-дили очилади. Бунинг исботи сифатида ушбу тўртликни келтиради: Эди эдгу нәң бу киши көрки йуз, Бу йуз көркингә сув ичәр экки көз. Қута көрклугуг көр қылын өзкә фал, Ишиң эдгу болға қамуғ сөзни уз ( 2429-2430). Кишининг кўрки (бўлган) юз жуда яхши нарса, Бу юз кўркидан икки кўз сув ичади. 1 Федоров А.В. Введение в теорию перевода. – М.: Изд-во Литература на иностранный язык, 1958. – С. 216. 111 Не бахт, кўрклини кўриб ўз ҳақингда ҳукм қил, Иш(лар)инг хайрли бўлади, ҳар қандай сўзни кес. Тўртликдаги ―икки кўз сув ичади‖ чиройли нарсани кўрганда худди сув ичган ниҳол ѐки инсон каби дадиллашиш, кўз қувониши, дил яйраши каби ҳолатларнинг метафорик шаклидир. Мазкур тўртлик В.Мей томонидан қуйидагича талқин этилган: If your Lord is handsome, and good in your eyes, Then tears of sheer happiness there will arise! A wise, handsome man's a good banner, you know, And you will be blessed, and will stand speechless so! (2467-2468) Мазмуни: Агар шоҳинг чиройли бўлса, Кўзларингдан ҳақиқий бахт кўз ѐшлари тўкилади. Доно, гўзал одам яхши бўлади, билгин, Ва сенинг бахтинг кулади ҳамда жим қоласан. Аввало, таржимада аслиятнинг мазмуни бир оз ўзгарганини кузатиш мумкин. Мазкур тўртликда алоҳида олинган битта ижтимоий табақага мансуб бўлган айни бир кишининг чиройи ҳақида эмас, балки умуман ҳар қандай инсоннинг ташқи қиѐфаси ҳақида гап кетмоқда. Таржимада эса бу нисбатан конкретлашган ҳолда, айнан шоҳ (lord)нинг чиройи тўғрисида гап боради. Тўртлик мантиғига эътибор қилинса, гап ҳожиб бўлувчи кишининг чиройи ҳақида юритилаѐтганлиги маълум бўлади. Чунки айни боб Ҳожибнинг фазилатларини акс эттиради. Демак, таржимада тўртликка мажбурий равишда қаҳрамон киритилган. Тўртликдаги метафорани қайта яратиш масаласига келганда, мутаржим муқобил усул танлаганини кўриш мумкин. Аслиятдаги метафора ―сув ичәр экки көз – икки кўз сув ичар‖ тарзида ифодаланган. Унга инглиз тилида ―tears of sheer happiness there will arise – ҳақиқий бахт кўз ѐшлари тўкилади‖ метафораси муқобил сифатида келтирилган. Таъкидлаш жоизки, бу билан 112 аслиятдаги метафоранинг асосий мазмуни очиб берилган. Тўғри, аслиятдаги хурсандчилик маъноси киши кўзининг қувонишини акс эттириш орқали берилса, таржимада у кишининг ич-ичидан хурсанд бўлиши тарзида ифодаланмоқда. Таржимада муаллиф услубини бера олиш учун бадиий тасвир воситалари, жумладан метафораларни танлай ола билиш ва уларни маромига етказиб таржима қилиш муҳим аҳамиятга эга. Метафора ѐки метафорик бирикмаларни ўзгартириб ўгириш айрим ҳолларда асар тилидаги поэтик маънонинг камбағаллашувига, тасвирнинг заифлашуви ва унинг бадиий-эстетик қимматига салбий таъсир этиши мумкин. Мутаржим бу тўртлик таржимасида гўѐки шоҳнинг чиройи билан барча нарса яхши бўлади, деган фикрни илгари сураѐтгандек. Бизнингча, В.Мей таржима жараѐнида ―Қутадғу билиг‖нинг бошқа тиллардаги таржималари ва улар бўйича олиб борилган илмий ишларга мурожаат қилганда, бундай ғализликлар келиб чиқмас эди. С.Н.Иванов таржимаси: Сколь благостен вид красоты для очей! Как будто во взор твой струится ручей. Краса – это доброе знаменье, знай, Да будешь ты благ, и – не надо речей! (2467-2468) Таъкидлаш керакки, тўртликнинг русча таржимасида аслиятдаги гўзал метафора ўзига хос шаклда – ўхшатиш (во взор твой струится ручей) воситасида қайта яратилган. Кўринадики, аслиятда мавжуд бўлмаган қаҳрамон русча талқинда ҳам йўқ. Демак, В.Мей таржима жараѐнида ижодий қўшимчалар киритган. Шунга қарамасдан, В.Мей шеърий таржимаси ўзида аслиятнинг оҳангини акс эттира олган. Бу тўртликни Р.Денкофф қуйидагича ўгирган: It is propitious when your eyes, Upon fair beauty gaze. The eyes revive as with cooling water, 113 When they see a handsome face (121). Мазмуни: Жуда ѐқимли бўлади агар кўзинг Ҳақиқий гўзалликка тикилса. Кўзларинг чиройли юзни кўрса, Худди совуқ сув теккандек тиниқлашади. Р.Денкофф таржимасида аслиятдаги метафора ―The eyes revive as with cooling water – Худди совуқ сув теккандек тиниқлашади‖ тарзида муқобил таржима қилинган. Метафора мазмуни тўртлик ичида очиб берилган, таржима мазмуни аслиятга яқин. Таржима ўта мураккаб жараѐн ва мутаржимнинг хатосини топиш осон, лекин таржима тамойиллари бўйича фикр мағзини чақиш асосий вазифа бўлиши лозим. Шунинг учун метафораларни айни аслиятга мос ҳолда муқобил вариант билан ўгирар экан, буни мутаржимнинг ютуғи сифатида тан олиш лозим. Шунга қарамасдан, метафора мазмунини сақлаб қолишга уриниш тўртликнинг яхлит мазмунини сақлаб қолиш билан тенг эмаслигини тан олиш керак. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling