Баёни бухоро шахар
Download 175.14 Kb.
|
Документ Microsoft Office Wordййй
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17-сон махалла раиси
БАЁНИ
Бухоро шахар 2022й Қатнашди: 44 фуқаро Иштирок этувчилар: МФЙ фаоллари ва оилалар . Даха хамширалари: Маърузачи: 4-сон ОП врачи: КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА. Поликлиника врачлари Эргашева Гулшан ва Ахмедов Иброхим Махмудович сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган. Мазкур қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Қарорга билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг: • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги А/РЕС/45/106-сон резолюцияси билан эълон қилинган 1 октябрь – “Халқаро кексалар куни”ни Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳар йили ушбу санада кенг нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи; • вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб раҳбар ўринбосаридан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари бўйича масъул этиб белгиланади ва “фахрийлар кенгашлари” фаолиятини мувофиқлаштиради; • меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини узоқ йиллик самарали фаолияти учун тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиш жорий этилади. Республика кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда:“Кексалар маслаҳати” гуруҳларини доимий равишда ҳомийлик ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўради; • ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли дастурлар ва йўл харитларини ишлаб чиқишда “Кексалар маслаҳати” гуруҳларнинг таклифларини инобатга олади; • “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳарлар ва зиёратгоҳларга ташрифларини уюштиради. 17-сон махалла раиси Download 175.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling