Багажларни ташиш хизмати. Юк багажларни ташиш Ташишлар учун тўлов
Юк багажининг етиб келиши ва берилиши
Download 21.34 Kb.
|
Багажларни ташиш хизмати. Юк багажларни ташиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.Юк багажини сақлаш ва реализация қилиш.
- 10.Сақлашни расмийлаштириш ва тўлов
8.Юк багажининг етиб келиши ва берилиши
Манзил станцияси қабул қилувчини унинг номига юк багаж етиб келганлиги тўғрисида телефон, буюртма хат ёки бошқа йўллар билан хабардор қилиши шарт. Хабарнома учун ташувчи томонидан белгиланган тариф бўйича йиғим ундирилади. Юридик шахслар манзилига етиб келган юк багажи, юк багаж қабул қилиб олишга ваколатланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим қилган ва йўл юк багаж ведомости орқа томонида имзо чеккан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишонч қоғози бўйича берилади. Юк багаж қабул қилиб олишда юк багаж квитанциясини кўрсатиши шарт эмас. Юк багаж қабул қилиб олишга ваколатланган шахс, йўл юк багаж ведомостидан нусха кўчириб олиш ҳуқуқига эга, багаж кассаси уни имзо ва станция штемпели билан тасдиқлаши керак. Алоҳида шахслар манзилига етиб келган юк багаж қабул қилиб олувчига (ёки унинг ишонч қоғози бўйича бошқа шахсга) шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганда, йўл юк багаж ведомости орқа томонида имзо чеккан ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини кўрсатган ҳолда берилади. 9.Юк багажини сақлаш ва реализация қилиш. Манзил станциясига етиб келган юк багаж бир сутка мобайнида (юк багаж тушириб олинган кун ҳисобланмайди) бепул сақланади. Кейинги сақлаш учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўланади. Юк багажни етказиш муддати, у ташилаётган йўловчи ташиш (почта-багаж) поездининг ҳаракат йўналиши вақти билан белгиланади. Буюмларни сақлаш учун қабул қилинганда омборчи йўловчига жетон тақдим қилади ва махсус китобнинг «Бериш» устунига унинг тартиб рақамини ёзиб қўяди. Йўловчи томонидан қўл юки қайтариб олинганда омборчи ушбу жетон тартиб рақамини «Олиш» устунига ёзиб қўяди. Буюмларни сақлаганлик учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўланади. Юк сақлаш хоналарида буюмлар жетон кўрсатувчига берилади. Бунда жетон қайтариб берилади. 10.Сақлашни расмийлаштириш ва тўлов Йўловчига юк сақлаш хонасида бир календарь суткаси муддатига жой тақдим қилиш хизмати омборчилар ёки вокзал бошлиғининг навбатчи ёрдамчиси томонидан кўрсатилади ва йўловчи томонидан унга белгиланган шаклдаги квитанция тақдим қилган ҳолда белгиланган тарифлар бўйича ҳар бир сақлаш жойи учун ҳақ тўланади. Календарь суткаси муддати тугагач юкларни сақлаш кейинги ҳар бир суткаси учун йўловчилар томонидан ташувчининг белгилаган тарифлари бўйича ҳақ тўланади. 11. Download 21.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling