Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
-расм. Туташув токининг ерга ёйилиши зонасида тўғри
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.7-расм. Туташув токининг ерга ёйилиши зонасида тўғри
ҳаракатланиш: а — ток ўтказувчи қисмнинг ерга туташув нуқтасидан узоқлашиш; б — пойафзал излари Жабрланувчи ток ўтказувчи қисмлардан ажратилганда уни шу зонадан ток ўтказувчи қисмдан (симдан) камида 8 метр масофага олиб чиқиш лозим. 198 Сувдан чиқариб олиш. Чўкаётган одамнинг қутқаришда асосий қоида — ўйлаб, хотиржам ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишдан иборат. Агар чўкаётган одамнинг қутқариш тўғрисидаги чақириғи эшитилган бўлса, унинг ҳолатидан бохабар бўлинганлиги ва унга ёрдам кўрсатилиши ҳақида, албатта, жавоб қайтарилиши лозим. Бу чўкаётган одамнинг руҳини кўтаради ва унга куч бағишлайди. Агар мумкин бўлса, чўкаётган ёки сузиб чарчаган одамга уни қирғоққа, қайиққа тортиб олиш учун лангарчўп ёки кийимининг учини узатиши ёки қўл остидаги қандайдир сузадиган жисм ёки махсус қутқарувчи мосламаларни ташлаши керак. Қутқарувчи жисмни шундай ташлаш керакки, у чўкаётган одамга урилиб кетмаслиги лозим. Агар бундай жисмлар бўлмаса ёки улардан фойдаланганда ҳам чўкаётган одамни қутқариб бўлмаса, унда қутқариш учун унга ёрдамга сузиб бориш керак. Ёрдам кўрсатувчи шахс ўзи нафақат яхши сузиш ва шўнғишни билиши, балки жабрланувчини ташиш усулларини ва унинг осилиб олишидан ўзини бўшатишни билиши керак. Оммавий бахтсиз ҳодисаларда ҳар бир чўкаётган одамга алоҳида ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилиш керак. Сузиб туриб бирданига бир нечта одамга ёрдам кўрсатиб бўлмайди. Ёрдам кўрсатиш учун тез сувга сакраш керак бўлса, кийимни ва пойафзални ечиб олиш керак. Сувнинг туби ва чуқурлиги номаълум бўлган жойларда сувга калла ташлаб шўнғиб бўлмайди. Сувга сакраш жойини шундай танлаш керакки, оқимнинг тезлигидан фойдаланиб ҳодиса рўй берган жойга тезроқ етиб бориш мумкин бўлсин. Сувнинг ҳарорати паст бўлганда ёки сузаётган одам чарчаганида унинг болдир, сон мушакларида ёки бармоқларида томир тортишиб қолиши мумкин. Болдир мушакларида томир тортишганда чалқанча сузиб томир тортишиб қолган оёқни олдинга чўзиш ва унинг бармоқларини ўзига қаратиб тортиш тавсия этилади. Сон мушакларида томир тортишганда оёқни тизада 199 куч билан букиш ёрдам беради, бунда оёқнинг тагини қўл билан соннинг ички томонига босиб туриш керак. Қўл бармоқлари ивишганда қўлни муштум қилган ҳолда сувдан чиқариб қаттиқ силкитиш керак. Сузиб чарчаган одамга қуйидагича ёрдам кўрсатиш мумкин. Ёрдам кўрсатувчи одам чарчаган одамнинг олдинга чўзган қўлларининг билаклари тагига ўз елкаларини тутиши ва «брасс» усули билан сузиб уни ўзи билан олиб кетиши лозим (10.8-расм, а, б). Агар сузиб чарчаган одам ёрдам кўрсатувчи одам билан бир маромда оёғи билан суза олса, уни олиб чиқиш янада осонроқ бўлади. Сузиб чарчаган одамнинг қўллари ёрдам кўрсатаётган одамнинг елкаларидан сирпаниб тушиб кетмаслигини кузатиб туриш керак. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling