Баёни бухоро шахар


Download 175.14 Kb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi175.14 Kb.
#1534760
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Документ Microsoft Office Wordййй

17-сон махалла раиси

Бухоро шахар 4-сон оилавий поликлиникаси ва 17–сон МФЙ билан ўтказилган
БАЁНИ
Бухоро шахар 2022й
Қатнашди: 44 фуқаро
Иштирок этувчилар: МФЙ фаоллари ва оилалар .
Даха хамширалари:
Маърузачи: 4-сон ОП врачи:
Бронхиал астма хақида умумий маълумот
Поликлиника врачлари Эргашева Гулшан ва Ахмедов Иброхим Махмудович сўзга чиқиб, бронхиал астма нафас йўлларининг сурункали касаллиги бўлиб, унинг асосида доимий яллиғланиш белгилари ётади. Яллиғланиш жараёнида бронхлар сезувчанлиги ортиб, натижада бронх-ўпка тизимида ўзгаришлар юзага келади. Бу ўзгаришлар беморларда такрор-такрор нафас қисиши, ҳансираб қолиш, кўкрак қафасида хириллаш ва оғирлик пайдо бўлишига ҳамда кечалари йўтал хуружи тутишига олиб келади. Астма сўзи “бўғилиш”, “ҳансираш” маъноларини билдириши бежизга эмас. Чунки бронхиал астмага дучор бўлганлар бронхлар шиллиқ қаватининг шишиши, шиллиқ ишлаб чиқаришнинг кучайиши ва бронхспазм туфайли тез-тез нафас қисишидан шикоят қиладилар. Хасталикнинг илк хуружлари болаликда ёки балоғатга етиш даврида бошланиши мумкин. Айрим одамларда эса бу касаллик кексалик ёшида ҳам ривожланади. Бронхиал астма кўпинча бирор касаллик (нафас йўлларининг жиддий яллиғланиши, зотилжам, қизамиқ, аёлларда жинсий аъзолар яллиғланиши) ёки қаттиқ асабийлашиш ва руҳий зўриқишдан кейин пайдо бўлади. Ёзнинг ўзгарувчан кунларида, айниқса об-ҳаво совуқ ва нам бўладиган кўклам ҳамда куз фаслларида бронхиал астма хуружлари кучаяди. Бронхиал астма жуда кўп сабабларга кўра келиб чиқади. Барча аллергик касалликлардаги каби бронхиал астма ҳам “аллерген” деб аталадиган баъзи моддаларга организм сезгирлигининг ошиши туфайли пайдо бўлади. Аллергенлар организмга нафас, овқат ҳазм қилиш йўллари, тери ва шиллиқ пардалар орқали кириши мумкин. Унутмаслик керакки, аллергенлар бронхиал астмадан ташқари эшакем, конъюнктивит, ринит, мигрен сингари касалликларни ҳам келтириб чиқаради. Олимларнинг кузатиш натижаларига кўра, қуйидагилар бронхиал астма хуружларини қўзғатади: — мушук, ит жунлари, уйда боқиладиган қуш ва паррандаларнинг патлари; — аквариумдаги балиқлар тангачалари, шунингдек уларга озиқа сифатида бериладиган дафния толқонлари; — тухум, шоколад, асал, қулупнай, апельсин, ёнғоқ сингари истеъмол маҳсулотлари; — кундалик турмушда ишлатиладиган кимёвий моддалар (масалан кир ювиш воситалари, ҳашаротларга қарши заҳарли сепмалар, ҳўл ва қуруқ меваларни узоқ сақлаш учун қўлланиладиган дорилар); — кутубхоналарда сақланаётган эски китобларнинг гардлари, деворга осилган ёки полга тўшалган гиламларнинг чанглари. Булардан ташқари, хонадонлардаги уй каналари (эскирган жун адёл ва парёстиқларда кўп учрайди), ховлиларда ўсадиган баъзи дарахтлар (чинор, терак), ҳайвонлар (хонаки иссиққонли жониворлар) , озиқ-овқатлар (цитрус мевалар ва донли маҳсулотлар) дорилар (пенициллин, стрептомицин, аспирин, сульфаниламидлар узоқ вақт қабул қилинганда) ҳам кишиларда бронхиал астмани юзага келтиради. Шунингдек чақалоқлигида кўкракдан эрта ажратилиб сунъий овқатлар билан боқилган баъзи болаларга юқорида таъкидланган маҳсулотлар берилса, уларнинг баданига тошма тошишидан бошлаб то бронхиал астма хуружигача олиб борадиган аллергик касаллик белгилари пайдо бўлиши мумкин.

Download 175.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling