Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


 Органлар ва тўқималарга бегона жисмлар тушганида ёрдам


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet90/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
10.10. Органлар ва тўқималарга бегона жисмлар тушганида ёрдам 
кўрсатиш
Бегона жисмлар томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига, кўзга, тери 
остига ва ҳ. тушиши мумкин. 
Томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига кўпинча овқат ейиш вақтида 
балиқ ва гўшт суяклари, ҳамда иш қилаётган вақтда оғизга солинадиган 
тўноғич, кнопкалар, майда михлар ва бошқа жисмлар тушиши мумкин. Бунда 


243 
оғриқ пайдо бўлиши, нафас олишнинг қийинлашиши, йўтал тутиши, нафас 
сиқиб қолиши мумкин. 
Бегона жисмни қизилўнгачдан ошқозонга ўтиши учун нон, бўтқа ёки 
картошка ейишга уринишлар кўп ҳолларда ёрдам бермайди, шунинг учун 
албатта даволаш муассасасига мурожаат қилиш керак. 
Майда заррачалар кўринишидаги (металл, тош, ёғоч заррачалари, қум, 
ҳашоратлар ва бошқа) бегона жисмлар кўзга тушганида, оғриқ пайдо бўлади, 
кўз ёшланади ва улар кўриш қобилиятининг бузилиши ва сустлашишига 
сабаб бўлиши мумкин. Агар кўзга нарса тушган бўлса, уни кўзни (стакандан, 
пахта ёки докадан, сув ичиладиган фавворачадан) сув оқизиб кўзнинг ташқи 
бурчагидан (чекадан) ички бурчагига (бурунга) қаратиб ювиш йўли билан 
чиқариш мумкин. Худди шунингдеқ кўз қовоғини ташқарига ағдариб тоза 
нам пахта ёки тоза дастрўмол билан жисмни олиб ташлаш мумкин (10.45-
расм). Кўзни ишқалаш мумкин эмас. 
10.45-расм. Кўзни кўриб чиқиш:
а — пастки қовоқни тортиб туриш; б — тепадаги қовоқни кўтариш 
Кўз пардасига тушган нарсани ўзича олиб ташлаб бўлмайди. Буни фақат 
тиббиёт ходимлари, иложи борича тезроқ қилишлари керақ заррача кўз 
пардасини қанча кўп вақт давомида жароҳатласа, шунча асоратлари кўпроқ 
бўлади, ҳатто яра пайдо қилиши мумкин. Кўзга қуруқ стерил боғлам қўйилиб 


244 
(10.46-расм), жабрланувчини иложи борича тезроқ даволаш муассасасига 
юбориш керак. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling