Баённомаси 2022 йил 30 август Фарғона шаҳри Қатнашдилар – Кенгаш аъзоларидан 27 нафари, таклиф қилинганлар. Йиғилиш раиси – проф. А. Расулов. К у н т а р т и б и д а


Хорижий тиллар кафедрасида чет тили ўқитувчиларининг сертификат олишлари ҳолати


Download 87.76 Kb.
bet12/14
Sana04.10.2023
Hajmi87.76 Kb.
#1691723
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-jigilish-bayonnomasi-2022-2

5. Хорижий тиллар кафедрасида чет тили ўқитувчиларининг сертификат олишлари ҳолати ҳақида О. Отақулов ахборот берди.
Ушбу масала юзасидан Компьютер инжиниринги факультети декани О.Отақулов ахборот берди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарорининг 5-банди ва “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарорига биноан 2022-2023 ўқув йилига қадар давлат ОТМларида фаолият юритаётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлишлари кўрсатиб ўтилган. Ҳозирги кунда Хорижий тиллар кафедрасида 2 та ўқитувчи Н. Қурбонов ва З.Жўраевалар юқоридаги сертификатларни олиш учун Давлат тест маркази веб сайти орқали рўйхатдан ўтишган, тест синовлари октябрь-ноябрь ойларида ўтказилиши Марказ томонидан белгиланган.
Факультет декани О. Отақулов ушбу масала 2022 йил 29 августда ўтказилган факультет Кенгашининг 1-сонли йиғилишида кўриб чиқилганлиги, ижобий фикрга келиниб, филиал Кенгашига кўриб чиқиш учун тавсия қилинганлигини билдирди.
О.Отақулов юқоридаги ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳар иккала ўқитувчига 2022 йилнинг ноябрь ойига, яъни сертификат натижалари чиққунига қадар меҳнат фаолиятини давом эттириш учун муддат берилиши ҳақида Кенгашга таклиф киритди.
Ушбу масалага фикр билдирган Хорижий тиллар кафедраси мудири в.б. М.Тошпўлатова, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Умаров, ТСНҚБ бошлиғи М.Тешабоев, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Рустамовлар юқоридаги таклифларни қўллаб-қувватладилар.
Кенгаш аъзолари бир овоздан О.Отақуловнинг таклифини маъқулладилар.


6. Диссертация мавзуларини тасдиқлаш ҳамда илмий маслаҳатчи тайинлаш тўғрисида сўзга чиққан филиал Илмий котиби М. Мирзаев Телекоммуникация инжиниринги кафедраси катта ўқитувчиси Жўраева Гулноза Фазлитдинованинг 01.04.01 – Ярим ўтказгичлар физикаси ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланадиган “Қуёш радиациясидан оддий ёруғлик оладиган қурилма яратиш ва улардан халқ хўжалигида фойдаланишнинг илмий техник асосларини аниқлаш” номли диссертация ишига доир кафедра томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Нурдинова Разияхон Абдихаликовна номидан ушбу ишга илмий маслаҳатчи бўлишга берилган розилик хати мазмуни билан Кенгаш аъзоларини таништирди.
Доцентлар О. Райимжонова ва С. Сабировлар юқоридаги диссертация мавзусининг актуаллиги ва долзарблиги ҳақида фикр-мулоҳаза билдирдилар.

Download 87.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling