Багажларни ташиш хизмати. Юк багажларни ташиш Ташишлар учун тўлов
Download 21.34 Kb.
|
Багажларни ташиш хизмати. Юк багажларни ташиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ташиш носозлиги. Багажни қайта жўнатиш
3.Багаж ёки квитанциянинг йўқолиши.
Агар багаж станцияга етиб келиш муддатидан 10 кундан кейин етиб келмаса, багаж йўқотилган ҳисобланади ва йўловчи унинг қийматини тиклаб беришни талаб этиш ҳуқуқига эга. Йўқотилган багаж учун пул компенсацияси мазкур Қоидаларнинг 105-бандига мувофиқ тўланади. Йўқотилган багаж учун пул компенсацияси тўланган вақтда берилган тилхатда, йўловчи топилган багажни унга темир йўл станцияларидан бирига бепул етказилиши тўғрисида маълум қилиши мумкин. Багаж қидириш ва етказиш ҳолатида багаж эгаси уни багаж етиб келганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида олиши шарт. Багаж олаётганида у пул компенсациясини қайтариб бериши шарт. Ташиш амалга оширилган чипта, багаж квитанцияси йўқотилганда, йўловчига багаж ундан юк багажи тарифи бўйича ташиш тўлови фарқини ундирилгандан кейин ёзма аризага биноан (жўнатма унга тегишлилиги исботлари тақдим этилганда) шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотлари кўрсатилган тилхат билан берилади. Йўл ведомостида йўловчи ва станция бошлиғи имзолари билан тасдиқланган чипта, багаж квитанцияси тақдим этилмасдан багажни бериш сабаблари тўғрисида белги киритилади. 4. Ташиш носозлиги. Багажни қайта жўнатиш Вазни ёки жой қисми етишмаганда, шунингдек багаж шикастланганда уч нусхада тижорат далолатномаси тузилади. Агар йўловчи уни шу аҳволда олишга рози бўлса, багаж берилади, багаж квитанцияси темир йўл станциясида қолади, йўловчига унинг талабига биноан багаж жойи очилгандан ва багаж таркиби текширилгандан кейин (йўловчи тақдим қилган рўйхатга биноан), етишмаслик ва шикастланиш маълумотларидан ташқари, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ҳамда агар эълон қилинган қиймат миқдори кўрсатилган бўлса, унинг тўғрисидаги маълумотлар ифодаланган тижорат далолатномасининг иккинчи нусхаси берилади. Ушбу далолатнома бўйича йўловчи ташувчига даъво қилиши, шунингдек излаб топилган етишмаётган багаж жойларини олиши мумкин. Агар қидириб топилган багаж эгасига унинг даъвосига биноан муқаддам компенсация тўланган бўлса, багаж олинган маблағларни қайтариш шарти билан берилади. Агар багаж олиниши билан даъво батамом тугатилса, тижорат далолатномаси багаж тақдим қилган ташувчида, фақат даъво қисми ҳал этилганда, далолатнома нусхасида станция бошлиғи имзоси билан багаж қидириб топилган жойларни бериш тўғрисида белги киритилади ва даъво батамом ҳал қилинганлиги тўғрисида далолатнома тузиладиган станцияга юборилади. . Download 21.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling