Бадиий таржима хусусиятлари
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Qutadgu bilig tortliklari tarjimasi Monografiya Sidiqov
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Тўртликлар таржимасида қофия
1 Бу ҳақда қаранг: Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. Транскрипция ва ҳозирги ўзбек тилида тавсиф Қ.Каримовники. – Т.: Фан, 1971. – Б. 67. 25 1.2. Тўртликлар таржимасида қофия ―Қутадғу билиг‖ шеърий шаклда битилган дидактик достон. Ундаги тўртликларга таянувчи поэтик шакл анча қадимги анъаналарга эга. Р.Орзибеков кўрсатганидек: ―Туркий тилдаги адабиѐтлар устида тадқиқот ишлари олиб борган… Фуод Кўпрулизода, Т.Кавалский, М.Ҳамроев, Э.Рустамов, М.Юнусов ва бошқалар рубоий шаклининг туркий халқлар адабиѐтида ҳам жуда қадимги анъаналари борлигини, жумладан, унинг пайдо бўлишида туркий халқлар адабиѐтидаги қадимги тўртликларнинг таъсири муҳим роль ўйнаганлигини таъкидлайдилар‖ 1 . Биз И.Ҳаққулов, М.Маматқулов ва бошқаларни ҳам шу қараш тарафдорлари қаторига киритишимиз мумкин. Маълумки, ―Қутадғу билиг‖ маснавий шаклида, арузнинг мутақориб баҳрида битилган. Таъкидлаш жоизки, ―Қутадғу билиг‖нинг жанр хусусиятлари ҳақида бир қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган. Бу борада Р.Р.Арат, А.А.Валитова, И.В.Стеблева, Б.Тўхлиев ва бошқаларнинг изланишлари алоҳида эътиборга сазовор. Улар мавзу бўйича эълон қилган мақолалари, шунингдек, алоҳида рисолаларида асар поэтикаси хусусида таҳлилий хулосалар чиқариб, Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖ асарида бошланган мазкур шеърий шакл Аҳмад Югнакийнинг ―Ҳибат ул- ҳақойиқ‖, Хоразмийнинг ―Муҳаббатнома‖, Дурбекнинг ―Юсуф ва Зулайҳо‖, Навоийнинг ―Хамса‖сида давом эттирилганлиги таъкидлаб ўтишади 2 . Шу ўринда эътироф этиш керакки, Юсуф Хос Ҳожиб туркий ѐзма эпик анъаналарнинг асосчиларидан бири саналади. Бу борада кўпгина тадқиқотларда жиддий фикрлар келтирилган: ―Бинобарин, ижтимоий ҳаѐтга бўлган муносабат, ҳаѐтни фалсафий идрок этиш Юсуф Хос Ҳожибдан кейин ўтган Аҳмад Югнакий, Ҳайдар 1 Orzibekov R. O‗zbek lirik she‘riyati janrlari. – T.: Fan, 2006. – B. 149. 2 Тўхлиев Б. Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖и ва айрим жанрлар такомили (Маснавий, тўртлик, қасида). – Т.: Аср-Матбуот, 2004. – Б.6. 26 Хоразмий ва Алишер Навоий ижодида янада чуқурлашдики, бунда албатта Юсуф Хос Ҳожибнинг хизматлари бениҳоят чексиздир‖ 1 . ―Ҳибат ул-ҳақойиқ‖даги айрим байтлар ўрни-ўрни билан адиб Аҳмаднинг Юсуф Хос Ҳожиб фикрларига таянганлигини исботлайди‖ 2 . Тўртликлар мустақил, мазмунан тугалланган шеърий шакл бўлиб, уларда фикр ихчам, лўнда ифодаланади. Туркий шеъриятда тўртликларнинг қўлланилиши борасида М.Маматқуловнинг қуйидаги фикрлари ҳам асосли: ―Тўртликлар туркий халқлар фольклорида қадимдан кенг қўлланилиб келган. Халқ қўшиқларининг асосини тўртликлар ташкил этиши фикримизга далил бўла олади. Туркийлар Исломни қабул қилгач, ѐзма адабиѐтда арузнинг мавқеи кўтарила борди ва у туркий шеъриятнинг асосий вазни бўлиб қолди. Бу ҳодиса шеъриятнинг шу даврдаги эҳтиѐжи билан изоҳланади‖. Юсуф Хос Ҳожиб тўртликларининг кейинги даврлардаги кўплаб ижодкорларга ижобий таъсири ҳақида ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, М.Ф.Кўпрулизода ―Қисас ул-анбиѐ‖ таркибидаги мутақориб вазнида битилган тўртликлар ―Қутадғу билиг‖ ва ―Ҳибат ул-ҳақойиқ‖ анъанасига таяниб ѐзилганлигини таъкидлайди‖ 3 . Асардаги тўртликларнинг сони борасида ҳам турлича фикрлар билдирилган. Шунинг учун асар тўртликларининг адабиѐтшунослик нуқтаи назаридан ўрганилган жиҳатларига эътибор қаратишимиз жоиз. ―Қутадғу билиг‖даги тўртликларнинг миқдори юзасидан олимларнинг фикрлари турлича. Жумладан, ―Фитрат уларни 182 дан ортиқ, И.В.Стеблева 200 дан ортиқ, Х.Усмонов 50 дан ортиқ, А.Н.Самойлович 202 та, Қ.Каримов 205 та 1 Жўраев О. Мажозий дидактик талқинлар. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1989. – Б. 312. 2 Маматқулов М. Қадимги туркий адабиѐтда жанрлар поэтикаси: Филол. фан. ном. ... дисс. – Т.: 2004. – Б. 42. 3 Хўжанова Г. ―Ҳибат ул-ҳақойиқ‖ ҳақиқатлари. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 2001. – Б. 78. 27 эканлигини таъкидлаганлар. Кейинчалик асарнинг учта қўлѐзмасини қиѐслаш орқали уларнинг сони 210 та эканлиги маълум бўлди‖ 1 . Асар тўртликларининг муаллифи масаласи ҳам тортишувларга сабаб бўлган. Бир гуруҳ олимлар, жумладан, А.Фитрат, Х.Усмоновлар уларни бошқа муаллифларга тегишлилигини таъкидласалар, яна бошқалари асар тўртликларининг айримлари муаллифга, қолганлари бошқа муаллифларга тааллуқли эканлигини уқтирганлар. Савол туғилади, айнан қайси муаллифларга? Бу савол очиқ қолган. А.А.Валитова ва Қ.Каримовлар тўртликларнинг асосий қисми Юсуф Хос Ҳожибга тегишли, баъзилари фольклорга алоқадорлигини таъкидлашган. Бу ўринда алоқадорлик масаласини ўзлаштиришдан фарқлаш керак. Чунки асар тўртликларининг бош ғояси марказида инсон омили туради. Ёзувчи ѐки шоир кишилик жамиятида яшаб ижод қилар экан, шу жамият ғояларидан алоҳида ҳолда ижод қила олмайди. Демакки, ҳар қайси адиб жамият ғоялари доирасида яшайди. Юсуф Хос Ҳожиб тўртликларида фольклор намуналарининг бўлиши табиий ҳол сифатида қабул қилиниши лозим ва буни фольклордан айнан кўчирма сифатида қабул қилиш ноўрин. Тўртликларнинг вазни, мавзуи, бадиий тасвир воситалари ва услубини чуқур таҳлил этган Б.Тўхлиев асар тўртликларининг барчаси айнан муаллифга тегишли эканини уқтиради. Бизнинг фикримизча ҳам асардаги тўртликларнинг ҳаммаси Юсуф Хос Ҳожибга тегишли. Тўртлик ҳақида гапирилганда унинг бошқа шеърий шакллар – бандлардан фарқли жиҳатларига ҳам эътибор қаратиш лозим. ―Маснавийдан фарқли ўлароқ, тўртлик бандда қофия тартибини турлича ўзгартириш имконияти бор. Шунинг учун тўртлик шаклида ѐзилган асарларда шоирлар 1 Тухлиев Б. Вопросы поэтики ―Кутадгу билиг‖ Юсуфа Хас Хаджиба. – Т.: Аср-матбуот, 2004. – С. 26. Бу ҳақда яна қаранг: Фитрат Абдурауф ―Қутадғу билик‖ // Танланган асарлар. II жилд. Илмий асарлар. Нашрга тайѐрловчи ва изоҳлар муаллифи Ҳ.Болтабоев. – Т.: Маънавият, 2000. – Б. 15. 28 ўзларини анча эркин ҳис этадилар ва фақат қофиядагина эмас, вазнда ҳам янги турлар юзага келтиришга уринадилар‖ 1 . Рус шеъриятида ҳам тўртлик жанри кенг қўлланилади. ―Катрен (французча – quatrain – тўртлик) – тўрт қатордан иборат, тоқ ѐки жуфт қофияланувчи мустақил шеърий жанр бўлиб, Европа шеъриятида кенг қўлланилади. Унинг беш хил қофияланиш тури бор: аааа (монорим қофия), Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling