Баённомаси профессор-ўқитувчининг исми шариф


Download 46.14 Kb.
bet5/6
Sana27.01.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1134060
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Т.Ж.Хўжанова очи дарс

Доцент Турсунов М.Б. (кафедра мудири ташқи эксперт, тақризчи) – Очиқ маъруза мавзуси ўта долзарб масалага бағишланганлиги, маърузачи мавзуни нотиқлик маҳорати билан тушунарли ва қизиқарли тарзда, жуда кўплаб маълумотлар асосида, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда баён қилганлигини қайд этди. Маъруза матни ҳам жуда ихчам, намунавий ва ўқув-ишчи дастурларга мувофиқ тарзда тузилганлигини, мавзуга оид 9 та слайд тайёрланганлигини эътироф этди. Маъруза дарси баъзи жузъий камчиликлардан ҳам ҳоли эмаслиги, хусусан, мавзуни баён қилишда вақтнинг тўғри тақсимланмаганлиги ва оқибатда режанинг охирги саволини ёритишга вақт етишмай қолганлиги, Президент асарларидан янада унумлироқ фойдаланиш лозимлиги, мавзуни ёритишда 1 ва 2-саволлар ўрнини алмаштириш мантиқий изчилликни таъминлаши каби таклифлар билдирилди. (Маъруза матнига тақриз илова қилинди). Ўтказилган дарсни «намунали» деб баҳолади.
Доц. Бердиев Н.Б. (тақризчи) – Маъруза ташкилий масала билан бошланиб, кириш қисмида мавзунинг олдинги мавзу билан алоқаси ва боғлиқлиги, унинг фалсафадаги ўрни ва аҳамияти қайд этилди. Ўқитувчи дарс жараёнида мавзуни аудитория мутахассислиги билан боғлаб баён этди, талабаларни фаоллаштиришга уринди, мавзунинг моҳияти равон, тушунарли, нотиқлик маҳорати билан баён қилинди, дарсда 9 та слайд қўлланилиши кўргазмалиликни таъминлади. Дарснинг асосий камчилиги вақтни тўғри тақсимламасликдир. Маъруза ўтиш чоғида 1- ва 2-саволлар баёнига кўп вақт сарфлаганлиги учун 3-саволни тушунтиришга улгура олмади. Аммо ўқитувчи бу саволни ҳам, яъни Ўзбекистондаги глобал муаммоларга оид фикр-мулоҳазалар, факт ва мисолларни айтишга улгурди. Умуман очиқ дарс «намунавий» деб баҳолашга арзийди.
Проф. Саматов Ш.Б. (кафедра мудири – ички эксперт-тақризчи) – Мавзу ниҳоятда долзарб муаммоларга бағишланган, материал жуда бой. Мавзу бўйича тайёрланган маъруза матни илмий, услубий жиҳатлардан намунавий ва ишчи-ўқув дастурларига мос келади, режадаги саволларга аниқ, қисқа ва равон жавоб берилган (Тақриз илова қилинди).
Барча очиқ маъруза иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди.
Мавзу бўйича ўтказилган очиқ дарс ҳам моҳирлик билан, равон нутқ ва талабаларга тушунарли тарзда ўтказилди. Маърузачининг ютуғи дарс жараёнида фалсафа фанини, ўтилаётган мавзуни мутахассислик билан боғлаб тушунтиришидир. Мавзуни тўлиқ баён қилиш учун вақт етишмаслиги катта камчилик эмас, чунки мавзу моҳиятан жуда кенг ва материалларга бой. Дарс бўйича эътирозлар: Мавзуни ўрганишнинг тарбиявий аҳамиятига эътибор қаратиш, Президент асарларини инобатга олиш лозим эди. Шунга қарамай очиқ маъруза дарсини «намунали» деб баҳолайман.
Шунингдек, очиқ маъруза муҳокамасида кафедра аъзоларидан доц. Алимов Я.Э., доц. Жумаев Ж.Ж., к.ўқ. Сафарҳожиев П.лар ҳам фаол қатнашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар, билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни қўллаб-қувватладилар. Шундан сўнг дарс таҳлили учун тегишли мутахассисларга сўз берилди.

Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling