Баённомаси профессор-ўқитувчининг исми шариф


Download 46.14 Kb.
bet6/6
Sana27.01.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1134060
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Т.Ж.Хўжанова очи дарс

Бозорова М. (Педагогика кафедраси доценти) – Фалсафа фани бўйича кафедранинг етакчи олимлари томонидан билдирилган фикрлар, таклиф ва мулоҳазаларга тўлиқ қўшилган ҳолда маърузачининг педагогик маҳоратини, нотиқлик санъатини, замонавий педагогик технология усулларидан фойдаланганлигини алоҳида қайд этмоқчиман. Устознинг маҳоратига талабалик йилларимдан сўнг ҳозир яна бир марта амин бўлдим. Таклифларим шундаки, талабалар билан жонли мулоқотга янада кўпроқ эътибор берилса, экранда фақат слайдлардан эмас жонли тасвирлардан ҳам фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлур эди. Умуман, дарсни «намунали» деб баҳолаш таклифига қўшиламан.
Шаббозова Д. (Психология кафедраси катта ўқитувчиси) – юқоридаги фикр ва мулоҳазаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда баъзи психологик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Талабаларнинг руҳий ҳолатини ҳисобга олиш, кайфиятини кўтариш, таҳлил қилинаётган мавзуга нисбатан муносабатини шакллантириш учун мулоқотга кўпроқ аҳамият берилиши, савол-жавоб қилиниши, талабалар фикрини ҳам эшитиш лозим эди. Шунга қарамай, очиқ маъруза олий ўқув юрти талабига жавоб беради ва «намунали» деб баҳолашга қўшиламан.
Сатторов А. (табииёт факультети кафедра мудири) – Табиатшунослик фани вакили сифатида мавзу биз учун ҳам долзарб ва қизиқарли бўлди. Табиатшуносликка оид кўплаб тушунчалардан фойдаланилди ва фалсафий жиҳатдан изоҳ берилди ҳамда кўплаб мисоллар ва материаллар баён қилинди. Маърузачининг нотиқлик маҳоратига, овозининг тонига, аудитория эътиборини жалб қила олишига қойил қолиш лозим. Дарснинг камчилиги, аниқроғи, таклифимиз шундаки, аудитория билан жонли мулоқотга кўпроқ эътибор бериш лозим. Ахборот технологиясидан фойдаланишда жонли тасвирларни қўллаш, дарснинг электрон вариантини яратиш мақсадга мувофиқдир. Очиқ маъруза дарси жараёнида ўқитувчи ўзини яхши, эркин тутди. Дарсни «намунали» баҳолаш таклифига қўшиламан.
Доц. Р.Тўраев (ўқув бўлими бошлиғи) – очиқ маъруза ўтаётган ўқитувчи ва унинг кафедра мудирига тайёрланган маъруза матни ва меъёрий ҳужжатлар бўйича тавсиялар билдирди. Мавзунинг матнида ва маъруза жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан янада унумлироқ фойдаланиш зарурлигини қайд этди ва дарснинг электрон вариантини яратиш вазифасини қўйди. Очиқ маърузалар ҳужжатлари Олий таълим Бош бошқармасига тақдим этилишини уқтирди.
Шундан сўнг очиқ маъруза ўтган ўқитувчи, ф.ф.н. А.Раҳмоновга сўз берилди. У ўз олдига қўйилган вазифани бажарганлигини ва назарий жиҳатдан мавзуга оид маълумотларни баён қилишга асосан улгурганлигини, барча ижтимоий фан вакилларига хос камчилик (вақт етишмаслиги) учун иштирокчилардан узр сўради.
Ўқитувчи барча очиқ маъруза иштирокчиларига билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифлари учун миннатдорчилик билдирди. Қайд этилган камчилик ва таклифларни бундан буёнги иш фаолиятида инобатга олишга ва камчиликларга барҳам беришга ваъда берди.


Кафедра йиғилиши қарор қилади:

1. Ф.ф.н., катта ўқитувчи Раҳмонов А.Э.нинг ўтказган очиқ маърузаси олий ўқув юрти талабига тўлиқ мос келади ва «намунали» деб баҳолансин.


Раис: проф. Саматов Ш.Б.


Котиба: ўқит. Максакова Т.В.
Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling