Баённомаси профессор-ўқитувчининг исми шариф


Download 46.14 Kb.
bet2/6
Sana27.01.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1134060
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Т.Ж.Хўжанова очи дарс

Янги дарс мавзуси: Диний экстремизм ва терроризм: мафкура ва амалиёт, қарши кураш стратегияси
Мавзу режаси:

  1. Экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассибликнинг мазмун-моҳияти.

  2. Терроризм тушунчаси ва унинг асосий белгилари.

  3. Ислом ниқобидаги экстремизмнинг ғоявий илдизлари.

  4. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари.

Таянч тушунчалар:
Экстремизм, диний экстремизм, фундаментализм, мутаассиблик, ақидапарастлик, террор, терроризм, халқаро терроризм, фирқалар, хорижийлар, сохта салафийлар
Маърузачи янги дарс мавзуси бўйича адабиётларни талабаларга тавсия этди ва улардан фойдаланиш юзасидан қисқача йўналиш берди. Мавзуга оид асосий таянч тушунчалар изоҳи (глоссарий) талабаларга тақдим этилди.
Экстремизм (лотинча – «ақл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш») жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. Уларга диний тус бериш эса, диний экстремизмга олиб келади.
Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.
Экстремистик қарашларни барча динларда, буддавийлик, христианлик, исломдаги турли оқимларда учратиш мумкин. Масалан, мутахассислар католик черковининг эркин фикр юритувчи, ҳукмрон феодал-католик черкови ақидаларини рад этувчи кишилар – папа ҳокимияти душманларини таъқиб қилиш учун ХIII асрда тузилган ва минглаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган инквизиция фаолиятини ҳам экстремизмнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳолайдилар. Аммо ҳозирда ислом дини ниқоби остидаги диний-сиёсий ҳаракатлар аъзолари томонидан турли жиноятлар содир этилаётгани жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.
Фундаментализм – (лотинча – «асос») тушунчасининг маъноси муайян ижтимоий ҳодисанинг дастлабки кўринишини англатади.
Диний фундаментализм – «маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин», деган фикрни илгари суриш таълимотини англатади. Истилоҳда ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларни қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланилади.
«Фундаментализм» атамаси аслида христиан дини билан боғлиқдир. Фундаментализм ибораси биринчи бор I Жаҳон уруши арафасида вужудга келган протестантликдаги ортодоксал оқимларни ифодалаш учун ишлатилган. Бу оқим 1910 йилдан кейин шу ном билан атала бошлаган. Фундаменталистлар христианликнинг анъанавий ақидаларига, айниқса Библиянинг мутлақо мукаммаллигига ишонишни мустаҳкамлаш, уни сўзма-сўз шарҳлашга қатъий риоя қилишни талаб қилдилар. Бу оқим кейинчалик Америкада кенг тарқалиб кетди. 1919 йили Филадельфияда Жаҳон христиан фундаменталистлари ассоциациясига асос солинди.
Ақидапарастлик (араб. – «ақида» – «ишонч», «бирор нарсани иккинчисига боғлаш») муайян шароитда, бирон-бир ғояга қатъий ишониб, уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллаш ёки шунга уринишни англатади. У муайян қонун ва қоидалар таъсир доирасини сунъий кенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади.
Мутаассиблик (араб. – «ғулув кетиш», «чуқур кетиш») ўз фикр-мулоҳаза ва дунёқараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишни англатади. Мутаассиблик барча даврларда турли дин ва йўналишлар орасида кескин низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлган.


  1. Download 46.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling