Баённомаси 2023 йил сонли
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан
Download 219.6 Kb.
|
ЖШ муҳокамасига
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Эшитилди
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан
Эшитилди: ташкилот раҳбари ------------------ 2020-2022 йиллар учу тузилган жамоа шартномасини 2022 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятларини бажарилиши ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси --------------- касаба уюшмаси қўмитасининг 2022 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган касаба уюшма қўмитасининг мажбуриятларини бажарилиши ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Музокорада сўзга чиқди:------------------------ олиб борилган ишлар ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб, жамоа шартномаси бандларини ҳар икки томондан ижросини “қониқарли” деб топиш таклифини билдирдилар. Таклиф бир овоздан маъқулланди. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Эшитилди: жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси, раҳбар ўринбосари -------------------------- маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини 2022 йил давомидаги бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Далолатнома юзасидан музокарада сўзга чиқди: --------------- далолатномани мукаммал тайёрланганлиги, бажарилмаган бандларни келгуси йилда бажарилишига эътибор кучайтириш лозимлигини таъкидладир ҳамда далолатномани тасдиқлаш таклифини билдирдилар. Таклиф бир овоздан маъқулланди. Музокарада иштирок этганларнинг фикр-мулоҳазалари ва кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган таклифларни инобатга олиниб умумий йиғилиш қарор қилади: 1. 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот директори ---------------- ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ----------------нинг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин(1 ва 2-иловалар). 2. 2020-2022 йилларгамўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича текширув маълумотнома-далолатномаси тасдиқлансин(3-илова). 3. 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб топилсин. 4. Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси 2023 йил 28 апрелидан кучга кириши инобатга олинсин ҳамда меҳнат жамоасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини ишлаб чиқиб, уни жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш ҳамда қабул қилиш 2023 йил 10 майгача бўлган муддатга белгилансин. 5. Маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси тасдиқлангунча амалдаги жамоа шартномаси ўз кучида қолдирилсин. 6. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси бажарилишини текшириш комиссиясига: -2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасига таклиф ва мулоҳазалар жамлаш ва жамоа шартномасига киритиш; -жамоа шартномасини барча бандларини ўз вақтида ижтимоий шериклик асосида бажарилишига эришиш; -жамоада юзага келадиган меҳнат низоларини ҳамда келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда ва жамоа шартномасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш; -Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Меҳнат қонунчилиги, ходимлар меҳнатини муҳофазаси ҳамда Ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиниши юзасидан жамоатчилик мониторингини ўрнатиш вазифалари топширилсин. 7. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ташкилот директори --------------- ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси ---------------------лар зиммасига юклатилсин. Download 219.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling