Баёни бухоро шахар


Download 175.14 Kb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi175.14 Kb.
#1534760
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Документ Microsoft Office Wordййй


Бухоро шахар 4-сон оилавий поликлиникаси ва 17–сон МФЙ билан ўтказилган
БАЁНИ
Бухоро шахар 24.11.2022й
Қатнашди: 40 фуқаро
Иштирок этувчилар: МФЙ фаоллари ва оилалар .
Даха хамширалари: Бозорова Ш
Маърузачи: 4-сон ОП врачи: Ёдгорова Максад
1.Болаликдан ногиронликнинг олдини олиш-соғлом келажак гарови
Поликлиника врачи Ёдгорова Максад сўзга чиқиб оила кодексида ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклиф этилаётганлиги, 2021 йилнинг иккинчи ярмида республика бўйича жами 1210 та яқин қариндошлар (529 та — холавачча, 307 та — тоғавачча, 178 та — амакивачча, 196 та — аммавачча) ўртасида никоҳ ҳолатлари қайд қилинган. Ўзбекистонда ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Оила кодексига ўзгартириш оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасида таклиф этилмоқда.Оила кодексига асосан, ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади.Хозир ер юзида инсоният тарихидаги ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ ногиронлик ҳолатлари мавжуд. 1970 йилда ўтказилган глобал тадқиқот натижаларига кўра, сайёра аҳолисининг 10 фоизида ногиронлик ҳолатлари борлиги аниқланган, бугун эса бу кўрсаткич 15 фоиз, яъни 1 млрд.дан зиёд киши.Ҳеч ким ногиронликдан тўла кафолатланмаган. У ҳаёти давомида сурункали касалликлар ёки бахсиз ҳодиса боис ногиронлик орттириши, ҳали тиббиётга ҳам маълум бўлмаган сабаблар билан ногирон бўлиб дунёга келиши мумкин.Бу аксиома – атрофимизда ҳар доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлиб келадиган, аммо биз ўзимизни эшитмаган, кўрмаганга соладиган, ўзимиздек тенг ҳуқуққа эга бўлган инсонлар тақдири ҳақида жиддий ўйлаб кўришга ундайди.Ҳаёт давомида орттириладиган ногиронликдан тўла ҳимояланиш имконсиз. Аммо туғма ногиронликнинг юзага келишида аксар ҳолларда ота-онанинг таъсири ҳам бўлади. Натижадан эса ҳамма, айниқса бегуноҳ гўдак қийналади.Шу боис ҳар бир инсон келажак авлод олдида масъулиятни ҳис қилган ҳолда насл занжирини давом эттиришда хатоликларга йўл қўймасликка ҳаракат қилиши, бунда нималарга амал этиши кераклигини билиши лозимТуғма ногиронлик туфайли бир йилда 303 мингдан зиёд бола ҳаётининг биринчи тўрт ҳафталигида вафот этади.50 фоиз ҳолатда туғма ногиронлик сабабларини билиб бўлмайди. Аммо тиббиёт бундай аномалияларнинг пайдо бўлиши эҳтимолини оширувчи қатор омилларни аниқлаган.Ижтимоий-иқтисодий омилларТўлақонли яшаш учун ресурслар етишмайдиган мамлакатлар ва оилаларда туғма ногиронлик ҳолатларининг юқорилиги аниқланган.Оғир кўринишдаги туғма ногиронликнинг 94 фоизи аҳоли даромади ўртача ёки ўртачадан паст бўлган давлатларда кузатилади. Чунки бундай шароитда аёлларнинг сифатли ва тўйимли овқатланиш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти пасаяди. Доимий депрессив кайфият ҳукм суради.Генетик омилларҚоннинг аралашуви (яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ) туғма ногиронликнинг асосий ва энг кўп кузатилган сабабларидандир.Шунингдек, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан бўлган ҳомиладорликда ҳомиланинг нобуд бўлиши, чақалоқнинг илк ойлардаги ўлими, ақлий заифлик эҳтимоли икки бараваргача ошади.Ерта ёки кеч туғуруқЕрта ёшдаги ҳомиладорлик боланинг жисмоний етишмовчилик билан туғилиш эҳтимолини пайдо қилади. Кеч туғуруқ эса Даун синдроми каби хромосома аномалиялари бўлган боланинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.ИнфекцияларСифилис, қизамиқ сингари инфексияларни бошдан кечирган оналарда ҳомиланинг ривожланишида ўзгаришлар бўлиш эҳтимоли ортади.Онанинг тўйиб овқатланмаслигиОнадаги ёд, фолий кислотаси ва бошқа витаминлар етишмовчилиги, семизлик, қандли диабет ҳолатлари ҳам носоғлом ҳомилага олиб келиши мумкин.Ота ёки онадаги алкоголизм ва тамаки чекиш эса туғма ногиронликнинг асосий айбдорлари ҳисобланади.Экологик омилларРадиоактив нурланиш, ҳавода кимёвий зарарли моддалар нисбатининг юқори бўлиши, кон, чиқинди полигони, кимёвий заводлар ҳудудида яшаш ҳам туғма ногиронликка сабаб бўлиши мумкин.Инсон ҳаёти давомида қабул қиладиган нотўғри қарорларнинг айримлари учун нафақат ўзи, балки авлодлари ҳам товон тўлашига тўғри келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса келажак олдидаги масъулиятни ҳис қилиш, ногиронларни ҳимоя қилишгина эмас, ногиронликни пайдо қилувчи сабаблар билан курашиш керак. Ҳар бир гўдакнинг тўлақонли ҳаёт кечиришга ҳаққи бор. Маъруза давомида мавзу юзасидан савол-жавоб ва қизғин мунозараларга уланиб, йиғилганлар жуда зарур ижтимоий-ҳуқуқий,тиббий билимларга эга бўлдилар.

Download 175.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling