Нарса ёки квитанцияларнинг йўқолиши
Жетонлар бўйича сақлашга топширилган буюмлар йўқотилганда, исбот қилиш учун тақдим қилинган даъволар ташувчи томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Буюмлар топилган тақдирда, улар эгасига, йўқотилган багажни топшириш учун белгиланган қоидаларга кўра, юк эгасининг зарарни қоплаш учун олинган маблағни ташувчига қайтариш шартларда берилади.
Жетон йўқотилганда юк сақлаш хонасига қабул қилинган буюмлар эгасига ушбу буюмларнинг унга тегишлилиги далилларини багаж учун белгиланган тартибда тақдим қилганда берилади. Йўловчи томонидан йўқотилган жетон қийматининг миқдори ташувчи томонидан белгиланади.
12 Олинмай қолиб кетган нарсаларни реализация қилиш
Юк сақлаш хоналарига топширилган буюмлар у ерда 30 календарь кун мобайнида сақланади. Агар кўрсатилган муддат тугагач, қандайдир сабабларга кўра буюм эгаси ўз буюмларини олиб кетмаса, ташувчи томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |