Баённомаси профессор-ўқитувчининг исми шариф


Терроризм тушунчаси ва унинг асосий белгилари


Download 46.14 Kb.
bet3/6
Sana27.01.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1134060
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Т.Ж.Хўжанова очи дарс

Терроризм тушунчаси ва унинг асосий белгилари. Терроризм (лотинча – «қўрқитиш», «ваҳимага солиш») – аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятдир.

Террор – оммавий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликдан ҳамда зўравонлик қилиш билан таҳдид солишдан мунтазам фойдаланишдир. Шундай қилиб, «террор» душманни жисмоний зўравонлик йўли билан қўрқитиш, ҳатто уни жисмонан йўқ қилишни англатади. «Терроризм» эса террор амалиётидир. Бу икки тушунчани шу тарзда чегаралаш мақбул бўлса, у ҳолда террордан келиб чиққан терроризм асло янги ҳодиса бўлмай, бугунги кунгача асрлар қўйнидан етиб келган, деб ҳисоблаш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида «терроризм»га қуйидагича таъриф берилган: «Терроризм – халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ва юридик шахсни бирон бир фаолиятини амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек, террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият».

  1. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. Дин ниқобидаги экстремизм ва у билан боғлиқ терроризм дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатларига алоҳида таҳдид солмоқда. Ер куррасининг турли қитьаларида жойлашган бундай мамлакатларни шартли тарзда бир неча гуруҳга бўлиш мумкин.

Биринчи гуруҳга мансуб Шимолий Африкада жойлашган айрим араб мамлакатлари, жумладан, энг катта араб давлати бўлган Миср Араб Республикаси учун диний экстремизм билан боғлиқ террорчилик ҳаракатлари ҳақиқий муаммога айланди. 1970-1980 йилларда бундай жараён Тунисни ҳам қамраб олди. Мазкур минтақада жойлашган яна бир араб давлати – Жазоирдаги диний-экстремистик ташкилотларнинг қўпорувчилик фаолияти туфайли ўн минглаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган бўлса, радикал оқимлар Суданда ички ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг мутлақо издан чиқишига, Дарфур минтақасининг дунёнинг энг фожиали нуқталаридан бирига айланишига сабаб бўлди.
Иккинчи гуруҳга Осиё қитъасида жойлашган яна бир неча араб давлатларини киритиш мумкин. Турли-туман сиёсий, иқтисодий ва диний-мафкуравий сабабларга кўра, Фаластин ҳудудлари, Сурия, Ироқ Республикаси диний экстремизм билан боғлиқ террорчилик ҳаракатларидан катта талафот кўрмоқда. Айниқса, Сурия давлатининг иқтисодиётига 5 йиллик уруш 255 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар келтирди. Мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларидаги 2 миллиондан зиёд бино ва иншоатлар пойдеворигача йўқ қилинган, нефть-газ қазиб чиқарувчи қувватларнинг кўп қисми «ИШИД» жангарилари қўлида қолмоқда. Шу сабабли, 85% сурияликлар қашшоқ ҳолатга тушиб қолган. БМТ маълумотларига кўра, Сурияни тиклаш учун йилига 100 миллиард АҚШ доллари лозим бўлади. Шундан кейингина 9 йил ичида давлат 2010 йилги даражага чиқиши мумкин. Суриянинг собиқ Бош вазири ва ҳозирда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий Комиссияси ижроий котибининг ўринбосари бўлган Абдуллоҳ ал-Дардорий айтишича, 2010 йили Суриянинг ялпи ички маҳсулоти 62 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган. Аммо, фуқаролар урушидан сўнг ялпи ички маҳсулоти 27 миллиард АҚШ долларига тушиб кетган. Фақатгина ишлаб чиқариш майдонларининг ўзи 90% вайрон қилинган. Турар-жой биноларининг ярми эса бузиб ташланган.
Диний-экстремистик фаолиятнинг учинчи ўчоғи Жануби-Шарқий Осиё минтақасида жойлашган дейиш мумкин. Ушбу хатарнинг оловли нафаси, айниқса, Покистон, Индонезия, Малайзия ҳамда Ҳиндистон ва Филиппиннинг айрим ҳудудларида ўзининг ҳалокатли оқибатларини намоён этмоқда. Бошқача айтганда, қадим-қадимлардан буддавийлик, ҳиндуийлик, ислом ва бошқа динларга эътиқод қилувчилар тинч-тотув яшаб келган улкан ҳудудда ҳам экстремизмнинг қўпорувчилик салоҳияти ўзини кўрсатмоқда.
Ислом мафкура сифатида мусулмонларни бирлаштирувчи кучли омил бўлиб келган. Асрлар давомида турли ижтимоий табақалар ва миллатларни қамраб олиши натижасида, бугунги кунда ислом ўз ривожланишида катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Ислом дини доирасида юзага келган турли қарама-қаршиликлар оқибатида жангари миллатчилик ва диний экстремизмга асосланган сиёсий кучлар ва иттифоқлар пайдо бўлмоқда.
Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш олиб боришда комплекс ва тизимли, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий чора-тадбирларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Албатта, бундай чора-тадбирларни қўллаш катта вақт, тегишли режа ва йирик маблағлар талаб қилади.
Диний экстремизмга қарши курашда халқаро бирдамлик ва келишувлар ҳам катта аҳамиятга эга. Хусусан, ўз ҳудудида диний экстремистлар ва террорчилар фаолиятига йўл очиб бермаслик, уларга ёрдам кўрсатмаслик ва сиёсий бошпана бермаслик ҳаётий-амалий аҳамиятга эга.
Араб – мусулмон давлатлари ичида Миср Араб Республикаси биринчи бўлиб терроризм муаммосига 1940-йилларда, «Мусулмон биродарлар»нинг ўз фаолиятида ишонтириш усулларидан радикал террорчиликка – давлат, полиция ва армиянинг кўзга кўринган арбобларини жисмонан йўқ қилиш йўлига ўтиши натижасида дуч келди. Ушбу давлатнинг диний мутаассибликка қарши курашдаги бир неча ўн йиллик тажрибаси радикал диний гуруҳларга хайрихоҳлик билан қараш, уларни пинҳона рағбатлантириш экстремистик ҳаракатларнинг янада фаоллашувига, янгиларининг пайдо бўлишига имкон яратишини кўрсатади.
Мусулмон мамлакатларининг диний экстремизмга қарши кураш стратегияси умуман олганда, ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишларидан қатъи назар, билвосита ва бевосита қаршилик кўрсатиш усулларини ўз ичига олади.
Билвосита чораларга расмий диний ташкилотлар билан ҳамкорлик, зўравонликка қарши курашда диний арбоб ва муассасаларнинг аҳамиятини ошириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий чора-тадбирларни амалга оширишга ёрдам берадиган дастурларни киритиш мумкин.
Бевосита қаршилик кўрсатиш ўз ичига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан кўриладиган чораларни, аксилтеррорчилик қонунларини қабул қилиш, улардан кенг фойдаланиш каби тадбирларни олади. Шу ўринда, масалан, Миср қонунчилиги диний асосда партиялар ташкил этишни тақиқлашини таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, давлат ноқонуний равишда қурол сақлаганлар, зўравонликни тарғиб этувчилар, радикал гуруҳларни молиявий қўллаб-қувватловчиларга нисбатан қаттиқ маъмурий-жиноий чораларни қўллашини ҳам қайд этиш лозим.
1990-йилларда зўрлик ва террор ҳаракатларининг кучайиши эса Миср ҳукуматини «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонун каби, бир қатор янги ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мажбур қилди. Бундай махсус Қонуннинг қабул қилиниши хавфсизлик идораларига кўпроқ эркинлик бериш ва улар олиб бораётган фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш билан боғлиқ эди.
Мусулмон мамлакатлари диний экстремизм ва зўравонлик муаммоларини илмий ва кенг қамровда ечиш бўйича амалий ишларни ташкил этмоқда. Жумладан, илмий-текшириш институтлари ва стратегик марказларда бу муаммонинг илмий-тизимли таҳлилига катта эътибор берилмоқда. Бу жараёнда ҳар бир мамлакатда муайян ўзига хосликлар кузатилиши, табиий, албатта. Масалан, Индонезияда экстремизмга қарши олиб борилаётган курашда экстремистларнинг йирик вакиллари, жумладан, қамоқда бўлган Абу Бакар Башир томонидан ташкил этилган «ислом мактаблари»ни ёпиш чоралари кўрилаётгани бунга мисол бўла олади. Шунингдек, 2002 йилда Бали оролида содир этилган ва 200 дан ортиқ кишининг умрини хазон қилган портлашларнинг ташкилотчиларидан бири Имом Самудра томонидан ёзилган ва жангарилик ғояларига бой бўлган китобларни босиш ва тарқатиш ман этилганини ҳам қайд этиш зарур.
Бундай ҳаракатлар ҳозирда ҳукумат ва уламоларнинг диний экстремизмга қарши биргаликда олиб бораётган ишларининг бир қисми сифатида қаралмоқда. Умуман олганда, Индонезияда «Полиция иштирокида кучга ва мусулмон уламоларининг фаол иштирокида мафкурага таяниб иш олиб бориш – экстремизмга қарши курашнинг икки фронти» сифатида эълон қилинганини таъкидлаш лозим. Радикал қарашларга қарши кураш бўйича етакчи мусулмон уламолари иштирокида гуруҳ шакллантирилгани ҳам бу йўлда амалий ишларга ўтилганининг исботи бўла олади.
Диний экстремизм ва терроризм муаммоси билан дуч келаётган мусулмон мамлакатлари ушбу масалани турли халқаро форумларда кўтариш билан дунё жамоатчилиги диққатини уни ҳал этишга қаратиб келмоқда. Шунингдек, радикал кайфиятдаги мутаассиблар яшаётган давлатлар билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш ва жиноятчиларни алмашиш бўйича икки томонлама келишувларни имзолашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, араб давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги сиёсатни тартибга солиш ва терроризм муаммосини араб давлатлари Ички ишлар вазирлари мажлисларининг долзарб мавзусига айлантириш йўлидаги ҳаракатлар ҳам шу йўналишдаги ишларнинг узвий қисми ҳисобланади.
Динни қурол қилиб олган бундай экстремистик ҳаракатлар бугун умуман кишилик жамияти ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда. Замонавий экстремизм ва терроризмга қарши кураш давлатларнинг доимий эътиборини, унинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган кўп қиррали сиёсатни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик ва собитликни талаб этади. Шаклланиб, кенг тармоқ отган терроризмга қарши курашмаган давлатлар заифлашиб, ўз халқи ва мамлакати осойишталиги ва барқарор ривожланишини хавф остида қолдиради.
9. Ўқитувчи дарсининг тавсифи - (маънавий-маърифий, илмий-назарий, услубий ва янги педагогик технология нуқтаи-назардан)
Ижобий:

  1. Маърузачи назарий, услубий, амалий ва касбий маҳоратга эга..

  2. Дарсни юқори педагогик, психологик талаблар асосида ташкил эта олди.

  3. Дарс анъанавий ва ноаънавий усуллардан фойдаланилган ҳолда ўтилди.

  4. Талабалар эркин фикрлашга- мунозарага тортилди.

  5. Ахборот технологиялари, кўргазмали қуроллар ва воситалардан унумли фойдаланилди, тарқатма ва тест саволлари талабаларга мустақил ўрганиш учун вазифа сифатида тарқатилди.

  1. Маҳаллий материаллардан кенг фойдаланилди.

  2. Маърузачи ўз олдига қўйган мақсадига эриша олди.


Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling