II. муассасанинг ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ
12. Иш берувчи касаба уюшмасини кутилаётган ташкилий ўзгаришлар, иш ҳақи ва меҳнат шароити юзасидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиб турди.
13. Касаба уюшмаси қўмитаси
- ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриб келди;
- ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашди;
- муассасани бошқариш, «Жамоа шартномаси» мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ва дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб борди;
III. Меҳнат шартномаси, бандлик кафотлатлари.
15. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар (шу жумаладан тармоқ, (тариф) келишувлари, ҳудудуий (минтақавий) келишувлар ва мазкур «Жамоа шартномаси») қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солиб келинди.
16.Мутаҳассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ, ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминландилар.
IV. Иш вақти ва дам олиш вақти.
25. Муассасада иш меҳнат қонунларида кўрсатилган хафталик иш соатидан ошмаган ҳолда 5-6 кунлик иш хафтаси асосида ташкил қилинди.
Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти муассаса ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгаланди.
Педагог ходимлар хафталик иш соати тарификация соатига мувофиқ белгиланди.
29. Муассаса қоровуллари учун иш вақти (сменаси) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилди ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинди. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |