Баённомаси 2022 йил 30 август Фарғона шаҳри Қатнашдилар – Кенгаш аъзоларидан 27 нафари, таклиф қилинганлар. Йиғилиш раиси – проф. А. Расулов. К у н т а р т и б и д а


-2023 ўқув йилида ТТЖда туриш учун тўлов масаласи


Download 87.76 Kb.
bet11/14
Sana04.10.2023
Hajmi87.76 Kb.
#1691723
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-jigilish-bayonnomasi-2022-2

3. 2022-2023 ўқув йилида ТТЖда туриш учун тўлов масаласи юзасидан А.Кадиров сўзга чиқиб, ўтган ўқув йилида талабалар ётоқхонасида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ишлар, янги ўқув йилида ТТЖ талабаларни қабул қилишга тайёрлиги ҳақида ахборот берди ҳамда янги ўқув йилида ТТЖда яшаш учун ойлик тўлов миқдорини белгилаш лозимлигини таъкидлади.
Ушбу масалага филиал Касаба уюшмаси раиси И. Рустамов, филиал бош ҳисобчиси М. Нурматов, ТТЖ мудири М.Носиров, директор ўринбосарлари фикр-мулоҳаза билдирдилар, таклифларни ўртага ташладилар.
Кенгаш аъзолари фикр-мулоҳазалар асосида ТТЖда туриш учун ойлик тўлов миқдорини 2022-2023 ўқув йили учун 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилаш мумкин, деган хулосага келдилар.


4. Шартнома тўлови бўйича қарздор талабалар ҳақида факультет деканлари О. Отақулов, Ф. Мухтаровлар ахборот бердилар.
Ушбу масала юзасидан Компьютер инжиниринги факультети ҳамда Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети деканлари О.Отақулов ва Ф. Мухтаровлар ахборот бердилар.
Ахборотлардан маълум бўлдики, бакалавриат ва магистратура бўйича кундузги ва сиртқи таълим шаклида ўқиётган Компьютер инжиниринги факультетида 79 та талаба, Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультетида эса 141 та талаба шартнома тўловларини тўлиқ бажармаганлар, яъни тўловларни амалга оширишмаган.
Факультет деканлари О. Отақулов ва Ф.Мухтаровлар ушбу масала 2022 йил 25, 29 август кунларида ўтказилган факультет Кенгашларининг 1-сонли йиғилишида кўриб чиқилганлиги ҳамда талабаларни ижтимоий ҳимоялаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, филиал Кенгашидан шартнома тўловларини тўлиқ амалга оширмаган талабаларга тўловларни амалга ошириш учун маълум муддат белгилашни сўралганини маълум қилдилар.
Филиал директори А.Расулов бу масалада фикр билдириб, ҳар иккала факультетнинг маъмурияти гуруҳ тьюторларини, кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда шартномадан қарздор талабалар билан алоқа боғлаб, тўловларни амалга оширишга зудлик билан киришиш кераклиги, бу камчиликни тезликда бартараф этишни таъкидлаб ўтди.
Факультет деканларининг юқоридаги таклифини қўллаб-қувватлаб, директор ўринбосарлари А.Кадиров, Б.Полвонов, бош ҳисобчи М.Нурматов, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Рустамов, кафедра мудирлари С. Сабиров ва И.Билоловлар фикр-мулоҳаза билдирдилар ҳамда қарздор талабаларга тўлов муддатини 2022 йилнинг 20 сентябригача деб белгиланди.



Download 87.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling