Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Иш жойида жабрланувчининг ўтирган ҳолатида сунъий


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet79/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
10.23-расм. Иш жойида жабрланувчининг ўтирган ҳолатида сунъий 
нафас олдириш


215 
 
10.24-расм. Иш жойида жабрланувчининг турган ҳолатида сунъий нафас 
олдириш
Кичкина болаларга ҳавони пуфлаганда бир вақтда ўзининг оғзи билан 
боланинг бурнини ҳам ёпиб, ҳам оғзига ҳам бурнига ҳаво пуфланади (10.25-
расм). Бола қанчалик кичкина бўлса, нафас олганида унга пуфланадиган ҳаво 
шунчалик кам бўлиши керак ва катта одамга нисбатан кўпроқ марта ҳаво 
пуфланиши лозим (бир дақиқада 15 — 18 марта). Янги туғилган чақалоққа 
катта одамнинг оғиз бўшлиғидаги ҳаво етарли бўлади. Шунинг учун 
боланинг нафас олиш йўллари шикастланмаслиги учун унга ҳавони жуда 
кескин эмас ва тўлиқ бўлмаган ҳажмда пуфлаш керак. 


216 
10.25-расм. Болага сунъий нафас олдириш 
Жабрланувчининг ўзи дастлабки суст нафас ола бошлаши билан сунъий 
нафас олдиришдаги ҳавони, ўзи нафас олаётган вақтда пуфлаш лозим. 
Жабрланувчи етарли даражада чуқур ва бир маромда мустақил нафас 
олганидан сўнг унга сунъий нафас олдириш тўхтатилади. 
Жабрланувчи нафас олмаса ва унинг уйқу артериясида пульс 
аниқланмаса, бу ҳолда сунъий нафас олдириш учун икки марта ҳаво 
пуфланади ва юракка ташқи массаж ўтказишни бошлаш керак. 
Юракка ташқи массаж ўтказиш. Жабрланувчи нафас олмаса ва унинг 
уйқу артериясида пульс аниқланмаса унга ёрдам кўрсатаётганда фақат 
сунъий нафас олдиришнинг ўзи етарли бўлмайди, чунки ўпкадаги кислород 
қон билан бошқа органлар ва тўқималарга ўта олмайди. Бу ҳолда сунъий 
равишда қон айланишини тиклаш керақ бунинг учун юракка ташқи массаж 
ўтказиш лозим. 
Одамнинг юраги кўкрак қафасида тўш суяги ва умуртқа поғонаси 
ўртасида жойлашган бўлади. Тўш суяги — ҳаракатчан ясси суякдир. Одам 
чалқанча (қаттиқ сиртда) ётганида умуртқа поғонаси ҳаракатсиз қаттиқ асос 
бўлиб қолади. Агар тўш суяги босилса, юрак тўш суяги ва умуртқа поғонаси 
ўртасида сиқилади ва унинг ичидаги қон томирларга сиқиб чиқарилади. Агар 
тўш суягига илқиб-илқиб босилса, юракдаги қоннинг сиқиб чиқарилиши 
худди юрак табиий қисқарганида чиққанидек бўлади. Бу юракка ташқи 
(билвосита, ёпиқ) массаж ўтказиш деб аталади, бунда қон айланиши сунъий 
равишда тикланади. Шундай қилиб, сунъий нафас олдириш юракка ташқи 
массаж ўтказиш билан биргаликда амалга оширилса, нафас олиш ва қон 
айланиш функциялари амалга оширилади. 
Қуйидаги: тери қатламларининг оқариб ёки кўкариб кетиши, ҳушини 
йўқотиш, уйқу артерияларида пульснинг аниқланмаслиги, нафас олишнинг 
тўхтаб қолиши ёки энтикиб, тўхтаб-тўхтаб нафас олиш аломатларининг 
биргаликдаги кўриниши юрак фаолиятининг тўхтаб қолганидан далолат 


217 
беради ва реанимацион чора-тадбирларнинг амалга оширилишини тақозо 
этади. 
Юрак тўхтаб қолганда, вақтни зое кетказмасдан, жабрланувчини қаттиқ 
текис жойга: курсига, полга, ҳеч нарса бўлмаганда тагига тахта қўйиб 
ётқизиш лозим. 
Агар битта одам ёрдам кўрсатаётган бўлса, у жабрланувчининг ён 
томонига ўрнашиб олади ва энгашиб икки марта («оғиздан-оғизга» ёки 
«оғиздан-бурунга» усули билан) тез ҳаво пуфлайди, сўнгра қаддини ростлаб, 
жабрланувчининг шу томонида қолиб, битта қўлининг кафтини тўш 
суягининг пастки ярмига, тагидаги учидан икки бармоқ юқорироққа қўяди 
(10.26-ва 10.27-расм), бармоқларини эса сал кўтаради (10.17-расмга қаранг). 
Иккинчи қўлининг кафтини биринчи кафтининг устига кўндаланг ёки 
узунасига қилиб қўйиб, энгашган
гавдаси билан ёрдам берган ҳолда босади. 
Босганда қўллар тирсак бўғимларида тўғри бўлиши керак 


Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling