Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. 1000 В. гача кучланишли электр ускуналарида симларни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet70/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

10.5-расм. 1000 В. гача кучланишли электр ускуналарида симларни 
узиш йўли билан жабрланувчини ток таъсиридан озод қилиш 
1000 В.дан юқори кучланишда жабрланувчини ток ўтказувчи 
қисмлардан ажратиш учун ҳимоя воситаларидан: диэлектрик қўлқоплар ва 
ботиқлар ,1000 В. гача кучланишли электр ускуналарида изоляциялайдиган 
штанга ёрдамида симларни четга олиш йўли билан жабрланувчини ток 
таъсиридан озод қилиш ва тегишли кучланишга мўлжалланган штанга ёки 
изоляцияланган омбурлардан фойдаланиш лозим (10.6-расм). 
6—20 кВ. ли электр узатиш ҳаво линияларида (ҲЛ), уларни тезлик билан 
таъминлаш манбаи томонидан узиш мумкин бўлмаса, ҲЛни ўчириш учун 
сунъий равишда қисқа туташув ҳосил қилиш керак. Бунинг учун ҲЛ 
симларига изоляцияланмаган эгилувчан ўтказгични ташлаш лозим. 
Ташланаётган ўтказгич, у орқали қисқа туташув токи ўтаётганида, куйиб 
кетмаслиги учун етарлича кесимга эга бўлиши шарт. Ўтказгич 
ташланишидан олдин, унинг бир учи заминланиши (металл таянчга, 


197 
заминловчи туширгич ёки алоҳида заминлагич ва бошқаларга уланиши) 
керақ иккинчи учига эса ташлаганда қулай бўлиши учун юк осилса яхши 
бўлади. Ўтказгични шундай ташлаш керакки, у одамларга, шу жумладан 
ёрдам кўрсатувчи шахсга ҳам жабрланувчига ҳам тегиб кетмаслиги керак. 
Ўтказгични ташлаётганда диэлектрик қўлқоплар ва ботиклар кийиб олиш 
шарт.
Ёрдам кўрсатувчи шахс, агар ўтказувчи қисм (сим ва ҳ.) ерда ётган бўлса 
қадам кучланиши хавфини эсда тутиши керак. Бу зонада айниқса 
эҳтиёткорлик билан, ердан изоляция бўлиши учун ҳимоя воситалари 
(диэлектрик калишлар, ботиклар, гиламчалар, изоляциловчи тагликлар) ва 
электр токини ёмон ўтказадиган (қуруқ ёғочлар, ходалар ва ҳ.) жисмлардан 
фойдаланган ҳолда ҳаракат қилиш лозим. Туташув токининг ерга ёйилиши 
зонасида ҳимоя воситаларисиз ҳаракат қилганда, оёқларни бир-биридан 
узмай ерда суриб юриш керак (10.7-расм).  

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling