Бадиий таржима хусусиятлари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1619869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Qutadgu bilig tortliklari tarjimasi Monografiya Sidiqov

 
 
 
Мазкур монография Наманган давлат университети Кенгаши томонидан 
нашрга тавсия этилган 
 
 
 
 
 
 
 
 



Ушбу монографияни маърифатсевар 
онам Мунаввархон аянинг порлоқ 
хотирасига бағишлайман. 
 
 
Албатта, ҳар қайси халқ ѐки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, 
ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаѐтий қадриятларидан айри ҳолда 
тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий 
бойликлар, кўҳна тарихий ѐдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб 
хизмат қилади. 
Бизнинг қадимий ва гўзал диѐримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон 
цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини халқаро жамоатчилик тан 
олмоқда ва эътироф этмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, 
олиму уламолар, сиѐсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий 
цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунѐвий ва 
диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан 
энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган 
улуғ алломаларнинг хизматлари беқиѐс экани бизга улкан ғурур ва ифтихор 
бағишлайди. 
И.А.КАРИМОВ 
 
 
 
 



КИРИШ 
 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг халқимизнинг қадимий 
ва бой маданий меросини, адабий ѐдгорликларини атрофлича, жиддий тадқиқ 
қилиш ишларининг кўлами кенгайди. Президентимиз И.А.Каримов: 
―Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан 
яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш 
давлат сиѐсати даражасига кўтарилгани ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб 
қолди‖
1
, – деб бежиз таъкидламаган эдилар. Зеро, ота-боболари меросига 
ҳурмат билан қараган, жиддий ўрганган, уни дунѐга танитишга интилган 
халқдагина ривожланиш ҳам, бутун дунѐга танилиш ҳам бўлади. Бу борада 
президентимизнинг мана бу фикрларини келтириш ўринли: ―Марказий Осиѐ 
тарихида сиѐсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни, диний дунѐқараш 
билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп 
бўлган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа 
Аҳмад Яссавий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо 
Улуғбек, Заҳириддин Бобур ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз миллий 
маданиятимизни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшдилар, халқимизнинг 
миллий ифтихори бўлиб қолдилар. Уларнинг номлари, жаҳон цивилизацияси 
тараққиѐтига қўшган буюк ҳиссалари ҳозирги кунда бутун дунѐга маълум‖
2

Шундай буюк мутафаккирлардан бири бу, шубҳасиз, қадимги туркий 
адабиѐт намояндаси, қомусий ижодкор Юсуф Хос Ҳожибдир. У яратган илк 
туркий ѐзма обида намунаси ―Қутадғу билиг‖ ўзининг теран мазмуни, гўзал 
бадиияти ва нафис поэтикаси билан бир неча асрлардан бери жаҳон илм 
аҳли, шу жумладан, адабиѐтсеварларнинг диққат марказида турибди. 
Асарнинг дунѐ олимлари томонидан кенг ўрганилаѐтгани ва жаҳоннинг 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт 
кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – Б. 134. 
2
Ўша асар. – Б . 140. 



турли тилларига қайта-қайта таржима этилгани бугунги кун тадқиқотчилари 
олдига уни мукаммал тадқиқ этиш бўйича янада кўпроқ вазифаларни қўяди.
Президентимиз ўринли таъкидлаганларидек: ―Кейинги йилларда 
миллий адабиѐтимизнинг энг яхши намуналарини чет тилларга таржима 
қилиш ва шу асосда халқимизнинг ҳаѐт тарзи ва инсоний фазилатларини кенг 
намойиш этиш борасида ҳам катта имкониятлар пайдо бўлмоқда. Лекин, 
афсуски, бу масалада биз ҳали-бери кўзга кўринадиган амалий натижаларга 
эриша олганимиз йўқ. Илгари ўзбек адабиѐти намуналарини бошқа тилларга 
таржима қилиш асосан учинчи тил, яъни рус тили орқали амалга оширилар 
эди. Бу борада қилинган катта ишларни муносиб баҳолаган ҳолда, эндиликда 
адабиѐтимизнинг энг етук асарларини бевосита она тилимиздан ғарб ва шарқ 
тилларига таржима қилишга қаратилган ишларни кучайтиришимиз зарур‖
1
.
Зеро, ―Қутадғу билиг‖ асарининг турли тиллардаги таржималарини тизимли 
тарзда қиѐсий таҳлил этиш унинг жаҳон адабий жараѐнидаги мавқеини янада 
оширади. 
Асар ҳозиргача жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Бу 
борада, айниқса, Ғарбий Европа тилларидаги таржималарнинг ҳам аҳамияти 
жуда катта. Ушбу таржималар кўплаб ўзбек ва хорижий олимлар томонидан 
атрофлича таҳлил этилди ва бу ишлар ҳамон давом этмоқда.
Асарнинг Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда ўрганилиш тарихи 
анча узоқ даврларга бориб тақалишига қарамай, унинг хорижий тиллардаги 
талқинини аслият билан қиѐсий таҳлил этиш вазифаси долзарблигича 
қолмоқда. Бу фикр асарнинг инглизча таржималарига ҳам тўла тааллуқлидир. 
Асар инглиз тилига биринчи марта Чикаго университети профессори Роберт 
Денкофф
2
томонидан 1983 йили ва иккинчи марта инглиз шоири ва 
таржимони Волтер Мей
3
томонидан 1998 йили таржима қилинди. Бу икки 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 139. 
2
Denkoff R. Yusuf Khass Hajib. Wisdom of Royal Glory (Kutadgu Bilig): A Turko-Islamic Mirror for Princes, 
translated, with an introduction and notes, by Robert Dankoff. University of Chicago Press, 1983. – 281 р. 
3
Yusuf Balasaguni. Beneficent Knowledge / Translated into English by W.May. – Moscow-Bishkek: 1998. – 510 р. 



таржиманинг ҳам ўзига хос хусусиятлари мавжуд: биринчи таржима, асосан, 
насрда берилган бўлса, иккинчиси назмда амалга оширилганлигига қарамай 
бевосита аслиятга эмас, балки воситачи тилдаги таржимага таянган. Шунга 
кўра, мазкур инглизча таржималарни атрофлича ўрганиш ―Қутадғу 
билиг‖нинг жаҳон адабиѐтида тутган ўрни ва бошқа халқлар адабий 
анъаналарига таъсирини аниқлаш имконини яратади. Уларни қиѐсий таҳлил 
этиш, аслиятга адекватлик даражасини аниқлаш қиѐсий адабиѐтшунослик ва 
таржимашунослик учун қимматли хулосаларни беради. 
Маълумки, ―Қутадғу билиг‖ ҳажман анча катта асар бўлиб, у 6500 дан
кўпроқ байтдан иборат. Биз ушбу монография доирасида ―Қутадғу 
билиг‖нинг икки инглизча таржимасини аслият билан қиѐсий таҳлил этишга 
ҳаракат қилдик. В.Мей таржимаси рус тили воситасида амалга 
оширилганлиги сабабли ўрни билан муқояса учун С.Н.Иванов қаламига 
мансуб русча таржимани ҳам таҳлилга тортдик. 
Юртимизда ўзбек мумтоз адабиѐти намуналарини хорижий тиллардаги 
талқинлари ва жаҳон адабиѐти дурдоналарининг ўзбек тилига ўгирилган 
таржималарини атрофлича таҳлил этиш бўйича Ғ.Саломов, Н.Комилов, 
М.Холбеков, 
М.Бақоева, 
Ҳ.Кароматов, 
С.Олимов, 
З.Исомиддинов, 
М.Собиров, Р.Каримов, Р.Файзуллаева, М.Жавбўриев, Э.Очилов, К.Жўраев, 
Й.Нурмуродов А.Абдуллажонов, Н.Ўрмонова, С.Комилова, Б.Холмирзаев ва 
бошқа бир қатор олимларнинг ишлари бу борадаги кўзга кўринган 
тадқиқотлар сифатида тан олинаган.
―Қутадғу билиг‖нинг жаҳон олимлари томонидан тадқиқ этила 
бошланганига ҳам уч асрдан ошди. Бу борада йирик туркийшунос олимлар 
Ҳ.Вамбери, В.Радлов, А.Самойлович, С.Малов, А.Валитова, И.Стеблева, 
С.Иванов, Н.Гребнев, Р.Арат, Р.Денкоффларнинг хизматлари алоҳида 
таҳсинга лойиқ.
Ўзбек қутадғу билигшунослик мактабининг заҳматкаш олимлари 
сифатида А.Фитрат, Қ.Каримов, Ғ.Абдураҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, 



А.Қаюмов, 
А.Абдуазизов, 
Ҳ.Болтабоев, 
З.Содиқов, 
Ҳ.Абдуллаев, 
А.Aхметова, Б.Абдураҳмонова, Ғ.Хўжаев, Ҳ.Неъматов, М.Имомназаров, 
О.Жўраев, Э.Фозилов, А.Алиев, Э.Умаров ва А.Ёқубовларнинг номларини 
келтириш ўринли. Бу олимларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ―Қутадғу 
билиг‖ни ўрганиш, унинг умумфилологик, лингвистик, педагогик, фалсафий, 
дидактик ва бадиий сирларини очиш ҳамда асарнинг бутун жаҳон 
адабиѐтидаги мавқеини аниқлашга бўлган қизиқиш янада ортди.
Биз тадқиқот учун ―Қутадғу билиг‖нинг фақат тўртликлари ажратиб 
олдик ва бу қуйидаги омиллар билан асосланади: 
1. Асар ҳажми жуда катта, у ўн уч минг мисрадан кўпроқ ҳажмга эга. 
Бутун асарни рус ва икки инглизча таржималари билан қиѐслаш катта куч ва 
вақтни талаб қилади, диссертациянинг хажми ҳам бунга имкон бермайди. 
2. ―Тўртликлар ўзларининг вазни, мавзу ва услуб хусусиятлари, бадиий 
тасвир принципларига кўра асарнинг бошқа қисмларидан мутлақо фарқ 
қилмайди‖
1
, демак, биз тўртликлар мисолида ҳам асар бадиий 
хусусиятларининг таржимада акс этиш муаммолари устида фикр юрита 
оламиз.
3. Асарда 200 дан ортиқ тўртлик мавжуд, рус ва икки инглизча 
таржимадаги тўртликлар билан 800 дан ортиқ, яъни 3200 дан ортиқ мисрани 
ташкил этади. Бу ҳажм мавзуни атрофлича ѐритишга етарли имкон беради.
1
Тўхлиев Б. Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖и ва айрим жанрлар такомили (Маснавий, тўртлик, 
қасида). – Т.: Аср-Матбуот, 2004. – Б. 27. 




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling