Бадиий таржима хусусиятлари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1619869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Qutadgu bilig tortliklari tarjimasi Monografiya Sidiqov

ааба (иккилик шакл: одатда, учинчи қаторда ички қофия б қўлланилади)‖, 
абба (бир-бирига боғланувчи қофия), абаб (кесиб ўтувчи қофия 
(перекрестная)), аабб (жуфт қофия)‖. Катренда, одатда, қисқа ҳажмда катта 
маъно англатувчи лирик ва дидактик шеърлар яратилади‖
2
. Рус шеъриятида 
бу термин сонетнинг биринчи икки бандига нисбатан ҳам қўлланилади:
Вечер уснул в траве, 
Ветром прогнав рассвет. 
Вой волчий будто свой –
Нет тебя рядом, нет... (С.Есенин)
3

Инглиз ва америка шеъриятида ҳам тўртлик (quatrain) кенг тарқалган 
жанр саналади. Инглиз тилли шоирлар асосан тўртликнинг қуйидаги 
шаклларида ижод қиладилар: 
1. Баллада (The ballad stanza). Бундай тўртликлар асосан халқ 
қўшиқлари таъсирида ѐзилган шеърларни ўз ичига олиб абсб тарзида 
қофияланади. 
There lived a wife at Usher's Well, 
And a wealthy wife was she; 
She had three stout and stalwart sons, 
And sent them o'er the sea. (Anon., The Wife of Usher's Well
Бундай тўртликларнинг, асосан, жуфт мисраларигина қофияланиб, тоқ
мисралари очиқ қолади. 
1
Султон И. Адабиѐт назарияси. – Т.: Ўқитувчи, 2005. – Б. 233. 
2
 http://www.liveinternet.ru/users/2106521/post80252058/. 
3
http://feb-web.ru/feb/litenc/encyclop/le5/le5-1631.htm.


29 
2. Қаҳрамонлик ѐки марсия тўртликлари (The heroic quatrain, or elegiac 
stanza). Инглиз шеъриятида кенг тарқалган мазкур тўртликлар асосан 
қаҳрамонларнинг мардликлари ва ғалабаларига бағишланиб, улар марсия 
шаклидаги шеърлардир. Одатда, улар ямбда бўлиб, мисралар навбатма-
навбат: тоқ мисралар ўзаро, жуфт мисралар ўзаро абаб тарзида қофияланади. 
The curfew tolls the knell of parting day, 
The lowing herd winds slowly o'er the lea; 
The plowman homeward plods his weary way, 
And leaves the world to darkness and to me.
(Gray, Elegy Written in a Country Churchyard

3. Жуфт қофияли тўртлик (One rhyming pair enclosing another). 
Тўртликнинг бошланувчи ва якунловчи мисралари ҳамда орадаги икки мисра 
эса ўзаро қофияланади. Бу турдаги тўртликлар ўзининг жозибаси ва 
оддийлиги, оҳорли оҳанги билан аҳамиятлидир. Улар кўпинча абба тарзида 
қофияланиб, замонавий шоирлар томонидан кенг қўлланилади.
Thy voice is on the rolling air; 
I hear thee where the waters run; 
Thou standest in the rising sun, 
And in the setting thou art fair. (Tennyson, In Memoriam
4. Уч қатори қофияланувчи тўртлик (Three rhyming lines). Бундай 
тўртликлар ааба тарзида қофияланиб, инглиз шеъриятида жуда кам 
ишлатилади. Бу шакл шоир ва таржимон Эдуард Фитжеральд ижодида 
кузатилади. У Умар Хайѐм рубоийларини шу шаклда инглиз тилига ўгирган.  
Book of Verses underneath the Bough, 
jug of Wine, a Loaf of Bread-and Thou. 
Beside me singing in the Wilderness- 
Oh, Wilderness were Paradise now! (Fitz Gerald, The Rubаiyаt)
5. Икки мисраси ўзаро қофияланувчи тўртлик (Two couplets rhyming 
quatrain). Бундай тўртликлар асосан аабб тарзида қофияланади. 


30 
A Sensitive Plant in a garden grew, 
And the young winds fed it with silver dew
And it opened its fan-like leaves to the light, 
And closed them beneath the kisses of Night. (Shelley, The Sensitive 
Plant
6. Тўрт қатори бир хил қофияланувчи тўртлик (Four rhyming lines 
quatrain). Одатда, бундай тўртликларда шоирлар қаторларни бир хил аааа 
тарзида қофиялайдилар.
From perfect grief there need not be, 
Wisdom or even memory; 
One thing then learned remains to me, 
The woodspurge has a cup of three.
(Rossetti, The Woodspurge)
1
Кўриниб турибдики, инглиз адабиѐтида тўртликларнинг ўзига хос 
кўринишлари кам эмас. Шунга қарамай, ―Қутадғу билиг‖ тўртликларининг 
инглизча таржималарини қофия мутаносиблиги асосида қиѐсий таҳлил этиш 
бу йўналишда бир қатор ўзига хосликлар мавжудлигини кўрсатиб турибди.
―Қутадғу билиг‖ тўртликларининг қофия тизими ўзига хос. Маълумки, 
―қофия шеър интонациясида, ритмик таркибида, синтактик-семантик 
бирлигида, банд тузилишида муҳим вазифа бажаради, у шеърий нутқни 
оҳангдор ва таъсирли қилишга хизмат этади, мисраларнинг ѐдланишини 
осонлаштиради‖
2
. Н.Комилов асосли таъриф берганидек, ―Қофия барқарор, 
доимий унсур сифатида шеърдаги бошқа мусиқий элементларни эргаштириб, 
бир маромга йўналтириб туради ва айни вақтда мисраларнинг ―бошини 
қовуштиради‖
3
.
1
 http://www.uni.edu/~gotera/CraftOfPoetry/quatrain.html.
2
Салаев Ф., Қурбонниѐзов Г. Адабиѐтшунослик атамаларининг изоҳли сўзлиги. – Т.: Янги аср авлоди, 2010. 
– Б.317. 
3
Комилов Н. Фирдавсийнинг шеърий карвони // Таржима санъати. 5-к. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт 
ва санъат нашриѐти, 1980. – Б.110. 


31 
―Қутадғу билиг‖ тўртликларнинг рус ва инглиз тиларидаги 
таржималари қиѐсий таҳлил этилганда уларнинг қофияланиши қуйидагича 
эканлиги аниқланди: 
Қофияланиши 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling