Баённомаси 2023 йил сонли


Ташкилот раҳбари: ------------ ------------------


Download 219.6 Kb.
bet4/10
Sana18.06.2023
Hajmi219.6 Kb.
#1558875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЖШ муҳокамасига

Ташкилот раҳбари: ------------ ------------------

Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2022 йил ----------------даги _________-сонли баённомасига 2-илова




Маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида касаба уюшмаси қўмитаси раиси ----------------------------------------нинг
Ҳ И С О Б О Т И

Маъмурият ва касаба уюшмаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси 2020 йилнинг меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида тасдиқланган бўлиб, мазкур жамоа шартномасининг 2022 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан шартномада юклатилган вазифалар имкон қадар бажарилди.


Жамоада жами ---- нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан: аёллар --- нафар, педагог ходимлар--- нафар, ишчи ходимлар --- нафар, --- ёшгача бўлган ёшлар --- нафар, декрет таътилида бўлган аёллар --- нафар, ишлаётган пенсионерлар --- нафарни ташкил этади.
Маъмурият билан касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан ташкилотдаги касаба уюшмаси аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда ташкилот фаолиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди. Ички меҳнат тартиби қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда касаба уюшмаси қўмитаси фаол иштирок этди.
Касаба уюшмаси жамоа шартномасига киритилган мажбуриятларни бажариш жараёнида касаба уюшмаси аъзолик бадали тушумидан моддий ёрдамга --------- минг пуллик, ---------- озиқ-овқатга, путёвкага ------, рағбатлантиришга ------- минг, маданий тадбирлар ва совғаларга ----------- минг, спорт ишларига -------- минг сарфланди.
2022 йилда санаторийларда ---- нафар ходим соғлиғини тиклади. Касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлари асосан моддий ёрдам ва йўлланмалар бўйича бўлиб барчаси қондирилди.
Касаба уюшмасида ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Юбилей санасини нишонлаган ---- нафар ходимларимиз касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Концерт – театрларга ташрифлар ташкил этилди. Саёҳатга ------------ га борилди. Йўлланмалар нафақат ходимнинг ўзи оила аъзоларига ҳам берилди.
Иш берувчи томонидан ходимларга қулай, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилди. Пахта теримига чиқиш йўқ, кўча тозалашлар йўқ, иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолиш холати йўқ.
Ҳар йили ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда Бундан ташқари касаба уюшмасига оид ҳужжатлар тартибга келтирилди. Ходимлар учун “Маърифат соатлари” мунтазам ташкил этилди.
“11 ноябрь- Касаба уюшмалари куни” ташкилотда катта байрам тарзида нишонланди. Маданий-маърифий тиадбир, спорт мусобақаси, “Маърифат соати” ўтказилди. 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” ходимлар ўртасида “Халқ маънавиятининг қуёшлари” кўрик-танлови ташкил этилди ва ғолиб ўқувчилар вилоят ҳокими ва вилоят касаба уюшмаси кенгаши томонидан тақдирланди.
Шу билан шуни таъкидламоқчи эдимки, жамоа шартномаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унинг ижросига юзаки қараш хато ҳисобланади. Бизнинг асосий ишимиз моддий ёрдам, йўлланма ажратиш, маданий ва спорт тадбирлари, саёҳат-зиёратлар, концерт-театраларга ташриф ташкил этиш, тўй ва жанозага пул йиғиш эмас, асосий ишимиз ходимларни жамоа шартномаси орқали ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини назоратини олиб боришдир.
Бундан ташқари барча ходимларниг одоб-аҳлоқ меъёрлари бўйича ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя этишларини эслатиб туриш ва назоратини йўлга қўйишдан иборат
Қолган юқорида қайд этилган тадбирлар кундалик ҳаётий ишлар ҳисобланади.



Download 219.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling