Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Бирдан 12 ёшгача бўлган болаларга юрак массажини


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

10.30-расм. Бирдан 12 ёшгача бўлган болаларга юрак массажини 
ўтказиш
10.31-расм. Янги туғилган ва бир ёшгача бўлган чақалоқларга юрак 
массажини ўтказиш
 
10.5. Шикастланган тан жароҳати олганда ёрдам кўрсатиш 
Ҳар қандай жароҳат ярадор қилган жисмдаги, жароҳатланган одамнинг 
терисидаги, чангдаги, ердаги, ёрдам кўрсатувчи шахснинг қўлларидаги ва 
тоза бўлмаган боғлаш матосидаги микроблар билан ифлосланиши мумкин. 
Жароҳатланганга ёрдам кўрсатишда қуйидаги қоидаларга риоя этиш 
зарур:
жароҳат жойини сув ёки ҳар қандай дори моддаси билан ювиш, устига 
кукун сепиш ва суртмалар суриш мумкин эмас, чунки бу яранинг битишига 


222 
тўсқинлик қилади, уни йиринглатиши ва тери сиртидаги ифлосларни кириб 
қолишига сабаб бўлади;
жароҳат жойининг ичидан қум, тупроқни ва ҳ. олиб ташлаш мумкин 
эмас, чунки шу тариқа жароҳат ичидаги ҳамма ифлосларни олиб бўлмайди. 
Яранинг атрофидаги ифлосларни яранинг ичига тушмаслиги учун ундан 
ташқарига қилиб эҳтиёткорлик билан олиш лозим;
терининг тозаланган қисмига йод суриш ва боғлаб қўйиш зарур;
яранинг ичидаги қотиб қолган қонни, кийим қолдиқларини ва ҳ. олиб 
бўлмайди, чунки бу қон оқиб кетишига сабаб бўлиши мумкин;
яра жойини изоляция тасмаси билан боғлаш ёки унинг устини 
ўргимчакнинг ини билан ўраб қўйиш мумкин эмас, бу қоқшал касаллигига 
олиб келиши мумкин. 
Ярадор бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори қутичасидаги 
боғлаш ўрамини унинг устида ёзилган кўрсатмаларга мувофиқ очиш керак. 
Боғлаш вақтида бевосита ярага тегадиган қисмига қўл тегизмаслик лозим. 
Қандайдир сабабга кўра боғлаш ўрами бўлмаган тақдирда, жароҳатни 
боғлаш учун тоза дастрўмол ёки матодан фойдаланиш мумкин. Яра жойига 
бевосита пахта қўйиш мумкин эмас. 
Матонинг бевосита ярага қўйиладиган қисмига ярадан каттароқ доғ 
ҳосил бўлгунча бир нечта томчи йод томизиш, сўнгра эса матони яранинг 
устига қўйиш керак. 
Ёрдам кўрсатувчи шахс қўлларини ювиши ёки бармоқларини йод билан 
артиши керак. Бироқ ювилган қўллар билан ҳам ярага тегиш мумкин эмас. 
Агар яранинг устига тупроқ тушган бўлса, қоқшал касаллигига қарши 
эмлаш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling